Ризо Обид: Андижонда ҳукуматнинг навбатдаги найранги. Муносабат

karimov_dikЎзбек ҳукумати вақти -вақти билан гоҳ у гоҳ бу вилоят ҳудудида гўё ғаламис қўпорувчиларнинг қуролли ҳужуми ҳақда жар сола бошлайди, дейишади мустақил кузатувчилар.

26 май куни Андижоннинг Хонобод шаҳарчасидаги портлашлар ва ҳарбийлар назорати кучайтирилгани ҳақида тарқалган хабарлар нечоғли ҳақиқатга яқинлиги хусусида телефон орқали сўзлашган суҳбатдошимиз юқорида айтганимиз мустақил кузатувчилар фикрларига мос келади.

Ўз исми ошкор этилмаслигини сўраган суҳбатдошимизнинг айтишича, Ўзбекистонда ижтимоий -иқтисодий аҳвол тобора ёмонлашиб бориши натижасида одамлар норозилиги ҳам ортиб бормоқда .

Мавжуд ҳолатда яна улкан норозиликлар бошланиб кетишидан чўчиган ҳукумат одамларни қўрқитиб қўйиш ҳамда жаҳон афкор оммаси кўз ўнггида Андижонда хавфсизликка таҳдид солувчи “қора кучлар” бор деган тушунчани сингдириш мақсадида портлашларни ўзи уюштириб ўзи ваҳима солаётганга ўхшайди.Чунки ҳалиги “қўрққан олдин мушт кўтарар” деб ўзининг соясидан ҳам чўчийдиган Каримов режими бирор корҳол бўлмасин деб ҳарбий ўйин машғулотларини ўтказяпти холос.

Ҳукуматнинг бундай ўйинларининг энг ёмон томони шундаки, ўзига маъқул бўлмаган ҳеч бир гуноҳсиз одамларни яна авахтага солишидир.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: