Бахтиёр Ҳамроев׃

hamraevbaxtiyorАКШ элчисининг иккинчи котиби Холли Томаснинг Жиззахга сафари

Тошкентдаги АКШ элчиси Ричард Норланднинг иккинчи котиби Холли Томас (Thomas, Holly Lindquist) Жиззахга ташриб буюрди. Ташрифи мабойнида, Инсон хаклари буйича Жиззах вилоятида фаолият олиб бораётган ташкилотларнинг куйидаги рахбарлари ва аъзолар билан учрашди:

1. Саида Курбонова, УИХЖ Пахтакор туман булими раиси;
2. Мамир Азимов, УИХЖ Жиззах туман булими раиси;
3. Зиёдулло Разаков, ХШХХК Жиззах вилоят булими раиси;
4. Уктам Пардаев, МУХЖ Жиззах вилоят булими раиси;
5. Бахтиёр Хамраев, УИХЖ Жиззах вилоят булими раиси;
6. Абулкосим Мамарасулов, ХШХХК Жиззах вилоят булими аъзоси.

Учрашувда, хукук химоячилари томонидан таклиф килинган куйидаги масалалар атрофлича мухокама килинди:

1. Кейинги вактларда, АКШ ва Европа Иттифокининг инсон хаклари масаласида тутган урни ва позицияси;
2. Узбекистондаги мажуд авторитар, диктаторлик жамиятида сиёсий реформаларни кандай ошириш мумкинлиги масаласи;
3. Жиззахдаги хукук химоячиларининг фаолияти ва ута огир ахволи хакида;
4. Болалар хукуки (вояга етмаган болаларни мажьурий мехнатга тортиш масаласи);
5. Суд, прокуратура ва бошкарув тизимидаги илдиз отиб кетган коррупция тугрсида;
6. Виза масаласи (Жиззахлик барча хукук химоячиларининг бирортасига хам хорижга чикиш визаси берилмаётгани хакида);
7. Жорий йилнинг декабрь ойида булиб утадиган Парламент сайлови хакида.
8. ва бошка масалалар.

АКШ элчихонасининг вакили Холли Томас хоним узбек тилини билгани учун, учрашув узбек тилида очик ойдин мулокат тарзида утди. Биринча маротаба бундай учрашув, тинч ва асойишта утди. Урашувнинг кенгрок тафсилотлари билан кейинги хабарларимизда беришга харакат киламиз.

Бахтиёр Хамраев,
УИХЖ Жиззах вилоят булими раиси.
6 ноябрь 2009 йил.
Жиззах шахри.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s