Ҳаж арафасида

Лайли Абулҳасаний
Маккаи Мукаррама

Би-би-си мухбири Лайли Абулҳасаний бу йилги Ҳаж зиёратини ёритаётган журналистлардан бири. У ўзининг ушбу лавҳасида бу йилги зиёратнинг асосий ўйлови – ҳожилар орасида “чўчқа гриппи”ни тарқалмаслиги мақсадида кўрилган чоралар ҳақида ҳикоя қилади.

Маккада, Ҳарам-Ал-Шарифга яқин жойда, ёнимда турган инсонлардан бири қаттиқ акса урди.

Унинг қўлида дастрўмоли йўқ эди, қўлини кийимига артиб қўя қолди.

“Чўчқа гриппи”ни эмлаш ва тиббиёт билан жиловлаш мумкин.

Бўлажак ҳожиларнинг саломатлиги улар аэропортга келиб қўнишлари билан текширувдан ўтказилмоқда.

Аэропортда электроник термометр ўрнатилган, кимнингдир ҳарорати баланд бўлса, термометр дарҳол овоз чиқариб огоҳлантиради.

Агар ҳарорати кўтарилган инсон учраб қолса, унга дарҳол таблетка берилаяпти, шифохонага олиб кетилаяпти.

Аммо бу каби хасталикни жиловлаш чораси ҳар бир инсоннинг гигиена қоидаларига нақадар амал қилишига ҳам боғлиқ.

Муаммо шундаки, гигиена қоидасини ҳам ким ўзича тушунади.

Ҳаж мавсуми давомида минглаб зиёратга келганлар кўчаларда, автомобилни сақлаш жойларида, кўприклар тагида яшашади.

Улар шу ерда овқатланиб, шу ерда ухлашади.

Саудия Арабистонининг Соғликни сақлаш вазири Доктор Абдуллоҳ Ал-Робиянинг бизга айтишича, улар Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилоти ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда июн ойидан буён Ҳаж зиёрати пайти пандемия тарқалмаслиги чораларини кўриб келишаяпти.

Жаноб Ал-Робиянинг сўзларига кўра, мамлакат барча зарур чораларни кўрган ва жуда яхши тайёрланган.

Буларнинг бари тўғри, аммо қисқа фурсат мобайнида кимнидир нимагадир ўргатиш жуда мушкул вазифа ҳамда умри давомида кўниккан одатларидан инсонни бир кечада воз кечтириб бўлмайди.

Ҳозир ҳар бир зиёратчи бирор бир инсоннинг оломон орасида бу хасталик вирусини юқтирмаслиги учун дуо қилмоқда.

Аллоҳ асрасин, агар бу рўй берадиган бўлса, ҳам Саудия расмийлари учун ва ҳам бўлажак ҳожиларни жўнатган мамлакат учун ҳам бу йирик синов бўлади.

Олдинги йилларда бунчалик катта муаммо бўлган эмас, кўплаб зиёратчилар уйларига оддий грипп ёки ўпка инфекциясини юқтириб қайтганлар.

Жаҳондаги энг йирик инсон тўпланиши ҳисобланадиган зиёрат пайти бундай бўлмаслигининг ҳеч иложи йўқ.

Бироқ бунга қарамасдан, аксар зиёратчилар “Чўчқа гриппи”ни кўпроқ матбуот ва расмийлар хавотирига сабаб бўлаётган нарса, деб билишади.

Шунинг учун ҳам кўплаб зиёратчиларни хасталикни юқтиришдан ҳам кўра кўпроқ Ҳаж амалларини тўғри ва ўз вақтида адо этиш ўйлантиради.

Улар умрида бир марта бериладиган имкониятдан тўғри фойдаланиб қолиш ҳақида кўпроқ қайғурадилар.

Ҳожиларнинг пандемия борасидаги хавотирлари нақадар эканини юзига ниқоб таққан инсонлар сонида кўриш мумкин.

Ниқобли инсонларни жами зиёратчилар сонига солиштирилса, у қадар кўп эмас.

Яна ҳам ким билади?

Биз жума кунги Ҳажнинг қиёмига яқинлашганимиз сайин хавотирлар ҳам кўпайиб борар.(BBCUzbek)

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s