Лойшувоқ

aldarkusaЁки ҳақиқий шоир Юсуф Жума қамоқда, маддоҳ шоир Сирожиддин Саййид  эса ардоқда

Маълумки,  шу йилнинг 7 апрелида “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги қарор қабул қилинганди. Шундан бери ҳамма ашула айтишга, айтганада ҳам Каримовни куйлашга бошлаб юборди.

Вақт ўтиб Каримов томонидан урилгандан кейин хорижий радиолар ва “Бирдамлик” сайтида маддоҳи калонлар Абдулла Орипов, Саид Аҳмад ва Жамол Камол каби оқланадиган навбатдаги маддоҳ Сирожиддин Саййид ҳам бу ишга калласи билан шўнғиб кетди.

Мамлакатдаги деярли ҳамма ахборот воситалари 3 кундирки унинг суҳбатини эълон қилмоқдалар. Қуйидаги  парча  шу маддоҳнинг айтганларидан бир шингил׃

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида инсон ўзлигини англагани, маънавияти шакллангани сари Ватанга муҳаббат туйғуси ҳам улғая боришига эътибор қаратилган. Бу оламда бетакрор она юртимиз, Ўзбекистонимизнинг яккаю ягона эканлиги, бу муқаддас замин фақат бизга аталгани боис шу азиз юртга эҳтиром туйғуси ҳар биримизнинг дилимизга жо бўлиши, ҳаётимизнинг мазмунига айланиши зарурлиги алоҳида таъкидланган. Дарҳақиқат, азалдан ўзи туғилиб ўсган заминга ҳурмат ва эҳтиром, уни муқаддас билиш туйғуси халқимизга хос фазилатлардан саналади. Негаки, томирида миллий ғурур, Ватан ишқи жўш урган одамгина буюк ишларга қодир бўлади. Инсоннинг имон-еътиқоди, руҳияти, тафаккури, ҳаёти ва тақдири, ўсиб келаётган авлодлар келажаги ўзи туғилиб ўсган замин билан чамбарчас боғлиқдир.

Давлатимиз раҳбарининг “Ягонасан, муқаддас Ватан!” республика кўрик-танловини ўтказишга оид қарорида Ўзбекистонимизга бўлган чексиз меҳримизни изҳор қилиш, гўзал ўлкамиз мадҳини юксак пардаларда тараннум этиш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ҳам шундай олижаноб туйғуларни камол топтиришга доир кенг кўламли вазифалар белгилаб берилган….

Давоми ҳам шундай ла-ла-ла…

Бир кун келиб у ҳам Саид Аҳмад “Келинлар қўзғолони”ни Совет режими ҳақида ёзган эдим дегани каби Ўзбекистон ягона деганимда  бу ердаги золимликларни назарда тутгандим дейиши турган гап.

Лекин биз айтадиган гап бу ҳақда эмас. Гап бу тойчоқни Ислом Каримов нега шу кунларда бирдан майдонга ташлаганида. Золимнинг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига МХХ вакилини раис этиб тайинлагани масхара қилингач, у дарҳол йўлини топди. Бу уюшмада бошқа вакил ҳам бор дея ўз қилмишини лойшувоқ билан бекитган бўлди.

Чунки ҳақиқий халқ шоири Юсуф Жума қамоқда қийналар экан, маддоҳ Сирожиддин Саййид Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари ва унга Ўзбекистон халқ шоири унвони ҳам берилган.

Абду Малик,

Тошкент

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: