Жиззахда нафақахўрлар намойиши

duppiЎзбекхон. Тошкентдан “Туронзамин” учун
Бугун, яъни 20 феврал куни, соат 11-00 лар атрофида, Жиззах вилоят хокимияти олдида нафакахурлар намойиши булиб утган. Намойиш ярим соат давом этган. 20 кундан бери нафакасини вактида ололмаётган 45-50 якин нафакахурлар, яъни, кари чолу-кампирлар ва ногиронлар Жиззах вилоят почта биносидан вилоят хокимият биноси тамон юриш килиб намойиш утказганлар.

Биз, бу хакда, намойишда катнашаган, нафакахур булмиш Ахмад отадан сураганимизда куйидагиларни айтиб берди: «Болам, мана 4-5 ойдан бери шундай ахвол булиб колди. Нима эмиш? Пул банкка тушмаётган эмиш. Хар куни пул оламиз деб сарсонмиз. Хокимият олдига 40 дан ортик одам келди. 60 дан зиёд одам почтада колди. Бу ерга келганимиздан, вилоят хокимлигидан, олдимизга тезликда вакил чикиб муаммони урганди ва намойишчиларга караб: «Отахонлар, онахонлар! Бундай килиш яхши эмас. Тезликда келган жойларингизга борингизлар. Бир соат ичида «Асакабанкдан» пул етказилади. Аммо, биргина саволим бор, бу ерга Сизларни ким бошкариб келди?». Туполон килиб келганларнинг хаммаси бирданига «Биз узимиз келдик, нафака пулимизни беришсин. Тамом килдиларинг-ку?» деб жавоб бердик. Буни каранг болам, хокимият биноси олдига борганимиздан атрофимизда 15 якин миршаблар пайдо булиб колишди. Шундок, хокимият биноси олдида болаларимиз укийдиган инстут бор (Жиззах Давлат Педогогика институти). Уша ердан 5-6 та болалар хам кушилишди. Шундан сунг институт тамонда хам миршаблар пайдо булишди. Шундан сунг, вакилнинг гапига ишониб оркага, почтага кайтдик. Банкдан икки коп пул олиб келишди. Бу пул хам 20 кишига етар етмас тугади. Бор гап шу болам».

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: