Ёдгор Турлибеков

Ўзбекистон қамоқхоналарида…

( Учинчи қисм)

Ўзбекистонда Мустақилликдан сўнг қамоқхоналардаги маҳбуслар сони кескин кўпайиши билан, улардаги шароитлар ёмонлашаборди.

Шунинг билан бирга янги қамоқхоналар қурилиши ҳам ортиб, хозирда дунё миқёсида мисли кўрилмаган ва қулоқ эшитмаган ғаройиб жазо услубларини қўллайдиган ва Каримов диктатурасининг юзига катта қора доғ бўлиб тушаётган “ЖАСЛИҚ” каби ўзбек халқининг кўп минглик диндор ва мухолифатчилардек қисмини ашаддий ва шафқатсизларча жазолаётган махсус ихтисослашган улкан қамоқ маскани қуриб ишга туширилди.

Жазони ўташ давомида бошқа колонияларида ҳам юқорининг кўрсатмалари бўйича сиёсий маҳбусларни алоҳида қийноқларга солиш учун махсус камералар қурилди ёки уларга қийноқлардаги маҳбусларнинг овози эшитилмайдиган подваллардан жойлар ажратилди.

Мен маҳбусликни бошидан кечирган инсон хуқуқлари фаоли сифатида Қарши шахар милиция бошлиғи Сафар Сармоновнинг пикетлар уюштирган кунларимда буйруғи билан бирнеча маротаба Қарши шахридаги тергов изоляторида 10 ва 15 суткалик жазоларини олганман.

Суд ва прокуратуранинг келишуви билан 2006 йил 16 октябрда охирги қамалишимда менга 10 га яқин оғир жиноий моддалар: президентга ҳақорат, унинг ҳаётига тажовуз каби, 159 ва 244 хизбут ва ваҳобийлик, фирибгар, товламачи ва ҳатто ўғирликкача бориб етган туҳмат моддалар билан айбланиб, судимгача 5 ой адвокатсиз тергов бериб, Бухоро шахрининг “Отбозор” турмасида, сўнг жазомни Тоштурма ва Товоқсой колонияларида ўтказганман.

Бу давримда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан марказий Тоштурмага келтирилган турли туҳматлар қўлланиб судланганликларин жонли суҳбатларда ўрганиб, судлов ва прокуратура органларининг ақл бовар қилмайдиган даражада коррупциялашиб кетганига ва бундай ҳолатнинг аллақачонлар нафақат мен судланган Қашқадарё вилоятида, бундай иллатнинг чуқур илдизлари бутун республикага тарқалиб улгурганига амин бўлдим.

Советлар давридаги колонияларида маҳбусларга маданий ва маърифий ташввиқот ишлари билан бирга, ўрта маълумот олмаган маҳбуслар керакли синфларга бўлиниб, уларга мактаб программалари асосида мажбурий ўқитиш йўлга қўйилган эди.

Аниқ таҳлил қилишга албатта керак бўлган бирор солиштирма кўрсаткич кераклиги учун ҳам мен совет колонияларини мисол қилишга мажбурман, аммо совет қамоқхоналарини ҳам, ўша маҳаллар халқаро ташкилотлар совет турмаларининг инсониятга зид қаратилган қамоқ лагерлари деб ҳисоблар эдилар.

Хозирга келиб, жаҳон миқёсида кўплиги билан машҳур Ўзбекистоннинг хар бир колониясидаги бирнеча мингдан маҳбуслар ишга яроқли ва уларнинг ишлаш истаклари ҳам катта бўлишига ҳам қарамай, уларнинг ишсиз бекор тутилишидан худди ва атайин маҳбуслар ишлаб маош олмасинлар ва уларнинг орқасида оч қолаётган маҳбусларнинг болалари ва хасталанган ота оналари ҳам азоблансин дейилгандек ишлар, кўп йиллардан буён амалга ошиб, бунда маҳбуслар ва уларни йиллаб тутишдаги мулозимлар учун тўланадиган улкан харажатлар давлат хазинасига келаётгани катта зарар эканлиги хукумат томонидан унутиб келинмоқда.

Ваҳоланки отаси қамалиб кетгани учун оиласини боқиш илинжида она сути оғзидан кетмаган ўспирин ёшларнинг қашшоқлик азобидан кун кўролмай оч қолаётган укаларини ёнига олиб бозордан битта нон ёки бировнинг бир дона картошкасини олиб қочаман деб, ёки ўзи камбағал яшаётган қўшнисининг товуғини ўғирлаб қамалаётган ва ўқиёлмаган ғирт саводсиз ёш маҳбусларчалар ҳам оталари орқасидан қамоқхоналарнинг кутилмаган меҳмонига айланиб, уларнингш сони ҳам йил сайин минг-минглаб кўпаймоқда.

Демак ташвишлиги шундаки, Ўзбекистонда аҳоли ўртасидаги ўсиб бораётган жиноятчилик авлодларни қамраб олган ва унинг кетма-кетлигини таъминловчи гўё “занжир реакцияси” ишга туширилган, бу узилмаётган занжир жамият тараққиётининг оёғига солинган кишандек у тобора йўғонлашиб бормоқда.

Республика ичкарисидаги аҳволнинг ачинарли даражага етишини бу мамлакат президенти Ислом Каримов фаолиятини назорат қилувчи бирорта орган ёки механизмнинг ишламаслиги ва ҳатто уни оддий эмас, заррача танқид қилувчи ахборот воситасининг йўқлиги бундай роҳатижон шароитда унинг истаганча фармонларини чиқаришига йўл очиб бераётир.

Ўзбекистондаги қамоқхоналарнинг кўпайиши, булар миллионлаб оддий фуқароларнинг бугунги азоблари бўлса, уларнинг эртаси баттар бўлишига нималар сабаб деганда, бу авжи фалакка етган ва мамлакатни ўз қаърига бутунлай қамраб олган коррупциянинг яратиб қўйган ўзига хос кони зарар маҳсулидир.

Кўрдингизми, Ўзбекистонда коррупция чекланган ва нормал давлат бўлганида эди, биринчидан халқнинг нормал кун кўриши учун, нормал иш хақлари билан таъминланган иш ўринларининг бўлиши керак эди ва бундай нормаларнинг Ўзбекистонда умуман йўқлиги учун ҳам халқ ишсиз ва ҳеч муболағасиз у оч ҳам деяоламиз.

Шунинг учун ҳам бундай давлатда талон тарожлик учига чиқиб мамлакатни давлатни бошқараётган президентнинг ўз лавозмини қўлида маҳкам ушлаб туриши учун ҳам айнан шу халқнинг гарданига калтак бўлиб тушадиган харажатлар қилиниб улар давлат бюджетларини ўпқондай симирган халқ маблағдан фойдаланиб келмоқдадир.

Ўта шафқатсиз бу шахс яна айёр ва фирибгарлик билан халқнининг бўғизидан тутиб туришда ҳам айнан шу халқнинг ўз фарзандларидан усталик билан фойдаланиб уларнинг ўз халқининг оёқ қўлларини боғлаб, қул қилиб ушлаб туриши учун яхшигина маошлар олаётгани етмай, қашшоқ халқни аямай талашни ҳам улар касб қилиб олганлар ва юртбошига ғиринг деган меҳнаткашга ўғриларни қўшиб қамоққа тиқадилар.

“Ғиринг” дегани учун хар бир маҳбус қамоқдан умирбод чиқарилмай, бечора юртбошининг лавозмидан эртароқ кетишини кутади, лекин умирбод қолишга бел боғлаган юртбошининг хар куни палов еб коняк ичиб, маишат қилган юртбоши ўладими ўладими, камерада оч ва битларга таланган хаста маҳбус ўладими буни билмайманку, аммо ўғри каззоблар ўша йилнинг ўзида амнистия билан озодликка чиқиб кетаверади.

Уларнинг кўплари эртасига қайтиб келганини ўзлари билмай қоладилар, чунки у ҳали “хом” эди ва бундай иккинчи бор қамалиб “пишганлари”дан сўнг улар шу Каримов лавозмида турса, умирбод қайтиб қўлга тушмай кетадилар, чунки у хомлигида ва биринчи қамалишида пора узатишни ўйламаган эди-да.

(давоми бор)

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Tarix saboqlari, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s