Ризо Обид: Озодсўздан сўровим…

rizo2Бугун бир сўзни учирдим, сўнг ортидан бошқасини ўчирдим,
Бир сўз учди кетди қафасни бузиб озодлик сари…
Юрагимдан кўчди, юрагингга кўчди, ҳаҳ шоира шоир дедилар,
Кўрганинг не бўлди?
Биринг темир тақинчоқни бўйнингга илдинг,
Биринг эса золимнинг хизматини шайтондай қилдинг.
Шоирлар ичида битта чин шоир бор эди, овози озоду ўзи кўринмас,
Қани у? Уни бошқа шайтон шоирлар еб қўйди дея эшитдим…
Наҳотки шоирлар ҳам одамхўр шохга қўшилиб одам есалар-а?!!!
Алҳазар, бир сўзни озод этиб учириб юбордим у томонларга,
Елкасида тош девор ортидаги чин шоирни кўтариб чиқар,
Қанотлари билан азоб яраларини елпир енгиллик бахш этмоқ учун…
Озод бўлган сўз шоир томон учиб кетди худди хаёллар каби тўзиб,
Озодсўз чин шоирни изламоқда йиғлаб -йиғлаб, ун чиқара олмай силкиниб…
Титрамоқда сўз бўғзидаги сўз шоирнинг юрагига қўнолмай,
Айланиб юрибди дунёни шоирни қидирган етим сўз кўзи мўлтираб,
Ҳаҳ эссизгина- я қаерда экан -а шоир?Тезроқ озодсўзини бағрига олса,
Юрмасмиди ҳар кимга зор бўлиб, соғинчдан сарғайиб юзи,
Қадалиблар қолмасмиди тиконларга қуралайгина қоп- қора кўзи.
Бир тирик шоир чиқибди, аттанг уни кўриб қолдим мен осий банда,
Армоним тирик шоирни кўрганим, кўрмасам нариги шоир тош ортига яширинмасмиди?
Армон бу, армон шу…Эй, озодсўз сени озод этдим, фақат сўровим:сен ҳам тош ортидаги шоирни озод эт!!!

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: