Оқсарой сирлари׃ Гадонинг душмани гадо бўлади

aldarkusa2Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раислигидан олинган маддоҳ Абдулла Ориповнинг ўрнига бошқа бир маддоҳ шоир Муҳаммад Алининг тайинланиши мажлисга бир неча соат қолганда бекор қилингани ҳақида миш-мишлар тарқалганди.

Маслаҳатчи Хайриддин Султонов уни тавсия қилиш учун йўлга чиқаётганда Каримов бу вазифага Бобир Алимовни тайинлашни буюрган. Ишончли бир манба бу масалага ойдинлик киритди.

Маълум бўлишича, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али воқеадан бир неча кун олдин ёзувчи Рисолат Ҳайдарованинг янги асари – “Жавзо” тарихий романини муҳокама қилишда раҳбар бўлган. Муҳокамада тарих фанлари доктори Қаҳрамон Ражабов, “Шарқ юлдузи” журналининг наср бўлими мудири Асад Дилмуродов, Ўзбекистон фан арбоби Абдуғафур Расулов, ёзувчи Тўлқин Ҳайит, “Туркистон” газетаси бош муҳаррири Салим Ашур, филология фанлари номзоди Умида Тўлаганова ва бошқалар қатнашганлар. Муҳокамадан кейин Муҳаммад Али Рисолатни роса мақтаган ва китобни нашр этишга тавсия қилган.

Китобда тарихимизда бугунги каби хунук воқеалар юз берган давр тасвирланган. Бу 1500-1507 йиллар оралиғи бўлиб, ўшанда давлат қурилишида парокандалик юз берган. Бу давр юрт бошига оғир фожиалар келтирган бир давр сифатида ҳам эсланади. Ҳусайн Бойқаронинг вафотидан кейин давлатни қўлда сақлаб тура оладиган шахс бўлмаганлиги сабабли темурийлар салтанати инқирозга юз тута бошлайди. Романнинг номи ҳам шундан келиб чиқиб “Жавзо” деб аталган.

Бу ҳақда Каримовга хабар етказганлар адиба бугунги кунни ўша давр кўзи билан кўрмоқда ва сиздан кейин ҳокимият емрилади деган ғояни ўртга қўймоқда ва Муҳаммад Али бундан кўз юмди мазмунида гап қилишган.

Айтишларича, бу “амалиёт”ни Муҳаммад Алининг яқин дўстлари амалга оширишган.

Гадонинг душмани гадо бўлади. Шундай қилиб ёзувчиларнинг бошига МХХ вакили ўтирди. Лекин униси ўтирганда ҳам аҳвол бешбаттар бўларди.

Абду Малик,
Тошкент.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: