“Ҳеч кимдан кам эмас”лигимиз ҳақида тўққизта мисол

aldarkusa1- мисол: Аслида аёл ожиза, эр йигит эса унинг кургони, ундан анча кувватлирок булгани боис, огирини енгил килишда кумакдош булмоги шарт, шундайми? Узбекистонда эса бунинг мутлако тескариси. Аёллар шахарма шахар огир юк кутариб тирикчилик килса, йигитлар аёллар ички кийимининг савдоси билан банд. Аёллар огир хаётдан норози булиб, намойишларга чикади (Андижонда шундай булганди, Тошкентда муслималар намойишлари ва хоказо) эр йигитлар эса томошабин булиб туради. Аёллар бугдой уради, пахта теради, хозирда хатто ерни чопик хам килади, пахлавон йигитларимиз эса шарбатлар, писта, тамаки савдоси билан банд. Уйда бола-чакага караб утирадиганлари хам бор, эмизмайди, холос…

2-мисол: Узбекистонда махаллий халкнинг тилига жиддий эътибор намунаси уларок «мустакил»ликнинг илк йилларида узбек тили давлат тили, деб эълон килинди. Хозир хам бу «мухим» эътибор байрам сифатида нишонланади. Аммо… Эътибор берган булсангиз, гарчи Узбекистонда узбек мактаблари кумурскадай куп булса-да негадир, айнан она тили учун куйиниши керак булаётган узбеклар уз фарзандларини рус мактабларига оборади. Сабаби хам деярли хаммага маълум, рус мактабларида узбек мактабларига караганда яхширок укитади. Узбек укитувчиларига караганда анча малакали, уз мехнатига жиддий карайдиган ва укувчиларни мактабда асосий тил булган тилни яхши узлаштиришлари учун астойдил харакат киладиган муаллимлар ишлайди. Узбек мактабларида эса укитувчилар бироз бошкача, рус мактабларидаги хамкасбларига нисбатан ожизрок. Шу боис хам узбек уз она тилидаги мактабга эмас. мутлако бегона тилни ургатувчи мактабга катнайди, ана сизга чулчитларнинг купайиш сабаби…

3-мисол: Хамма мамлакатларда, хозир хатто Россия ва бошка славян давлатларида хам милиция дегани ахолининг хавфсизлиги, осойишталиги ва энг мухими хукукларини химоя килувчи орган хисобланади, шундайми? Узбекистондачи? Гарчи бу ерда хам, расман, милиция ахоли тинчлиги ва хавфсизлигини таъминлаши керак булса-да, аслида хаммаси мутлако тескари. Халк милициядан узига панох тополмай сарсон. Милиция халк тинчлиги, хавфсизлиги ва нихоят энг мухими хукукларига бемалол тахдид солувчи органга айланган. Хатто одамларни бу борада огохлантириб куйиш учун, хар бир хонадон ёнига «Уз уйингни, керак булса, узинг химоя кил!», деб ёзиб хам куйган. Бир жиноят юзасидан, бордию, милицияга мурожаат килиб боргудай булсангиз ё узингиз уша жиноятнинг бош сабабчисига айланасиз ёки уша жиноят аслида булмагани хакида юз фойиз ишонч хосил килиб кайтасиз…

4-мисол: Сунгги пайтларда, айникса катта-катта байрамлар арафасида телевузорда бир клип кайта-кайта намойиш этилади. Яъни, бизнинг олтинларимиз, машиналаримиз, нефт махсулотларию газ конларимиз реклама килинади. Бу бежиз эмас, албатта. Биз расман узимизни, бошка нарсалар катори нефт ва газ мустакиллигига эришган давлат, дея эълон килганмиз. Аммо… Буни карангки, гарчи биз газ ва нефтга эгалигимизни даъво килсакда, вилоятларда газ хам, бензин хам йук. Гарчи биз бугдой мустакиллигига эришганликни даъво килсакда, уйларимизда нон йук, унимизга Козогистон унидан озрок кушмасак ёки буткул Козогистон унига алиштирмасак бирор нарса пишириб булмайди, хамир булмайдида кургур. Карам булгиси келмайди шекиллида. Яъни узимизникига эгамиз деб, кукрак урамизу, бировникига зормиз, узимизники бор деймизу, бировникига интизормиз, койил а?..

5-мисол: Гарчи махаллий халкнинг асосий кисми мусулмонлиги тан олинган булса-да, гарчи президент хам, хукуматнинг бошка аъзолари хам, мусулмонликни даъво килса-да, боз устига мамлакатимизда (шубхасиз мустакил булганимиздан сунг — муаллиф) диний урфлар тикланиб, улар бемалол кенг нишонланиши учун шароит яратилгани, динимиз камситилмаслиги учун барча чоралар курилгани айтилса-да, негадир мусулмонларнинг асосий байрамлари ута камтарона, деярли куримсиз ва сезилмас даражада нишонланади. Аммо узга динларга оид, аникрок айтадиган булсам, хусусан насороларга оид байрамни, эх-хе чунонам дабдаба билан утказамизки, натижада уша кунни хамма интиклик билан кутадиган булиб колган. Кайси байрам экан, деб хайрон булаётганларга, майли эслатиб утаман, уша бутун дуне катори биз хам нишонлайдиган «Янги йил» байрами. Аслида бу насороларнинг байрами. Бу байрам арафасида хатто мамлакатимиз президентининг табрик нутклари эълон килинади, хуш, рамазон Хайити ёки Курбон Хайитида хам бу зот шундай килганми, йук. Хатто Хайит кунларини дам олиш кунлари сифатида чикаражак карорларига эътибор беринга, Мусулмонлар диний идорасининг таклифи билан, дейилган…

