Ўзгармаган мавзулар

ilhomҚачонгача бошимизни хам қилиб юрамиз?

Биз  киммиз   ва   айнан     хозирги     вақтда   қандай    мавқега  эгамиз.Ушбу   савол  билан   бир  ўз-ўзимизга  муроажат  қилайлик. Халқимиз   ахволига    ижтимоий  ва сиёсий   хаётимиз    даражасига    бир назар   солайлик. Қандай  ахволга  тушиб    қолдик.

Пахтакор  дехқон    ўз   эшиги   олдида    пахтазор  бўла   туриб   ўзга  юртда    пахта   терсаю йигитлар   ўз  иморати  чала  туриб  узоқ  ўлкаларда  иморат   қурсалар. Аёллар  ўз рузғорлари  туриб   бошқа  миллат  уй-ю   рўзғорини   сарамжон  саришта қилсаларю ўз фарзандларини  уйда  қолдириб  бошқа   халқларнинг фарзандларини  тарбиялаб  вояга етказса.

Эркакларни қўя  туринг –  хотин-қизлар   бозорга мардикорликка  чиқиб тирикчилигини ўтказса. Бу  қандай  кўргиликки   дехқон  ва  мехнаткашлар  куни  билан мехнат қилса-ю   қора қозони гўшт кўрмаса-емиши қуруқ нону чой   бўлиб қорни тўймаса ва  эгни бут булмаса. Фуқоролар  оғзини оча олмаса,   оқни оқ   қорани  қора  дея олмаса.

Ҳақиқатни  айтиш учун на бирор амалдорни юзига тик қарай олмаса. Миршаблар  учун  хеч қандай   ахлоқий чегара қолмаган.  Дуч келган жойда   дуч келган  одамни  тўхтатиб  хохлаган ишини  қилади. Куппа кундуз  куни  шахсини бехурмат  қилиб  чунтагидан  пулини  олиб қўйгани етмаганидек  яна  хатто  болалари  ва аёли ёнида   хақоратлаб  бехурмат қилади.Оддий  халқни кичик юмуши учун хам  мансабдорлар эшигима –эшик  сарсон этиб   пора  талаб қилсалар. Барча кўриб туриб  кўрмасликка олса  эшитиб туриб эшитмасликка олса.

Эй  ОЛОМОН  бў қандоқ  кўргилик. Бу қандоқ жазо   ва  қайси  гунохлар  учун.  Қачонгача бошимизни хам қилиб юрамиз.  Қочонгача бу кўргиликларга чидаймиз ва қачонгача  обруйимиз, қадриятимиз, ғуруримиз оёқ ости булади. Ва нихоят  қачон ХАЛҚ бўламиз.

Бугунги мавқеимиз. Миллатимизни тутган урни. Дарз кетган қадриятимиз  қисқа қилиб  айтганда хозирги холатимиз буюк аждодларимиз рухларини шод  этмайди. Амир Темур,  Бобур, Жалолиддинларнинг  сиймолари олдида  бизга уят  эмасми. Сиёсий лоқайдлигимиз. Сиёсий  сустлигимиз  ва  сиёсии  илмсизлимиз билан  Жадидлар  хизматларини тахқирлаган   бўламизку ахир.

Бундай кетишда  келгуси авлодга  нимани мерос қилиб  қолдирамиз. Иқтисодий қолоқликними. Кучсиз моддий базага эга бўлган таълим тизиминими. Порахурлик ва зурликка асосланган бошқарув тизиминими, халққа, иқтисодга, инсоният хамда демократияга  зид  булган  диктаторлик  тузуминими. Ахир  нимани. Бу кетишда  улар олдида  уятга қолишимиз муқаррар  ва улар бизни уят қилишга ва биздан хафа булишга тула хақли буладилар.

Хуш   бу шароитдан чиқиш учун   бизда имкон борми .Ўз  халқини отишга  жазм  эта оладиган  милиция  ва армияга  эга бўлган бу тоталитар тузум билан қандай курашса булади. Уни қандай енгиш мумкин. Дардингни айтсанг  -отаман деган  бу машинага қарши нима қила оламиз.Мавжуд шароитда  ягона –мақул йули БОР. Ўзбек  мухолифати  томонидан олға сурилаётган  бўйсунмаслик  орқали-демократияга ўтиш  олдимизда турган  туғри йулдир. Бу билан биз қуролли туқнашув ва қон тукилишисиз  мақсадга етишимиз  мумкин.

Ўзбекистондаги  мавжуд  давлатни бошқариш  системаси   ҳаётий   эмаслигини  аллақачон  тўла  намоен  этган.

Давлатни  куч билан бошқариш, демократик   эркинликнинг хар қандай куринишининг тула  йуқлиги. Иқтисодий  эркинликни  йуқлиги. Оррозицияга  нисбатан  кескин  шавқатсиз  кураш. Мамлакатни   психологик  босим   остида  бошқариш. Бетайин  ташқи  сиёсат.   Ва аниқ    платформага  эга  бўлмаган  иқтисодий  сиёсат.

Ташқи сиёсатда  АҚШ  ва ғарб  давлатлари  билан  булган муносабатни  кескин  совуқлашуви  ута салбий куринишдир .  Бу давлатлар  билан  илиқ  муносабатда   булган давлатлар  хеч қачон зиён қилмаган.  Хонобод харбий базасидан  америкалик   харбийларнинг    фойдаланиши   иқтисодий  томонидан  республика учун  жуда фойдали эди.

Иқтисодий  танг    шароитда    моддий қашшоқлашган  халқнинг   норозилиги кучайиб    уни  турли  йуллар    воситасида  намоён  этади.  Андижон  воқеаси-халқ  норозилигини  бир кўриниши  эди. Бу  нимани курсатди. Ахолини  коммунистик  методлар  билан        бошқариш      мумкин эмаслигини   ва   хукуматнинг  халқ билан  мулоқот  учун    қурол  хамда  кучдан  бошқа  воситаси  йуқлигини.Авваллари  республика  президенти барча қонли воқеаларга  диний гурухларни рукач   қилиб  жахон жамоатчилиги   олдида ўзини оқлагандай бўлар  эди. Бу  сафар    ҳам   у  Андижондаги  дахшатга   Акрамийларни  айбдор қилиб  кўрсатмоқчи  бўлди

Акрамийлар  кимлар ?  Нега бутун  Узбекистон   ахолиси  Акрамийлар номи билан  қурқитилди.  Айнан уша вақтда   улар хокимиятни қулга олиш ниятлари булмаган. Улар асосан иқтисод билан шуғулланганлар. Иқтисодий  усиш  уз-узидан  хаётнинг бошқа  жабхаларини хам  ижобий  томонга яхшиланишига умид қилганлар   Фақат  махаллий шароитда    иқтисодий ривожланишга  исломий ендашганлар Акрамийликни  ислом  фундамистлари  дея  ерлиқ  қуйиш    шуда катта хатодир. Бунинг тагида   давлат ва жамиятга зарар келтирувчи хеч нарса йуқ..

Қонли  вахшийликдан кейин  бутун жахон  Каримовнинг  ниқоб  ортидаги  хақиқий  башарасини кўрди. Диктатор  ўз қуролини  доим шай  эканлигини  кўрсатди.  Лекин у ўз  қуролини кимга қаратмоқда, Юртни босиб олишга келган  евуз душмангами   ёки  тиш- тирноғи билан қуролланган  бандиту-қароқчиларгами   .Йуқ, аксинча  унинг  нишонида  ХАЛҚ-аёллар, болалар, студентлар……

АҚШнинг  собиқ  президенти  Билл  Клинтон  жахон  стабиллиги учун  америкаликларга  ўз бойликларини   бир қисмини  бошқалар билан кўриш кераклигини  айтган эди.  Хўш  Каримов  ўз халқи    /агар у уни ўзиники деб   атаса /  билан  нимани бахам кўрмоқда.  Олтиндан ёки бошқа ер ости бойликларидан  келган  даромадними?   Бу саволга жавоб  хаммада  бор. Каримов  бошқаруви давомида юксак минбарлардан туриб  иқтисодий  ғалабалар  туғрисида  ваз  қилишлар  купайиб  кетган.

Қандай  ғалабалар -булар хаммаси   ахолини кунглини пуч  енғоққа  тўлдириш холос .Каримов  республика  коммунистларига рахбар этиб тайинлан  вақтни бир  эслайлик.  Ўзбекистоннинг иқтисоди  ва мавқеи қандай эди. Хозирчи, узоққа бормайлик ва чуқур  статистик тахлилни қўя турайликда- республика   иқтисоди ва   аҳоли    турмуш даражасини   қўшни   Қозоғистон   билан таққосласак  барча   \ғалабалар\  намоён бўлади-қўяди. Бу  системада  аллақачон  умрини яшаб бўлган ва инсонлар учун  ута хатарли ,  халқни   қашшоқлик ботқоғига  чуктириб юборади.

Халқимиз  доимо  давлат миқёсида ўз овозига эга бўлган . Улар  ўз фикр ва қарашларини  билвосита ёки  бевосита  давлатнинг юқори  бошқарув  органларига етказганлар. Хатто  хато қилган  давлат рахбарларини  кечирмаганлар. Бой  тарихимизда бунга жуда  мисоллар куп. Тарихимиз  зарвароқларини  қуя  турайликда ,  сўнги  хонликлар  даврини олайлик. Уша қора   кунларда хам куп  ибратли  ишлар   халқимиз томонидан  амалга  оширилган. Омма  ўз фикрини   эътборли   шахслар  орқали  ҳонларга  етказган  ва  норозилигини  турли  йўллар  билан  намоен  қилган. Давлат  сиёсатида  халқ   доим  ўз  овозига  эга  бўлган.

Улуғ  шоира  Нодира  даврини  бир  эсга  олайлик. Нодира   ўз  замонасининг  нафақат  истедодли  шеърият  маликаси  бўлибгина  қолмай  том  маънода  давлат  маликаси  бўлганини    барчамиз  жуда  яхши  биламиз. Унинг  ўғли  Мадалихон  тахт  соҳиби  бўлган. Хонинг  биргина  номақбул  иши    унинг   бошига  етган .ОТАСИДАН мерос  бўлиб  тахт  хам  жонига  аро  кирмаган.Чунки  ундан  ХАЛҚ  юз  ўгирган  эди-  у  ХАЛҚ  ғазабига  учраган  эди. У   ғазабдан   уни  на   тахт    на  радари бузрукворлари  обруси  на  бойлиги  қутқарди. Хон  ўзини  хеч   ким  жазоламаслигига    жуда   ишонган.Охир оқибати   хаммага    аен.

Халқ-денгиздир

Халқ-тўлқиндир

Халқ—кучдир

Халқ- исендир

Халқ-оловдир

Халқ-   ўчдир.—деган   эди  ўтюрак  шоиримиз   Чўлпон

Ха     халқ    бехисоб    потенциалга  эга   бўлган   нихоятда    катта   кучдир. Халқ    ўзидаги  бу  кучни   харакатга   келтириш  учун-биринчи   навбатда  лоқайдлик    бепарволик  ва  сўзсиз  итоаткорлик тўла  халос  бўлмоқ  керак. Ушбу   ачинарли      ахволдан   ўзимизни   фақат  ўзимиз  қутқара   олишимиз  мумкинлигини     ҳар бир инсон тушуниб  етмоғи лозим. Бу   ерда   бизнинг  зиёлиларимиз   илму-маърифат  ахли   халқ ичига маърифий  юриш қилмоқлари даркор булади. Бунинг  учун  катта маблағнинг зарурияти йуқ.  Бу  ишни  кичик  давраларда  дастурхон атрофида    маросимларда  хамда  гап ва  гаштакларда амалга ошириш мумкин.  Хохиш  булса бас.

Дарду-алам ва хосратга  тулган кунглимизни  энди  бошқа  йўл билан  бўшатишни    ўрганайлик. Якка  холда  уйимизга  беркиниб   унсиз  йиғлашни   бас  қилайлик. Бирлашиб-хамжихат   бўлиб   дардимизни  ўртага  солиб   ечимини  хал  қилайлик. Халқ  ва   мамлакат  тақдирида   ҳар  биримиз    ўзимизни  ўрнимиз-овозимиз  ва   жавобгарлигимиз   борлигини  англаб   етайлик. Оломонликдан  қутилиб  том  маънода  халққа    айланайлик. ҚУРОЛСИЗ  ва ҚОН  тукишсиз   ўз бошимизни  бало-ю    мусибатлардан   халос  этайлик . Бунинг учун  халқимизда куч хам ирода хам  шижоат хам етарли.

Илхом Эрк,

(Махсус׃  uzbekcongress.org учун)

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: