Сиёсий маҳбус Дилмурод Саййиднинг шахсий электрон қутисидан

Ҳаёт қувончлари!

М Е Н И Н Г   Б Е Қ И Ё С  Х А З И Н А Л А Р И М

ЁШИМ элликка қараб бораяпти. Баъзи-баъзида ўтган умримни сарҳисоб этиб, мазмунан тарозуга солиб кўраман. Ва шу аснода Умар Хайёмнинг: «Келиб- кетишимдан дунё кўрдими фойда?» мазмунидаги сатрини қайта-қайта эсга оламан.

Умримнинг ўтган қирқ олти йилида шодлик дамларим, андуҳли кунларим бир-биридан кам эмас экан сарҳисоб этиб кўрсам.Савобу гуноҳларимни эса, сира қиёслаёлмадим. Чунки қай корим савобу, қай қилмишим гуноҳлигига мезон қўйишликда асло холис қололмадим. Умримнинг ўтган қисмини яхши яшадимми ёки кўнглим тўлмадими,буни ҳам аниқ билол-мадим.

Умримнинг ўтган қисмида «Яхши яшадим!»-десам, оч қолган, юпун юрган кунларим ҳам бўлган. Умримнинг ўтган қисмида «Кўнгил тўлмади!»-десам, энг тансиқ таомлар-ни танаввул қилиб, қимматбаҳо либосларни кунига алиштириб кийган даврим кўзимга кў-ринади. Ва хулоса шу бўлдики, эл қатори ўтибди умримнинг яшалган қисми!

Қарийб чорак аср давомида ёзгану эълон қилинган битикларимни гоҳида варақлайман. Рафиқам кулимсирайди:«Бойликни ҳисоблаб қўяяпсизми?..» Жавоб ўрнида аччиқнамо ни-мадир эшитади…Авваллари ўзим ҳам ижод тахламимни энг катта бойлигим деб юрардим. Кейин-ёш ўтган сари эътибор берсам, булар бор-йўғи қоғоз парчалари экан; ҳиссиз, сар-ғайган ва аллақачонлар хотирдан кўтарилиб бўлган, ўзим эсламасам, ҳеч ким хотирламай-диган тахламлар!

Қирқ олти йил давомида умрим беҳуда ўтгандек туюлди-ю, бирданига ваҳима босган дамлар ҳам бўлди:«Наҳотки, шунча йил яшаб, арзирлик хазинам бўлмаса-я?» Бекорга ваҳима қилган эканман. Менинг ўтган умрим давомида топган беқиёс хазинам бор экан, бўлгандаки, қўшалоқ хазина бўлиб, бу бойликлар ҳар куни кўз олдимда юрагимга қувонч бериб турар экан!

Мен бу хазиналарни сўз ила таъриф қилолмадим. Уларни таърифлашда шоиртабиат-лигим оддий сўзамолликдек кўринди. Носирлигимнинг буткул ғариб экани билиниб қол-ди. Мен ўз хазиналарим салмоғу таърифини, айниқса, байрам кунлари хиёбон ва истиро-ҳат боғларида оддий одамлар нигоҳида, нотаниш йўловчилар юзида акс этган ҳайрату ҳавасда кўрдим. Оддийгина одамлар нигоҳи, нотаниш йўловчилар юзида акс этган ҳай-рату ҳавас беқиёс хазиналарим -бир ёнимдан суянч бўлиб келаётган САКСОН УЧ ЁШЛИ ОНАМ, иккинчи томонимдан таянч бўлиб бораётган ТЎРТ ЁШЛИ ҚИЗЧАМ менинг нақадар бадавлат одам эканлигимни англатди!!!

Ўзимнинг беқиёс хазиналарим ҳақида нимадир ёзмоқчи бўлдим, эплай олмадим. Фақат ҳар бирларини тез-тез бор бўйичалик фото ва видео тасвирга тушириб бораман, холос…
Дилмурод,
Тошкент шаҳри.

25.03.2008й.

Менинг эса, Аллоҳга шукроналар бўлсинки, хазиналарим кўп: Отажоним, онажоним, акаларим, укаларим, синглим, жиянларим ва қизалоғим РУХШОНА! Қолгани ОМОНАТ, ЁЛҒОНЧИ БОЙЛИК!

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s