Бахтиёр Ҳамро:Алишер Караматов қийноққа солинди…

hamraevbaxtiyor«Кийинокка чидай олмадим, кор ёгаётган эди, колония ховлисида совукда котиб колдим…(Алишер Караматов)

Бизга келган хабарга кура, 2009 йил 16 январ куни, Тошкент бикинида жойлашган Уя.64/18 колониясида «даволанаётган» хукук химоячиси Алишер Караматовнинг турмуш уртоги Наъмунахон Караматова хабар олиш учун колонияга борган. Аввалига,  олдинги учрашувдан кейин уч ой утишига карамасдан, колония рахбарияти уч кунлик урашувга рухсат беришмаган. Наъмунахоннинг, каттик талабларидан кейингина рахбарият вактинчалик учрашувга рухсат этишган. Одатда, камокда ётган мухолифат вакилларига хаммадан кейин, куннинг охирида учрашувга рухсат этилади. Бу сафар хам шундай булган.

Наъмунахон учрашув тафсилотлари хакида куйидагиларни сузлаб берди:

(Наъмунахоннинг айтганларини сузма-суз келтираман)

«16 январ куни, дори-дармон ва озик овкатлар олиб, тонг сахардан колонияга эрим билан учрашиш учун етиб бордим. «Уч кунлик учрашувга рухсат йук» дея туриб олишди. Каттик туриб олганимдан сунгина, вактинчалик, тусикли (барьер) ойна оркали учрашувга рухсат этишди. Яна колонияга учрашуларга келган бошкалардан энг охирида, соат 17-00 да рухсат этишди. Эримни утган сафарги учрашувда курганимдек ута озиб кетган, докадек окариб кетган холда курдим. Кок суяги колган. Бахтиёр ака, бу канаканги хаёт булди-я? Тушунмай колдим. (Йиглаб сузлаяпти.Б.Хамро). Хали хам кон кусаётган экан. Факат, бу сафар сурункали эмас, каттик йуталганда, кучайганда огзидан кон тупураётган экан.

Бахтиёр ака, хаммасидан хам 30 декабр куни булиб утибти. Колониядагилар, эримга янги йил «совга»сини тайёрлаб куйишган экан.

Янги йилга бир кун колганда, эримнинг олдига колониянинг лейтенант Хофизулло исмли назоратчиси (надзиратель) келиб «Сен ички тартибларни буздинг, номоз укиётган эмишсан, сочинг усиб кетибти, мана хужжат, имзо чек» дебди. Эрим «Йук, имзо чекмайман, назоратчи прокурорга арз киламан» деган. Купол сузларни ишлатиб «билган жойинга ёзмайсами? Кани юр, бари бир имзо чектираман» деб упкасининг икки тамони тешилган касал эримни колониянинг ховлисига чикариб, устидаги фуфайка бош кийими телпагини ечиб ташлаб, эрталаб соат 9-30 дан то 13-00 гача каттик совукда 3.5 соат тик туришга мажбур килишибти. Эсингиздами, уша куни бутун Узбекистон буйлаб кор ёгаётган эди. Тамом булган эримни корда ялонгоч холда кор ёгаётганда, совукда ушлаб туришган. Бу не кургилик Бахтиёр ака?…(йиглайди).

Учрашув охирида эрим, хамма-хаммага согинч саломларини айтиб «Наъмунахон, Кийинокка чидай олмадим, кор ёгаётган эди, колония ховлисида совукдан котиб колдим… Улар тайёрлаган хажжатга имзо куйишга мажбур булдим. Шундан кейингина мени камерага олиб киришди… »

Бахтиёр Хамро.

17 январ 2009 йил.

Жиззах шахри, Заргарлик махалласи.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s