Муҳокама׃ Биз “Озодлик”ни сақлаб қоламиз!

rizo_obid_vaslavske“Озодлик” радиосини турли найранглару ёлғон япилдоқлар уясига айлантириб, унинг ичига маккорлик билан жойлашиб олган бобожончилар, сарбадар- дарбадар каби хоинлару МХХ малайларидан сақлаб қолиш учун курашимизни бир дақиқа бўлмасин бўшаштирмаймиз.

Бу бобожонлар деганларини мен ўйлагандимки, кенг жамоатчиликнинг фикри бироз ўйга толдириб ўзини ўнглайди, деб. Йўқ , қаёқда дейсиз.

Шармандага шаҳар кенг деганларидек, бир пайтлар демократияни ёйинлантирувчи энг нуфузли оммавий ахборот воситаси бўлган “Озодлик” радиоси мавқеини кунпаякун қилиб, энди уни ёпилиб кетишига тиришаётган оға- иниларнинг пешонасига чертиб ақлингни пешлаб ол қабилидаги даккидан хулоса ясамаса “оч биқинига” туртиб бўлсада кўзини очиш керакка ўхшайди.

Бўлмаса понами омбурми деган аллақандай ахлатхонага кириб олиб, итдай аккилармиди ундайлар. Айниқса уларнинг талавасакор, олапар тўрткўз итидай сарбадарми дарбадар деганининг ҳамма мухолифатчилар МХХ қулоқлари -ю, бир ўзи ва бабажан сабажан деганлар эса демократлар дея алжираши айнан ўзларининг МХХ айғоқичисилигига асосдир.

Ундайларнинг демократларга қарши курашлари бугун ё кеча бошлангани йўқ.Ундайлар вақти- вақти билан Каримов режими товонялари бўлган МХХнинг янги -янги айғоқчиларини қўйинларига солиб олиб у орқали ўз башараларини яширмоқчи бўлсаларда, мана шоҳиди бўлиб турганингиздек асл ниқоблари шариллаб йиртилиш тугул латтабоз хотинларнинг қийқимлари каби сочилиб кетди. Бундай шармандаликни фақат уларгина ҳазм қила олишларини кўриб шахсан мен ҳайратланмай қўйганман.

Демократ биродарлар ҳам бундан сира ҳайратланмай қўйишганини кузата бошлангани демак сизу бизнинг тўғри йўлда эканлигимиз исботидир.

Шундай экан демократлар бирлашиб “Озодлик”ни ундай кунда -шунда тайинсиз палид – салид, ғаддор -мурдор, хоину жосуслардан асраб қоламиз!

Ризо Обид.

(Давоми кўп)
Manba: Zamondosh

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s