Тарихимизни биламизми?

BoburshohБОБУР ВА УНИНГ РАҚИБЛАРИ

Заҳириддин Муҳаммад Бобур халқимизнинг энг кўзга кўринган миллий қаҳрамонларидан бири. Ундан нафақат ўзбек халқига, балки жаҳон халқлари маънавияти учун ҳам арзирли катта мерос қолган. Бу меросларнинг энг каттаси унинг энциклопедия ҳолидаги “Бобурнома” асаридир.

Бобур подшоҳ ва саркарда сифатида ҳам ўз қўл остидагиларга муносабатда оғғир-босиқлик ва адолат бобида бошқа ҳукмдорлардан кескин фарқ қиларди. У ҳар соҳада элга яқин, ҳатто, унинг орасида бўлишга ҳаракат қиларди. Зеро, у халқсиз подшоҳлик ва саркардалик бўлмаслигини тўла тасаввур қиларди.

Шунинг учун Бобурнинг ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти қирралари кўпчиликни қизиқтиради. Бу ҳақда жаҳондаги ўнлаб мамлакатларнинг олимлари китоблар ёзишган. Турган гапки, бу асарларда муаллифларнинг тарихий воқеаларга нисбатан ўз дунёқараши ифода этилган. Биз танишган асарларда Бобур ва унинг рақиблари ҳақида кўпроқ тўхтаб ўтилган.

Шайбонийхон Бобурнинг асосий рақибларидан эди. Харольд Лэмбнинг “Бобур Йўлбарс” романида Бобурнинг амакиваччаси Мирзо Ҳайдарбек Шайбонийхонга шундай таъриф берилади: “У жуда салобатли одам эди, лекин савдогар ҳам, амалдор ҳам эмасди”. Шайбонийхон қўл остидагиларининг бировига молия ишларини ва бировига давлат ишларини топшириб, ўзи тўла-тўкис ҳарбий фаолият билан банд эди. Шундай бўлсада, давлатни бошқаришда, оммани,халқни бир оқимга буришда, Шайбонийхон дин таълимотларидан кенг фойдаланар эди.

Бобурнинг ўзи “Бобурнома”да Шайбонийхонга шундай таъриф беради: “Мен Самарқандни олганда ўн тўққиз ёшда эдим. Не кўп иш кўриб эдим,не тажриба бўлиб эди. Иккинчи бу ким менинг ғғанимим Шайбоқхондек пуртажриба ва кўп ишни кўрган улуғғ ёшли киши эди”.

Аслида Шайбонийхон ҳукмдор ва салтанат тепасига интилган саркардалардан эди. Бироқ шахс сифатида улар бир-бирларидан фарқ қилардилар. Бобур атрофдаги одамлари устидан назорат қилиб эмас, балки ҳар бирининг дарди ва муаммоларига шерик, дўст бўлиб яшар эди. Шайбонийхонга эса ўша даврнинг кўпчилик ҳукмдорлари каби хасислик, ваҳшийлик, айёрлик, шаҳвоний туйғғулар ёт эмас эди.

Гарчи, бугунги кунда тарихчилар ва адиблар томонидан Шайбонийхоннинг ҳаёти, фаолияти ўрганилиб, унга холисона баҳо берилаётган бўлса-да, бадиий асарларда салбий қаҳрамон сифатида талқин қилинган. Х.Лэмб ўз асарида шундай ёзади: “Шайбонийхон диний ҳокимият билан хонлик ҳокимиятини бирлаштириб, темурийларга нисбатан катта устунликка эришмоқда эди”. У мазкур фазилати жиҳатидан қадим юнон афсоналаридаги Креонтни эслатади.

Ривоят қилишларича, Спартада икки шоҳ давлатни бошқарар экан: бири – диний ҳукмдор, иккинчиси – ҳарбий ҳукмдор. Бир куни Креонт ўзида шу икки шоҳнинг хусусиятлари борлигини сезиб қолади. Шундан сўнг диний мавзуларда нутқ сўзлаб, халқни бошқара бошлайди.

Шайбонийхон ҳам яхши нотиқ эди. У ўз завжалари Зуҳра бегим ва Хонзода бегимга, шунингдек, Музаффаршоҳнинг хотини қоракўзбегимга ёзган мактубларида ширин лутф қилганлиги тарихда муҳрланиб қолган.У ўзинииг юриш – туриши, исломга ҳурмати билан лашкарлари эътиборини қозонган.

Бобур Шайбонийхон лашкарларини босқинчи ва ёввойи ўзбеклар деб атайди. Чунки улар босиб олинган юртлар ва шаҳарларда ваҳшийларча талон – тарож ўтказар эдилар. Шайбонийхон Бобур учун хавфли рақиб бўлса-да, яна бир жиҳатдан ёш саркардага устоз ҳам эди. Бобур ҳарбий юришларида Шайбонийхоннинг “Тўлғғама” усулидан кенг фойдаланади.

“Бобурнома” билан яхши таниш бўлган Харольд Лэмб ўзининг “Бобур Йўлбарс” романида “Панипати” жанги қаҳрамони Иброҳим Лоди ҳақида шундай ёзади: “Гарчи, ҳасадгўй Иброҳимни ҳинд задагонлари хушламасалар-да, жангга дадил ва сидқидилдан киришардилар”. Чунки асрлар давомида бўйин эгмаган халқ босқинчиларга қарши туришлари шарт эди. Лекин Иброҳимнинг ҳарбий ишда нўноқлиги Бобурга қўл келади.

Иброҳим Лодининг онаси малика Байда образи Пиримқул Қодировнинг “Юлдузли тунлар” романида салобатли ва қатъиятли кампир тарзида ифода қилинган. У Бобур кўрсатган илтифотга учмайди, аксинча “…унинг йиғғидан намланган кўзлари пўлат тиғғининг совуқ жилосини эслатиб, нафрат билан ялтираб” турарди. Фарзандининг қотилидан қасос олмоқчи бўлган онани, албатта, айблаш, қоралаш осон иш эмас. Лекин Байда совуқ пўлат каби беҳис, бераҳм аёл эди. У авваллари ўғғли Иброҳим минглаб одамларнинг ҳаётини мисоли бир шамдек сўндириб, ўчириб бораётганида, хаёлига халқни ўйлашдек фикр келмаган.

Байда томонидан заҳарланган Бобур бизга юнон мифологиясида аёллар томонидан ўлимга маҳкум қилинган Орфейни эслатади. Орфей туфайли ўлимдан омон қолган Ясон шундай ҳикоя қилади: “Элладада ҳукмдор аёнлар бизни таъқибга олдилар. Улар мени нимталаб, бўлакларимни яна нимталаб ташламоқчи бўлдилар. Шунда Орфей созининг торларини чертди. Самодаги қушлар денгиз тўлқинлари бир муддат тўхтади. Кўзларига қон тўлган аёллардан бири Орфейга найза отди. Лекин найза Орфейдан узр сўрагандай пойига келиб, эҳтиётлик билан қўнди.

Бобур хотирасини ҳам Орфейнинг арфаси мисол авлодлар эъзозлаб келмоқдалар.

Ижодкор ҳаётни ўрганар экан, дунё ҳақидаги фикрларини шакл-лантириб боради. Кўп ҳолларда адиб ҳаётни тасвирлаш жараёнида яратган образига ўзининг фалсафий-ижтимоий қарашларини қўшиб юборганини сезмай қолади. Яъни, аслиятга ижодий фикрлар қўшилиб кетади. Шайбонийхон ёки малика Байда аслида ҳаётда бўлган тарихий шахслар. Уларнинг ҳаракатлари, фикрлари, хаёллари бадиий асарда ёзувчи томонидан бошқарилади, аммо баъзан улар ёзувчини ҳам етаклаб қолиши мумкин.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бадиий асарда ҳар бир образнинг вазифаси бўлади. Яъни, ҳеч бир образ маънисиз ва бесабаб вужудга келмайди. Уларнинг асосий вазифаларидан бири ёнма-ён образларни аниқроқ тушунишимизга ёрдам беришдир.

Иномиддин ҚОДИР,
Андижон.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Tarix saboqlari, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s