Ризо Обид: Хафа бўлманг

rizo1Ватандош, ҳозир қаламга олаётганларим кимга тегишли ёзганларимдан билиб оласиз.

Хафа бўлманг, ҳақ гапни айтибсиз.Ўзи ишонмаган гўёки “ғоя”га бошқаларни инонтирмоқчи бўлганларни мен шайтонга ўхшатаман.Шайтон бўлганда ҳам унинг урғочисига ўхшатаман.Чунки ундайлар ғоят тез болалайди, уларнинг уруғи жудаям кўп.

Хафа бўлманг, ундайлар билан юракни хотиржам қилиб, курашда дадил олға бораверинг.Сиз каби ватан учун, миллат учун жонкуярлар бор, демак озод-ойдин кунлар албатта келади.

Ҳа, айтмоқчи ватандош мен бу сўзларни сизга юпатиш учун айтмаяпман, балки сизнинг элу юрт тақдирига бефарқ бўлмаган жонсарак бир инсонлигингиз боис айтяпман.

Хафа бўлманг , чунки ҳаёт, тақдир шундай бир нарсаки уни инсон ҳар доим ҳам ўзи белгилай олавермайди.Қалблари шундай ҳам ярим, ўксик инсонларни яна ўкситишга ошиқманг.

Хафа бўлманг.Мабодо хафа бўла бошлаган эсангиз шу ўринда қаламимни ётқизаман.Қоғозни эса йиртиб ташламайман.Чунки увол бўлади.Ҳа, айтгандай қоғоз увол дедим.Ундан ташқари кўнгилдан самимий айтилган қалб туғёнлари ҳам увол бўлади.Агар сиз менинг қалбим туғёнларини эшита билмаганингизда эди, ҳозир сизга кўнгилдаги соҳир сирларимни сўйлаб ўтирмаган бўлар эдим.”Хафа бўлса менга нима” дея қўл силтаб кетган бўлар эдим…

Ҳа, майли келинг яхшиси сўзимни мухтасар қила қолай.Чунки бундоқ қарасам сизнинг кўнглингизга ботадиган сўзлар айтиб юборишим мумкинга ўхшайди.Мен буни истамайман.Бундан ташқари эса кўнгил сўргани келаётган меҳмонни кутиб олгани шошяпман.У ҳам хафа бўлиб қолмасин тағин.Унингда кўнглини ҳам олишим керак….

Хафа бўлманг.Яна кўришгунча хайр…

ZAMONDOSH.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s