“Америка овози” вебсайтга айланади…ми?

amerika-ovoziАҚШнинг Халқаро эшиттириш ва кўрсатувлар бошқармаси (BBG) дан таҳририятимизга келган Хабарномада таъкидланишича, 2010 йилги бюджет учун Обама ҳукумати BBGга деб 745. 5 миллион доллар сўраган. АҚШда янги бюджет йили эски йилнинг биринчи октябр кунидан бошланади.

Хабарномада, “Америка овози”нинг деярли барча бўлимларининг фаолияти ҳақида сўз борар экан, Ўзбек бўлими ҳатто эсланмайди ҳам.

Ўзбек бўлими 2005 йили ёпишга қарор қилинганди, аммо Андижон воқеалари юз бериб, бўлим сақлаб қолинганди. Ўтган даврда эса Ўзбек бўлими ҳақиқий Ўзбек бўлими бўла олмади.

Шундан келиб чиқиладиган бўлса,  бу бўлим BBG эътиборидан тушган ҳам бўлиши мумкин.

Бундай дейишимизга яна бир сабаб инглиз тилида тарқатилган бу Хабарномада янги бюджет йилида Марказий Осиё масалаларини ёритиб бориш учун махсус рустилли вебсайт яратилишга маблағ ажратилгани ҳақида сўз боради.

Илгари Ўзбек бўлимига сунъий йўлдош орқали теледастурлар узатиш учун ҳам маблағ ажратилганди. Лекин бу ишни уддалай олишмади. Дастурлар Youtube-га қўйилмоқда ва бу ерда ҳам жуда кам одам кўрмоқда. Шунинг учун бўлса керак  “Озодлик”дагилар бу ишни ўзларига олиш учун ҳаракат қилмоқдалар.

Оддийгина радиодастурда цензура ўрнатиб, демократия ишини уддалай олмаётганлар телевидениени қандай уддалашади, Худо билади.

Омадларини берсин!  Аслида ҳатто ўзбекнинг буюк шоири Юсуф Жума тақдири масаласида ҳассослик кўрсата олмаётган бу бўлимларга  омад тилашга ҳам тил бормайди.

Б. Холиқназар.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: