Оқсарой сирлари׃ Гулнора Исломовна…

gulnorakМустақиллик майдонига яқин манбадан олинган хабарга кўра, Бош вазир Шавкат Мирзиёевга яқин бўлган бир неча сенатор Президентга мурожаат қилиб, бугунги глобал буҳрон шароитида Гулнора Каримовани Бош вазирнинг молия, иқтисодиёт ва ташқи алоқалар комплекси бўйича ўринбосари этиб тайинлашни сўрашган.

Мухбирингиз бу хабарнинг “қулоғини” тутиб Сенат матбуот котибиятига сим қоқди.
-Бунақа гап йўқ! Лекин Гулнора Исломовна бундан ҳам юксак лавозимларга муносиб,-деди телефонни олган киши.

У нима деб юборганини бирдан тушунди шекилли, нафаси ичига тушиб қолди. Бундан ҳам юксакроқ иш ё Бош вазирнинг ёки Президентнинг ўрни эканлигини тушуниб қолдида азамат. Шунинг учун гапини бироз юмшатиб давом эттирди׃

-Менимча, Гулнора Исломовнанинг жаҳон иқтисоди ва Ўзбекистон иқтисодиёти ҳақида рус матбуотида чиққан таҳлилий мақолаларидан кейин шунақа гаплар тарқалган бўлиши мумкин. Лекин яна билмадим. Менинг қўлимда аниқ маълумот йўқ. Дарвоқе, мақолаларни сизлар ҳам таржима қилиб боссаларинг бўларди.

У бир томондан хабарни рад этиб, иккинчи томондан узил-кесил рад этмади. Бу эса мухбирингизни янада қизиқтирди. Вашингтонга электрон хат ёзиб, Демократик Ўзбекистон Конгреси раиси Жаҳонгир Муҳаммаднинг фикри билан қизиқдим׃
-Шамол бўлмаса дарахтни болта қимирлатиши мумкин. Мирзиёевнинг одамлари шундай таклиф билан чиққанига ишонаман. Бу Мирзиёевга жуда ҳам қўл келади. Бир ўқ билан уч қуённи уриши мумкин-да. Биринчидан, бу билан президентлик курсисига даъвогар рақиби Рустам Азимовни четга суриши, иккинчидан,  Каримовга ўзини янада яқинроқ қилиб кўрсатиши ва учинчидан, Ўзбекистондаги ҳокимиятнинг ярмини жиловлаб турган Гулнорага яна бир хушомад қилган бўлиши мумкин. Лекин мен таниган Каримов тубдан ўзгариб кетмаган бўлса, бу ўйинга тушмайди. Мийиғида кулиб, мурожаатномани столи остидаги карзинасига ташлаб қўяди.

Жаҳонгир аканинг қарашларини ҳурмат қиламан. Лекин БМТда элчи, сохта дипломига кўра политолог, амалда эса ашула айтиб юрган, тақинчоқ-мақинчоқларни севган, артистлар билан айшу ишрат қилишдан бўшамаган Гулнора Каримова у ҳолда нега бирданига иқтисодни таҳлил қилиб, мақолалар ёза бошлади? Дилингиздан ўтгании сезиб турибман. Ўзи ёзмаган. Лекин нега шундай мақолаларга имзо отмоқда? Мени ўйлантирган томони ана шунда!

Абду Малик,
Тошкент.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: