СИЁСИЙ ЛАТИФАЛАР

aldarkusaОБАМАЧИ ЎЗБЕК

-Сиз одамларга хат ёзиб, “Обама билан учрашдим, яхши одам экан, сизни масалангизни унга айтдим, қасамёд қилишим билан биринчи галда шу масаланинг устига боришга ваъда бердидеб хат ёзиб юрган экансиз, деди бир америкалик ўзбек иккинчисига.- Ахир сизни Обаманинг яқинига ҳам йўлатишмайди, буни биз яхши биламиз-ку!

-Ким ўша йўлатмайдиган? Онасини кўрсатаман! Бир хонага тиқиб қўяман, миқ этмай ўтиради. Мен истасам ҳар куни Обама билан учрашаман. Лекин ҳозир экономика ёмонлиги учун кўпроқ ишлаяпман ва ҳафтада бир марта учрашаяпман. Вақтим бўлганда уйга кирдимми, Обама қаршимида пайдо бўлади. Менга қараб гапираверади. Қайси канални қўйсам, у менга гапираётган бўлади.

-Сизга нима дейди у?

-Мен унга одамларнинг дардини айтаман, у албатта устига бораман дейди. Буни юзидаги ифодалардан ҳам тушуниб тураман. Аммо қизталоққа тезроқ ўзбекчани ўргатсам эди, ана унда суҳбатимиз яна ҳам қуюқ бўларди!

-Ундан кўра сиз инглизчани ўрганинг…

-Ўзбекистон билан мен эмас, у шуғулланиши керак. Демак, мен инглизчани эмас, у ўзбекчани ўрганиши керак!

, бу қийин масала…

-Ҳеч қийин жойи йўқ. Уни ўзбекча гапиртираман. ЎзТВни улаб олсам, бас!

JM.

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Latifalar. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s