ЖАҲОНГИР МУҲАММАД

jahongir_mamatov21020096ҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китоб)

ҚЎЛ ЎПИШ

16 Октябр, 2009 йил

Бугун бир хабарга кўзим тушди. Тожикистон Ислом маркази қошидаги Уламолар кенгаши айрим намозхонларнинг дин пешволари қўлини ўпишига доир ишини қоралаб, қўл ўпишни тақиқлаш ҳақида фатво берибди.

Қизиғи шундаки, бу фатвони шарҳлаган Уламолар кенгаши раҳбари жума намозларидан сўнг айримлар уламоларнинг қўлини ўпишга уриниши оқибатида ноқулай вазиятлар вужудга келаётгани учун шундай қилишганини айтган. Continue reading