Ҳайит Ғафур: “Озодлик”ка озодлик керак

hayitboyСўнги кунларда “Озодлик” радиоси ўзбек хизмати атрофида билдирилаётган фикирлар ўз ўзидан пайдо бўлмаган. Бунга сабаб “Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати бўлими рахбари ва мухбирлари иш фаолиятидаги бир ёқламаликдир.

Аниқроғи радионинг мухбирлари ўз амалий иш фаолияти доирасида юритишлари зарур бўлган Ўзбекистондаги хозирги ахвол яъни канибал Каримов яратган ва ўзи бошқараётган репресив хокимиятнинг халқга қарши олиб бораётган сиёсатини рўйи рост ёритишда мухолифат иштирокидаги эшиттиришларнинг бўлмаганлиги (Салай Мадамин дегани умум мухолифат дегани эмас).

Каримов диктатурасига қарши бўлган мухолифат кучлари фаолияти ва мухолифатнинг йигирма йил мобайнида олиб борган оғир курашлари ва кўплаб йуқотишлари акс эттирган эшиттиришларни йўқлиги.

Демократия тарафдорларининг Ўзбекистондаги репрессив сиёсий системани ўзгартириш билангина озод жамият қуриш мумкинлигига бўлган амалий харакатларининг ёритилмаганлиги.

Ёритганда хам бир ёқламаликга йул қуйиб сиёсатда уқуви бўлмаган(сиёсатдан уқуви бўлганида кўплаб хатоликларга йўл қўймаган ва мухолифатни парчаланишига асосий сабабчи бўлмаган бўлар эди), нотиқликдан йироқ ва принсипсиз Салай Мадаминов унинг бир ховуч тарафдорларига сўз берилавериши.

Хозирда Озодлик радиоси ўзбек хизмати фаолиятига байкот эълон қилинишиниг асосий сабабларидан яна бири бу хам бўлса Мухолифатдаги етакчи куч хисобланган “Бирлик” партияси ва бошқа Харакат ва партиялар фаоллари радио минбаридан четлатилганликларидадир.

Хозирда Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган демократлар. Халқ хамда мамлакат тақдирига бефақ бўлмаган
ёшларимиз хорижда юритилаётган сайтлар билан чекланиб қолмай, имконияти ва тасир кучи етарлича бўлган эркин сўз минбари дея эътироф этилган “Озодлик” радиоси минбари томон интилаётганларининг ўзи бу радионинг бизларга қанчалик зарурлиги ва ахамиятини курсатиб турибди.

Аммо “Озодлик”нинг ўзбек бўлими рахбари ва ходимлари ўз истак хохишларидан,(шунингдек илгаридан айтиб келинаётган бошқа кучлар бошқаруви ва тасири борлигига хам шубха йўқ) келиб чиқиб умуммухолифат вакилларини радиодан узоқ тутишга интилишлари, шунингдек эшитиришдаги мавзулар Ўзбекистондаги воқейликдан йироқлиги, ахамиятсизлиги, паст савиядаги эшитиришлар бўлаётганлигига куз юмиб бўлмайди.

Бу эса радионинг эмас аксинча у ерда йиғилиб олган, асосан Салай Мадамин тарафдорларининг СНБ сенарийси асосида иш юритаётганларини курсатади.

Бу холат ўтган асрнинг 90 чи йилларидан то шу кунгача давом этганлигини ўз чиқишларида асосли тарзда далил исботлар билан рўйи рост очиб ташлаган Абдурахим Пўлат ва Жахонгир Мухаммадлар чиқишларини Мухолифат Партиялари ва Харакатлар аъзолари томонидан жиддий қабул қилмаганлиги ачинарли хол.

Энди эса халқимиз ва мухолифат томонидан бу бузғунчиларга етарлича бахо беришлари керак. Бу эса хориждаги демократлар ва айниқса Ўзбекистондаги ватандошларимизга кенг тушунтириш ишларини олиб боришни талаб қилади.

Шунингдек биз “Озодлик”ни эркин минбарга айлантиришдаги ишларимизни давом эттириб олдимизга қўйган мақсадга эришсакгина парфирия касалига мубтало бўлган қонхур хукумдор устидан кичик бўлсада ғалабага эришган бўламиз.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s