ДАДАХОН ҲАСАН: Изоҳчиларга изоҳларим (3)

dadaxonhasanХамма ҳаммага
Дарди борнинг доди бор.
Тани бошқа дард билмас.
Дилда дардинг бўлмаса сар дафтаримни ковлама
Зар қадрини заргар билур, темирчи қайдан билур.
Урушнинг таомилин билмаган марднинг қадрини на билсин!
Менинг мақолаларимга самимий изоҳлар ёзган демакки тирик инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Раҳмат сизларга!

Дўстимиз Маҳмуд Бухорий барчамизни одобли бўлишга чақирганлар. Аммо одобни ҳам чек-чегараси борлигини унутганлар. Қурбақани ҳам боссангиз вақ этишини билмайдилар шекилли. Оғзи қийшиқ бўлса ҳам бойнинг ўғли гапирсин қабилида бизни – барча фосиқларни одоб йўлини тутишимизга ундаганлар. Ўтган 20йил мобайнида фақат одоб сақламай нимани сақладик? Яна юз йил одоб сақласак сўнгра яна минг йил одоб сақланглар деб патво бермайсизми? Патво патво дедик сабрнинг таги олтин дедик ғўрадин ҳолво битур дедик бир ярим минг йил сабр қилдик одоб сақладик биз ўзбеклар нимага эришдик? Шу ҳақда ҳам бир ўйлаб кўришимиз керакка ўхшайди Қори ака! Сизингча одоб сақлаб бировни сан демай фақат қул бўлиб келажагимиз учун бахт-саодатимиз учун курашмай мутеъ бўлиб юраверсак сизга ёқар эканмизда, унда “ҳаёт бу курашлардан иборат” деган ҳикмат қаёқда қолади? Ўтган бир ярим минг йиллик қуллигимиз сизга кифоя қилмайдими?

Ўз изоҳлари билан бизга иссиқ муносабатларини изҳор этган Бахромхонтўрага, “Элчи” таҳаллусли биродаримизга, Шухрат исмли мухлисимизга минг марта раҳмат деймиз!

Мени бир ҳодиса ўта ажаблантиряпти. Изоҳ ёзганлар! Нега таҳаллус билан ёзасизлар? Ёки сизларда ҳам таъқиб, таъзиқ кузатув борми? Сиз яшаб турган шаҳар ҳам Ўзбекистон ҳудудидами? Бегона юртда яшаб туриб шунчалар қўрқасизми? Шунчалик ожизу-қўрқоқ экансиз нега мухолифатчиман деб оҳ урасиз? Даъво қиласиз. Шунчалик қўрқоқ ожизу-ногирон одам мухолифатчи бўладими? Қўрқоқлар ҳеч қачон мухолифатчи бўлмаган бўлмайди ҳам. “қўрқоқ Худонинг душманидир” деган ҳадис бор.

Ровшан Ғаниев исмли дўстимиз Андижонлик ёшларни ҳимоя қилиб мени эса уларни кўрмаганликда айблаганлар. Мен ёзганларимда хориждаги ёшларнигина назарда тутганман. Уларни огоҳ бўлинг. Кўзингизни очинг ҳар кимларга кўр-кўрона эргашаверманг деганман. Сизларни ҳам умрингиз бизим каби бекор беҳуда ўтмасин деганман. Соли каби олифта текинтомоқ риёкорларга эргашманглар чинакам лидарни топинглар деган маънода иддаолар қилганман. Укамиз Ровшанбей “капутулятция”сўзини англаб етмабдилар. Мен бу иборада “Сиз эй лидарлар, 20йил мобойнида раҳбарликни эплай олмадингиз мухолифат аҳлини бошини айлантириб уларга “конфет” бериб “гипноз” қилиб умрини ўтқаздингиз бугун энди ўрнингизни ёшларга бериб истеъфога чиқинг” деб водийча лутф қилган эдим. Яна Ровшанбой ёзадилар “Нимадан қўрқасиз сафда душман чиқса уни ўлдириш керак токи бошқаларга ибрат бўлсин, хоин чиқса ўлдириш керак ибрат бўлсин! Ўша душман бетайин Ўзбекистонда бўлса аллақачон уни ўлдириб ташлардим” деб чиранибдилар. Оббо укагинамей душман 20йил мобойнид шундай ёнгинангизда эдику, уни кўрмадингизми?

Бир сиз эмас сиздан бошқалар мухолифат аҳли ҳам душманни М Солиҳ деган риёкор шайтони-лайинни бағрида олиб юриб танимаган билмаган (ўзбегим одам ажратмайдику). Ҳозир ҳам шундай жараён давом этмоқда. “душман ва хоинга бўлган нафратингизга қўшиламан аммо уларни ўлдирилишига эмас биз уларни жиндай танқид қилишимизни бу бемазагарчиликни йиғиштиринглар деяпсизку, уларни қандай қилиб ўлдирасиз? Биз уларни сафдан чиқариш сафни тозалаш мақсадида қаро терга ботиб ёзишиб олишиб ғижиллашиб ётибмизку. Сиз ҳам ўртада турмай бир томонда турингда! Бизнинг бу харакатларимиз сиз айтгандай бемазагарчилик эмас бу чинакам кураш. Бу курашнинг кети жуда узоқдир чунки мухолифат ҳали тўла тозаланиб шаклланган эмас. Бу муборак сафларни тозалаш қийин кечади албатта.

Тарихларда ҳам шундай бўлган. Хоин-сотқинлар кўп бўлган. Бу сафларга адашиб кирган ва киритилган бузғунчилар бўлган. Афсуски ўша сиз айтган хоин сотқин душманлар 20йилдан буён орамизда бизларни чалғитиб халокатга учратиб келажагимизни барбод айлаб не-не одамларнинг бошига етиб ўзлари эса ҳамон гердайишиб мен мен деб харом еб харом яшаб юрибдилар. Ошқовоқкалла баъзи укалар эса ҳамон уни танимаяпти. Унга суйкалиб ялақилик қиляптилар нодонлар! Дунёда сўзламоқ ёзмоқ лоф урмоқ орзу қилмоқ. Маслаҳат бериб донолик қилмоқ оппа-осон аммо бошламоқ бажармоқ амалий харакат қилмоқ жуда қийин масала. Сиз ўз изоҳингизда ақл билан иш қилишга даъват этибсиз. Ўзбекда ақл бор тил забон бор фаросат айниқса донолик бор фақат аҳиллик журъат-жасорат йўқ кураш йўқ. (Ўзбек ғоятда назариячи-да) Бир ўйлаб кўринг ўзбек қачон курашган. Ҳеч қачон. 20-йиллари рус босқинига қарши 5-6та “Босмачи” номли миллий озодлик курашчилари бош кўтарган эди. Ўзбекнинг ўзидан ясалган “Тўртинчи” деган армия уларга қарши курашиб уларни мағлуб этдилар. Ўзингиздан мисол олайлик, шу кунгача ўзингиз қаерда эдингиз? 20йил мобойнида нега мухолифат бағрига келиб ўзингизни оқилона фикр-мулоҳазаларингизни ўртага қўймадингиз? Бугун энди поезд кетиб бўлганда, ҳамма-ҳаммага ақл ўргатяпсиз.

Мен ёзган танқидий мақолаларни нега сиз ёзмадингиз, мени ёзишимни кутиб ўтирдингизми? Муҳаммад Солиҳ ҳали ҳам ўша тиниқ фикр эгасими? Нега кўздаги тиниқлик йўқ? Ё бу хислатини йўқотиб бўлганми? Дебсиз ўз изоҳингизда ўртоқ Ғаниев. Сиз тилга олган кимса аллақачон ўзлигини йўқотган виждонини ютган. Сиз кўрган кўзидаги нурни Афғонистонга ташлаб келган. У бугун ёвуз бир аждарҳога айланган. Кўзлари кўрмас. Ватанни танимас. Мислсиз иззатталаб фараонга айланган. Уни кимки раҳбарим-бўлажак “президент”им деб мурожоат қилмаса кимки унинг оёғига йиқилмаса уни севмаса олдида ҳам орқасида ҳам унга ҳамду-санолар айтмаса партиясига аъзо бўлиб кирмаса унга сиғинмаса бордию унга ҳақиқатни жиндай айтиб қўйса томом у албатта хоин-сотқинга чиқарилади. “қулоқ”лар рўйхатига киритилади. Гўёки Солининг ўзлари пок-покиза оппоқ биллурдай ҳақиқий мардона ва ягона кристальний курашчидай хисоблайди ўзининг “қиз”лигини эса ўша 1989-йилдаёқ “оқсарой”да паймол этилганлигини алақачон унутган шекиллик. Сиз ўз изоҳингизда “ташқарида ҳам ичкарида ҳам куч бой берилган”дебсиз. Сиз билмайсизда. Ана шу бой берилиш ким туфайли юз берди. Анашу мислсиз емирилиш бой бериш жудолик халокат даражасидаги фожеа албатта Соли туфайли бўлди.

Худо бизни асради. Солининг генерал Лебедь билан борди-келдиси бор эди. Вертолёт халокатига учраб рус генерали Лебедь ҳалок бўлмаганда эди, сиз таниган Муҳаммад Солиҳ босқинчи генерал Черняевнинг музейдаги эски шинелини кийиб мундерини тақиб Лебедьнинг ёнида танк устида рус байроғини кўтариб юртимизга рус армиясини етаклаб бостириб келар эди. Биз М. Солиҳ раҳбарлигида яна Руссияга қул бўлар эдик. У балки Ежов Ягода Берия бўлиб ўзбекнинг қонини ичар эди. Худо бизни бир асради. Бугун унинг оғзи билан кетини фарқи йўқ. Шундайин мунофиқ бадбин кимсанинг кўзида тиниқлик не қилсин? Сиз ўз изоҳингизда “сафимизни тозалайлик” дебсиз. Бизнинг бугунги барча харакатларимиз сиз кўзда тутган муборак сафларни тозалаш учундир.

Солини 2006-йиллари ўша “Озодлик” радиосида анча бемаза чиқишлар қилди, дегансиз. Унинг бемаза чиқишларини энди эсладингизми? Ҳозир эса у “Озодлик” радиосининг дежурный коментаторига айланган. Унинг ғудуллашларидан ҳамма безор бўлди. Радиони хусусий мулкига айлантирган анави итнинг кетидан ҳам икки қарич паст Бобожоновлар Солини эшак қилиб миниб олишган. Биз билмаган эканмиз Соли уларнинг поччалари экан.

“Озодлик” радиоси ўзбекнинг озодлиги учун эмас, қуллигини давом эттириш учун хизмат қиляпти. Бобожоновларнинг чўнтаги қаппайяпти қаппайяпти. Радио ўзбекка ҳеч нарсани англатмаяпти хизмат қилмаяпти. Юртдаги воқеалардан мутлақо беҳабар. Мухбирлари ҳам тор доирада фаолият юритади. Эшиттиришлар савияси ғоятда паст бугун радиони шарманкадан фарқи қолмаган. Шунинг учун ҳам радио эшитувчилар сони тобора камайиб бормоқда. Фақат ёлғон уйдирма фараз тахминий ахборотлар сандиғига айланиб қолган. Юртимиздаги хақиқий муҳим воқеа-ҳодисаларни тўла ва ҳаққоний ёритмайди.

Тўғрироғи ёритгани қўрқишади. Бобожоновларнинг иши ҳар турли ғийбат иғво фасотни ўзлари тўқиб уларни эртадан кечгача ҳатто ойлаб қайта-қайта эшиттириб чайналиб эфирни тўлдириш юртга тош отиш мағзава оғдариш ва доллар йиғиш бўлиб қолди. Уларнинг ўзбек эканлигига шубҳам бор. Тоза ўзбек ҳеч қачон ўз юртига Бобожоновлар каби ола қараш қилмайди.

Дўстим Ровшанбой! Дунёни пойма-пойлигини қаранг. Дунё демократиясининг отаси, маркази бўлмиш Америка Қўшма Штатлари конгреси томонидан молиялаштирилган дунё радиоси бўлмиш “Озодлик” анави валадзино ака-ука Бобожоновларнинг хўжалигига-тирикчилик манбаига айланиб қолган. Дунёда баъзан шунақанги чалкашликлар ҳам бўлиб турарканда ажабо.
Дўстим Ровшан Ғаниев, сизнинг мақолаларимга ёзган изоҳларингиз менга маъқул бўлди. Сиз ҳақиқатни ёзгансиз. Сиздай ҳақиқатгўйларга зормиз. Сиз билан танишмоқни истар эдим.

Азиз ва мухтарам мухолифатчи бўлиб ташқи дунёда ва юртимиздаги, меним мухолифатнинг пайдо бўлиши ҳақидаги рост ва хақиқий тарихни бироз эслаб ёзган мақолаларимга эътибор қилган Ватандошлар! Хуллас сизларни пульсларингизни бир ўлчаб қўрай дегандим, шу аснода сизларни озгина ранжитган эсам менинг бир қошиқ қонимдан ўтасизлар. Мен сизларни барибир севаман.

Дадахон Ҳасан
14-декабр, 2008-йил.

Таҳририятдан: Биз Дадахон Ҳасан жанобларининг қатъий талаби билан у кишининг ёзганларини таҳрир этмадик. У киши “ёзганларим асл ҳолида чиқсин ва ким менга эътироз билдирса, мен унга жавоб беришга тайёрман” деганлар мақола жўнатилган хатда.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s