Ризо Обид: Андижон фожеаси – миллат фожеаси

karimov_dikЎша қирғинбарот аталаётган ёшу қарини танламай ўқ учирган майнинг машъум кунларини эшитганман холос.Аксилинсоний бу ҳаракатдан даҳшатга тушганман.Энди ўша майдонда бўлганлар қай аҳволга тушишган эди ўшанда, буни тасаввур этишнинг ўзи даҳшат.Айримлар бу ҳақда бемалол кузатувчи сифатида ҳикоя қиладилар ва бундайларни холис дейишади.

Мен эса бу борада бироз бошқача фикрдаман.Яъни фожеани кўриб туриб, қирғинга қараб туриб хотиржам, ҳиссиётларсиз ҳикоя қилиб бўлмаса керак.Яна билмадим ким қандай.Менку ўша фожеа ҳақида эшитиб даҳшатга тушдим.Лекин уни кўрганларнинг айримлари унга одатдаги ҳолдай қарашларини тушунолмайман.

Шуларни ўйлар эканман, демак Андижон фожеаси бутун миллат фожеаси дегим келади.Чунки бирининг бошига иш тушса бошқа биттаси “мен холис” дея совуққонлик билан кузатувчилик қилдими, демак бу миллат фожеаси бўлмай нима?

Ҳар йили 13 май яқинлашар экан, ватандошларнинг кўпчилиги бошига оғир кунлар тушгандаки бирлашиб, ҳамжиҳат бўлолмади, энди қачон бўларкин дея юрак орзиқади.Ўша куни Андижонда ҳақ дея майдонга чиққанларни кўпчилик атрофдагилар қандай қирғинбарот қилинганликларини кузатиб туришдан бошқага ярамадилар.

Ҳа, афсуски, қанчалар надоматлар чекмайлик фожеанинг излари жароҳатидан қолган асар битмайди.Фақат умид сўнмайди, умид ўлмайди.Қачондир ахир ёруғ кунлар ҳам келар…

Ўқлар гумбуридан сесканди замин
Гўдаклар қонлари томди кўксига.
Аланга ичида қолди Андижон
Олов ёна бошлади ернинг кўксида.

Бобур гувоҳ бўлди қирғинбаротга
Афсус қўлин чўзолмай қолди нажотга.
Оналар қон ютди, гўдак қон ютди,
Ҳамон сир Андижон қанча жон берди…

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: