Жаҳонгир МАМАТОВ׃ ”Озодлик” ўз номига муносибми?

ozodlik2.gif“Озодлик” радиосининг Ўзбекистондаги асосий манбаси ҳисобланмиш Uzmetronom сайтида чиққан мақолага муносабат

Бу сайтда ”Озодлик” радиосининг демократияга зид хатти ҳаракатлари ҳақида бир қатор мухолифатчилар ва инсон ҳуқуқлари фаоллари АҚШ Давлат департаментига хат йўллашмоқчи эканликлари ёзилган. Бу тўйдан олдин ноғора чалиб, кимларнидир огоҳ этиш бўлиб қолган. Бу билан ҳукумат ўзига керак одамларни асраб қолмоқчига ўхшайди. Худди уларни телевидениеда гўё ёмонлаб кўрсатгани каби. Сайт эса,  радиодаги  доимий сафдошларига ҳаракатингизи қилинг демоқчи, шекилли.

Хуллас, бу хатни ким ёзганини билмайман. Лекин унда жуда долзарб масала кўтарилган. Биз бу масалани уч йилдан бери кун тартибида тутиб турибмиз. Бугун ўзбек демократлари шу фикрга келган бўлсалар буни қутлаш керак.

Чунки улар ”Озодлик” радиосини демократик минбарга айлантира олмасалар, ўзбек жамиятида ҳеч қандай ўзгартириш қила олмайдилар. Бу гапни уч йилдан бери такрор ва такрор айтиб келмоқдамиз.

Шу муносабат билан мен яна ўз фикрларимни билдирмоқчиман.

1.Бу масалани ошкора қилиш керак. Ҳеч кимдан қўрқадиган жойимиз йўқ. Чунки ”Озодлик” радиосининг демократияга зид иш тутаётгани ҳаммага аён. Бизнинг мақсадимиз бу радио Каримов режимининг “кукла”сига айланиб қолмаслиги, мадаминовчиларнинг цирк майдони доирасидан чиқиши ва матбуот эркинлигидан узоқда қолаётган ўзбек халқига холис хизмат кўрсатишига эришмоқ бўлиши зарур.

2.Шундай хатни ким ёзган ва тайёрлаган бўлса, илтимос уни имзога очинглар. Демократик Ўзбекистон Конгресси фаоллари ҳам бу борада ўз фикрларига эгадирлар ва улар ҳам ўз фикрларини қўшган ҳолда бу хатни имзолашга ҳозир.

3.Бундай хатни АҚШ Давлат департаментигагина эмас, балки радиони молиялайдиган АҚШ Конгрессига, радионинг бошқарувчиси бўлмиш BBG га ва АҚШ матбуотига ҳам йўллаш керак.

4.Агар хат тайёр бўлса ва унда кўпчилик демократларнинг имзоси қўйилса, у ҳолда бир жойда демократик кучларнинг вакиллари матбуот конференцияси ташкил қилиб, халқаро мухбирлар иштирокида радионинг фаолиятидаги демократияга зид нуқталарни фактлар билан исботлаш керак. Бундай фактлар бизда ҳам етарлича бор.

5.Ҳозир АҚШ бошқарув тизимида бир ҳокимият ўз вазифасини иккинчисига топширмоқда. Шундай кезда радио раҳбарлари ҳам алмашиши керак. Бундай пайтда RFE/RL раҳбарлари ҳам бир неча йилдан буён бу масалага панжа орасидан қараб келаётганини очиқ айтиш лозим.

6. Январ ойининг охирига қадар барча демократлар ўз фикрларини билдирсалар яхши бўларди. Биз АҚШда яшаётганлар учун бу масала жуда муҳим. Чунки радио биздан олинадиган солиқ ҳисобига ишлайди. Бизнинг пулимиз эса демократияга хизмат қилишини истаймиз.

Хуллас, радио демократия минбарига айланса, биз буни муборакбод этамиз, чунки бундан ўзбек халқи, бутун дунё манфаатдор бўлади, аммо айланмаса, биз курашни давом эттираверамиз.

Уч йил олдин айтилган ва юқорида такрорланган гапни яна бир бор урғуламоқчиман׃ Ўзбек демократлари биргина ”Озодлик” радиосини демократик минбарга айлантира олмасалар, ўзбек жамиятида ҳеч қандай ўзгартириш қила олмайдилар.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Shu kunning gaplari, Uzbek. Bookmark the permalink.

3 Responses to Жаҳонгир МАМАТОВ׃ ”Озодлик” ўз номига муносибми?

  1. Pingback: Жаҳонгир МАМАТОВ׃ ”Озодлик” ўз номига муносибми? « = Jahonnoma = Жаҳоннома =

  2. golib says:

    Hurmatli Jahongir Muhammad! qanday qilip bir vaqtning uzida “ozodlik” radiosi karimovni kuklasi va madaminovchilarni sirk maydoni bulishi mumkin? javobingiz uchun rahmat

  3. TURONZAMIN says:

    Golibga javob
    Karimovchilar va Madaminovchilar bir-biriga juda ham kerak. Karimovchilar uzoqda turib Madaminovni yoniga odam suqadilar, uni ishga soladilar va uning bayonotlarini ro’kach ko’rsatib shtatlarini, maoshlarini oshirib oladilar, madaminovchilr esa bizni quvg’in qilishmoqda deb grin kart, boshpana, ish, pul olib turadilar. “Ozodlik” ana shu sirkning maydoni bo’lib qoldi.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s