Раҳимжон Зафар: Диктатойим ҳақида ҳикоя

an4Юртбоши Тузумойни уз фарзандидай жуда яхши куради. Уни «Менинг угай кизим» дея суяди, эркалайди. Мана шундай ардокларда буйи етган Тузимой, (уни хозирда оркаравотдан Диктатойим хам дейишади), эркатой, тантик булиб усди. Хеч кимни менсимаслик, кули эгрилик, хаёсизлик каби иллатлар унинг учун оддий хислатлар булиб колди.

Лекин бу хакда Диктатойнинг отасига айтганларнинг шури куриди. Бундайлар ё изсиз йуколар, ёки мамлакатдан чикиб кетишга мажбур буларди.

Хаммадан кизиги, юртбоши, Диктатойни уз манфатлари йулида турли бой бадавлат кишилар билан таништириб, уз бойлигига бойлик кушиш харакатида эди.

Бундай харакатлар Диктатойнинг ёшилик чогидан бошланган. Ушанда, Шимолдан келган совчилар юртбошининг энсасини котирганди.

«Ота боболарингиз халкимни бир аср талади, етар. Энди бизни тинч куйинг, кизимиз хали ёш, у европача таълим олиши шарт! Тузумойни узокка эрга бермокчиман», деди у Москов томондан келган элчиларга масхараомуз бокаркан. Ичида эса «Сенларнинг рублларинг нимага хам ярарди, мен хали угай кизим туфайли долларларни супуриб оламан» деб уйларди.

Шундай хам булди. «Мехрибон» юртбоши Тузумойни Америкалик бир бадавлат йигит билан таништирди. Йигит хам чакконгина экан, бирпасда, ота-болани бошини айлантириб, бахтли бобо атрофини набираларга тулдириб ташлади. Бир пасда Интерньюхон, Фредом Хаузжон, Озодликой, Юсайдиали каби унга якин набираларга эга булиб олган юртбоши шошиб колди. Куёв бола эса, фарзандлари ёрдамида, стратегик мухим жойда жойлашган Узбекистонда махкам жойлашиб, халк ичида демократик жараёнларни тезлаштиш тадоригини кура бошлади.

Мамлакатга куёвнинг ва куёвга якин кариндош булган бошка мамлакатларнинг кредитлари, грантлари ва бошка нихоятда зарур булган моддий ёрдамлари окиб кела бошлади. Тузумойнинг отаси хеч уйланмасдан бу бойликларни узининг ва оиласининг эхтиёжларига ишлатиб юбора бошлади. Буларни курганлар ва хаттоки эшитганлар каттик таъкиб остига олинди, камокларга ташланди.

Жафокаш Узбек халки эса Интерньюхон, Фредом Хаузжон, Озодликой каби бир биридан ширин булган, дунёвий тарбияга эга булган болаларни кучогидан куймас, бор дардларини уларга айтарди, Юртбоши ва унинг оиласидан курмаган рушнолик ва адолатни, хеч булмаса мана шу набиралардан курамиз дея умид килишарди.

Бу орада кушни республикаларда камалакнинг турли рангларига эга булган инкилоблар бошланиб кетди. У ердаги халклар тузумларини янгиладилар, эркин нафас олиш ва мехнат килиш хукуклари борлигини узларининг хукумдорларига курсатиб куйдилар.

2005 йилнинг май ойида эса жафолардан туйган халк Андижон шахрининг катта майдонига йигилди. Юртбошининг конхур тузумидан зада булган калблардан «Адолат! Озодлик! Эркинлик!» каби хайкириклар янгради. Узининг совук кароргохида калтираб утирган золим юртбоши эса бу хайкирикларни бутун мамлакат буйлаб ёйилиб кетишидан каттик саросимага тушди.

«Кандай килиб булса хам бунинг олди олинсин! Буйсунмаганларни кириб ташланг! Хеч кимни аяманг!»

Бу тахликали буйруклар юртбошининг сон саноксиз шотирлари томонидан сузсиз бажарилди…….

Андижондаги Бобир майдони халкнинг конига буялди……

Юзлаб болалар, йигит-кизлар, чол ва кампирларнинг кузлари очик холича булутли осмонга кадалганича котиб колди…..

Бобир хайкалининг пойига катор килиб териб куйилган мурдалар чунтагидаги кул телефонлари тинмай жиринглар, гуёки, «Ким бор, олиб кетинг бизни бу ердан» деб зорланаётгандек……

Одамлар эса уларга якинлашишга, «Бу менинг углим, аёлим, эрим, кизим» дейишга куркишарди……..

Булиб утган вокеадан каттик курккан Тузимойни отаси хеч каёкка чикармай куйди. Мамлакат дарвозалари ёпилди. Андижон вокеасини тарихга кандай талкинда ёзиш, келажак учун кандай жавоблар хозирлаш ташвиши бемехр юртбошининг асосий ташвишига айланди.

Нажот эса Шимолдан келди. Бир вактлар узи томонидан шармандаларча кувиб солинган югурдакларни, бу гал юртбоши негадир кучок очиб, кузда ёш билан кутиб олди.

Шимоллик бемаврид мехмонлар курук келмагандилар. Улар юртбошининг бошини огритаётган муаммоларга ечим олиб келгандилар. Бу ечимни эса мехмонлар факат биргина шарт билан берадиган булишди. Шарт эса жуда оддий ва Айни пайтда жуда бешафкат эди.

Тез орада юртбоши шартнинг биринчи кисмини бажарди, яъни мамлакатидаги Америкалик куёвга тегишли булган харбий базани кувиб солди. Бир икки кун тумтайган куёв такдирга тан берди. Хар не булганида хам, бу ерда унинг фарзандлари, юртбошининг эса набиралари ишлаб турибди-ку.

Шартнинг иккинчи кисми айнан набиралар такдири билан богликлигини уша пайтда шурлик куёв билдимикан?

Бу орада тез-тез шимолий мамлакатга югургилаб колган юртбоши шартнинг иккинчи кисмини бажаришга утди. Угай кизи булмиш Тузумойни америкалик куёвидан расман ажратиб олди ва набираларини хам куёвга кушиб, мамлакатдан чикариб юборди.

Тузумой эса океан ортилик биринчи турмушини бир пасда эсдан чикарди. Шимоллик йигитнинг совук нафаси, унинг саросима, куркув ва халкнинг интикомидан куркув хисси тулган кайнок юрагини сал булсада совутарди.

Узбек халки эса яна мубхам узгаришлар огушида колди. Улар мамлакатдан хайдаб чикарилган Тузумойнинг фарзандларини согинишар, ва улар томонидан экилган «Демократик тамоиллар» дарахтининг остига сув куядилар. Эзгуликка ишонган бу ажойиб халк дарахтни ёмон кузлардан асрашни узларинг хар бир фарзандларига уктира бошладилар. Бу дарахт албатда катта булишига ва унинг соясида хали бутун Узбекистон халки бахтли хаёт кечиришига улар ишонишади.

www.uzbekcongress.org

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: