Ғазо ва Нозим Ҳикмат Эрдўғаннинг аёлини йиғлатди

aminaҒазода юз бераётган воқеаларни муҳокама этиш учун Туркия Бош вазири Ражаб Таййиб Эрдўғаннинг аёли Амина хоним 2009 йилнинг 10 январ куни Яқин Шарқ лидерларининг умр йўлдошларини Туркияга чақирди.

Уларнинг ҳузурида нутқ сўзлаган Амина хоним турк шоири Нозим Ҳикматнинг бир пайтлар Хиросимада ҳалок бўлган етти ёшли қиз номидан ёзилган шеърини кўзда ёш билан ўқиди:

Сўзимни машҳур турк шоири Нозим Ҳикматнинг бир шеъри билан тамомламоқ истайман׃

Эшикларни урган менман,

Эшикларни битта

Битта

Кўзингизга кўринмасман,

Кўзингизга кўринмайди ўликлар.

Етти ёшли бир қизчаман,

Ўсмагайдир ўлганлар.

Сочларим жизғанак бўлди,

Кўзларим ёнди, қоврулди,

Бир ҳовуч кулга айландим.

Эшикларни урган менман

Эшикларни битта

Битта…

Кўзингизга кўринмасман

Кўзингизга кўринмайди ўликлар”.

Бу ҳолатни оинаи жаҳондан кузатар эканман, бир ўзбек шоирининг ёзганлари ёдимга тушди У Отаси шеърларимни писанд этмади, аммо бир кун сайлгоҳда бир йигит шеърларимни унинг қизига айтиб турганини кўриб қолдим” дегувчи эди.

Нозим Ҳикматни коммунист, марксист деб ундан юз бурганларга бу бир тарсаки бўлди. Бошларини ўраб олган диндор аёл, оддий бир аёл эмас, диндор Бош вазирнинг диндор аёли мусулмон дунёсига Нозим Ҳикмат тили билан хитоб қилмоқда. Хитоб қилганда ҳам шунчаки эмас, бутун вужуди билан, бутун самимияти билан йиғлаб хитоб қилмоқда.

Нозим Ҳикматнинг ярим асрдан авввал ёзган бир шеъри бугун Ғазодаги қизалоқнинг ҳам номидан айтилгани бу шоирнинг буюклигидан яна бир далолатдир.

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

w

Connecting to %s