6-мисол: Яна бир холат. Буниси купрок тошкентликларга яхши таниш, балким вилоятларда хам бу хакда билишар… Хуллас, эътибор берганмисиз, гарчи президент хаммани багрига босиши хакида, шу халк, шу миллатни нечогли севиши, хар бир ёш авлод вакилини уз фарзандидай куришини огзидан бол томиб гапирса-да, кучадан утар чоги уша бенихоя севишини айтаётгани халкка автоматларини укталган сокчилар куршовида утади. Миллатнинг отаси, хали устки кийимини кийиб улгурмасидан кучаларда хар кандай харакат тухтатилади, пиёдалар билмай йулни кесиб утгудай булса, халк «посбонлари» томонидан чунонам гап эшитадики, асти куяверасиз… Хатто мехрибонимиз утадиган йул буйидаги уйларнинг куча томонга караб турувчи ойналари ёпик турмоги, хеч ким ойнадан карамаслиги керак. Куз тегиб колиши мумкиндирда а?..

7-мисол: Гарчи хокимият халк манфаати учун хизмат килиши айтилса-да, аслида мана неча йилдирки, халк хокимият манфаати учун ишлашга мажбур. Ишонмайсизми? Каерда асфальт теккис, энг катта утадиган йулда, каерда уйлар шинам ва хашаматли, ка-а-атталар яшайдиган туманда, энг зур, оддий узбек икки миллион йил ишлаб хам ололмайдиган машиналар кимда, хокимларда, президентнинг нечта курикчиси бор, сал кам ун мингта, халкнинг-чи, энг сара овкат, давлат хисобидан уй, истаган чет эл мамлакатига бемалол саёхат… Духтирларнинг зурлари ёнида, болалари чет эл университетларида, кизлари… (бу анча катта мавзу), хуллас гап йук, тугрими? Буларнинг хаммаси кайси пул эвазига? Албатта отаси ташлаб кетган ёки бобоси васият килган пуллар эвазига эмас, ва шубхасиз аминманки, хокимларимизнинг хеч бири Амир Олимхонга хам, Худоёрхонга хам, Ферузхонга хам, э-э боринг ана, Жорж Соросу Бил Гейтсга хам кариндош эмас. Уларнинг хамма имтиёзлари халкнинг пули эвазига. Сизу-биз итдай ишлаб топганимиз сарик-чакадан отнинг калласидай юлиб олинадиган соликлар эвазига.

8-мисол: Баъзан биз, айникса ху-в тепада чузилиб утирганлару, уларнинг атрофида, илтифот илинжида парвона гуломлар тулкинланиб (балким тулкинланиб хам эмас, масхара килибдир), куп такрорлайдиган бир суз бор, узимизга узимиз топиб олган маком. Нимайди у, дейсизми? Эмишки, биз яшаётган юрт, жаннатмакон юрт экан. Аллакайси бир шоир айтганидай, ер остида жаннат булса, Узбекистон унинг устида эмиш. Хеч замонда Аллохнинг бани башарга хадя этишни мулжаллагани, олий неъмати бу кадар камситилмаган булса керак. Хатто хеч кайси дин вакили хам бундай камситишга журъат килмаган. Карангки биз шартта айтдик-куйдик. Аммо, нимагадир жаннатмакон юртни ташлаб, хар бир туман, вилоят, шахардан минглаб одамлар изтироблар ва сарсонгарчиликлар томон кетаётгани тушунарсиз коляптида. Хеч замон жаннатдан хам кочиладими?.. Колаверса, Одам Ато билан момо Хавво Ерга Жаннатдан «туширилган» эдилар адашмасам, биз эса шартта бутун бошли мамлакатимиз билан Жаннатнинг «устига»чикиб олдик, астагфируллох…

9-мисол: Охиргиси. Мендан келтириладиган мисолларни шу билан якунлаб, сизларга суз бермокчиман. Демак сунггиси, биз хеч кимдан кам эмасмиз деймиз. Айникса сунгги бир йил давомида шу таъкидни бу кадар куп такрорладикки, хатто бир замон шунга ишонгандай булдик хам, ростдан хам шундай булса-я, деб. Аммо куп утмай уйгондик, зеро «хеч ким» деганда айнан кимни назарда тутаётганимизни билмаслигимиз бизни осмондан ерга туширдида. Лекин мундок мушохада килиб курилса, биласизми, бу гапда жон борга ухшайди. Ха, тупа-тугри, биз чиндан хам «хеч кимдан» кам эмасмиз, яъни бошка хеч кимдан, демокчиман. Зеро биз кимдандир кам булишимиз мумкин булган, бунданда баттар бошка давлат йук…

Бир куни яна давоми бўлар….

Х.Сайид Азиз

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Uzbek. Bookmark the permalink.