Жаҳонгир Муҳаммад

Суратда:Жаҳонгир Муҳаммад. (25 Октябр, 2009 йил. Мериланд), АҚШ. Муаллифнинг кейинги пайтлардаги ижодини  www.jahonnoma.com да кузатиб боришингиз мумкин.

Суратда:Жаҳонгир Муҳаммад. (25 Октябр, 2009 йил. Мериланд, АҚШ)

ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китобдан саҳифалар)

ТЎЙЛАР МУБОРАК!
29 Октябр, 2009 йил

Кеча Жамшид Бек телефон қилди. Ўғли Турон Бек эртага икки ёшга тўлади. Уни қутладик. Туроннинг ҳақиқий бек йигити бўлсин!

Гап орасида Жамшид׃

-Баҳодир аканинг Ўзбекистонга бориши ҳақида ҳатто уни кўрарга кўзи бўлмаган “Озодлик” ҳам ёзди. Лекин сиз нега фикрингизни айтмаяпсиз?-деб қолди.

Унгача ҳам шу йўналишда бир неча мактуб олгандим. Бугун эрталаб электрон почтамни очсам, ижодкор дўстларимдан бири “Буни кўрдингизми? деб Алибой Йўляхшиев ёзган мақоладан бир парча жўнатибди. Continue reading

Саиджаҳон Равоний: ЯНГИ МАШҚЛАР

zaynobСАРХУШМАН

Сархушман, илло ичувчимасман,

Чекиб турсам-да баъзан сигарет.

Билмабди кимдир мен нега мастман,

Ёзганимда бир шоирга сонет.

“Сархуш” ўрнига бўларди ёзсам

Тўлиқ қофия “хомуш“ сўзини.

Илло мен қандай ўзимни сезсам,

Шундайлигича ёздим, ўзини.

Continue reading