“Туркларнинг генидан турклик чиқмади”…ми?

otaturkБугун Туркиянинг ”Радикал” газетаси ва бошқа бир қанча нашрлар “Туркларнинг генидан турклик чиқмади” сарлавҳаси остида бир хабар тарқатдилар.

Хабарга кўра, Швецариядаги iGenea илмий ширкати Авропада яшаганларнинг генларини ўрганиш юзасидан тадқиқот ўтказган.

Бу тақиқотга кўра қони тозароқ қолганлар руслар экан. Олмонларнинг эса фақат 25 фойизида олмон гени бўлиб, анча бунчасида яҳудий қони ҳам борлиги аниқланган.

Туркларнинг қонида эса саккиз хил ген бўлгани иддао қилинган. Булар қуйидагилардир׃

1) Турк
2) Бербер (Шимолий Африка)
3) Ҳелленик (грек)
4) Олмон
5) Славян
6) Араб
7) Яҳудий
8) Илир(қадимий юнонлар)

Шуни айтиш керакки, бундай тақиқотларда бутун халқ эмас, балки унинг жуда оз қисми қатнашгани учун буни мутлоқ ҳақиқат сифатида қабул қилиш тўғри эмас. Лекин бундай тадқиқотлар  балки келгусида бутун халқнинг генини аниқлаш учун ҳам йўл очар? Ҳозирча эса бунга шунчаки кичик бир тақиқот деб қарамоқ керак.

Дарвоқе, номи юқорида келтирилган бу ширкатга истаган шахс ва гуруҳ мурожаат қилиб, ўз генини ақилаши мумкин.

Қизиқ, асрлардир тинмаган босқинлар остида қолган ўзбекнинг қонида қандай генлар бор экан?

Бугун шундай ҳам қонлар қоришиб кетган дунёда бундай аниқлашларнинг фойдаси бўладими ёки зарарими, буни ҳам ўйлаб кўриш даркор?

Бобур Холиқназар.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: