Таъқиб устига тақиқ

Ўзбек матбуотига кўра, Марказий банк бошқаруви ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Солиқ, валюта қонунбузарликлари ва жиноий йўл билан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича департаментнинг “Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирилиши ва терроризмни молиялаштирилишига қарши туриш бўйича Ички назорат қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори кучга кирган.

Шунга кўра, тижорат банклари ички назорат тизимининг мақсадлари бўлиб қуйидагилар хисобланади:

-Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳамда терроризмни молиялаштиришга қаратилган пул маблағлари ва бошқа мол-мулк билан операцияларни самарали аниқлаш ва чеклаб қўйиш;

-тижорат банкини жиноий фаолиятга қасддан ёки қасддан бўлмаган жалб қилинишига, жиноий капитални унинг устав фонди (капитали)га кириб боришига, шунингдек, жиноий шахсларни тижорат банки бошқарувига кириб боришига йўл қўймаслик;

– жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштирилишига хамда терроризмни молиялаштирилишига қарши туриш тўғрисидаги қонунчиликнинг талаблари қатъий бажарилишини таъминлаш.

Тижорат банклари қуйидаги ҳолларда мижозларни талаб этиладиган назорати бўйича мустақил равишда чоралар кўриши шарт:

а) хўжалик ва фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларини ўрнатишда, жумладан: юридик ёки жисмоний шахсни банк ҳисобрақами (омонати)ни очиш тўғрисида ариза билан мурожаат этиши; тижорат банки томонидан эмиссияланган қимматли қоғозлар сотиб олинишида; жисмоний шахснинг кредит олиш учун мурожаат этганида;

б) қуйидаги ҳолларда бир марталик операцияларни амалга оширишда: жисмоний шахсларга энг кам ойлик иш хақининг 1000-баробар миқдорига тенг ёки ундан ортиқ бўлган суммада нақд кўринишдаги чет эл валютасини сотиш вақтида; жисмоний шахслар томонидан нақд кўринишдаги чет эл валютасини сотиб олишда; банк ҳисоб рақамини очмасдан ёки ундан фойдаланмасдан пул ўтказмасини амалга ошириш ёки олиш вақтида (коммунал хизматлар, алоқа хизматлари учун тўловлар, бюджетга, нобюджет фондларига тўловлар ҳамда бошқа мажбурий тўловлар бундан мустасно);

в) шубҳали операцияларни амалга ошириш вақтида;

г) мижоз тўғрисида аввал олинган маълумот ишончлилиги борасида шубҳа туғилганида.

(Ушбу хабар ўзбек расмий матбуотида чиққан материаллар асосида тайёрланди).

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s