Жаҳонгир Муҳаммад

jahongir_mamatov.jpgҲАВЗИ ҚУЛҚУЛУМ (Кундалик китобдан саҳифалар)

АЛИХЎЖА… ВАЛИХЎЖА
15 Октябр, 2009 йил

Мана Обаманинг АҚШ президенти этиб сайланганига 20 кундан кейин бир йил бўлади. Нима ўзгарди?

1992 йил. Ўзбекистонда демократик мухолифат қатағонга олинган пайт. Бугун ўзини катта сиёсатчиман деб юрган бир киши дунё сиёсатини сув қилиб ичиб юборган каби тутиб׃

-Ёзиб қўйинг! Бугун 1992 йилнинг бешинчи ноябр куни. Бир кун олдин дунё тарихида улкан воқеа юз берди. 12 йиллик танаффусдан кейин демократлар ҳокимиятга келдилар. Билл Клинтоннинг АҚШ президенти этиб сайланиши бу дунёда демократиянинг ғалабасидир… , -деди. Continue reading