ДАДАХОН ҲАСАН: Муҳаммад Солиҳ деган бир олифтага(4)

dadaxonhasanЙўқ партиянинг йўқ “раиси”га муҳолифатчи ҳам, сиёсатчи ҳам, курашчи ҳам бўлолмай ҳамон ўзини-ўзи шоу қилиб, сохта қиёфасини безаб-бежаб мухолифатчи килиб дунё бўйлаб кўрсатиб юрган ҳаёт саҳнасида фақат декоратсия бўлиб қолган, ичи қора, юзи қора бир фитначи, хамелионга аччиқ тарсаки будир.

Соли эшит!

Курашмадинг, курашмадинг. Курашмай мухолифатнинг текин нонини еб ётсанг танқид қиламанда! Еган нонингни оқлагинда! Дармоед бўлавермай.

Сен майдага ўчакишиб ўзим ҳам майдалашиб кетганимдан ўзим уялиб кетяпман.

Келиб-келиб сен билан ўчакишдимми, алҳазар? Сен алақачон тугаб битгансанку, партиянг ҳам тугаб битган. Сен 20 йилдирки, фақат чираняпсан, чираняпсан. Ҳеч ким бўлолмаяпсан. Чунки сен хеч ким бўлиб туғулгансан. Аслида хам хечким эмасдинг, жумладан мухолифатчи эмас эдинг, кўғирчок номзод эдинг, холос, нега кочиб кетдинг, ахир сени Жалолов деганидан сираям фаркинг йўк эдику, нега хорижга кетдинг?

Хорижда доллар бор эдида, рохат фароғат бор эди, сен сира мухолиф курашчи эмасдинку нега хорижга кочиб кетдинг? Кетганларни кайси бири чинакам мухолифатчи эди, кайси бири калбаки эди, кайси бири кулок сифатида жўнатилди, кайси бири доллар ишкида ох-вох уруб кетди? Хаммаси бизга аёнку, сен мутлоко мухолифатчи, курашчи эмас эдинг, сен рохат-фароғат истаб, доллар, ўзингни гўёки мухолифатчи килиб кўрсатиб кочиб кетдинг, сен сохта кўғирчок партиянинг, кўғирчок раиси эдинку, сен канакасига мухолифатчи бўласан ажабо!!!

“Кўряпманки, яна Бирлик ҳаракати тарихига боғлиқ мен хушламайдиган ҳикоялар пайдо бўлмоқда” деб ёзибсан. Бошдин оёқ фисқу-фасотдан, уйдирмалардан, олифта кесатиқ гаплардан иборат жавоб хатингда. Яна ўша қора мўридан қора тутундай бурқсибсан. Агар мен ўшанда сени курашларга даъват этмаганимда, курсингни ўзгартирмаганимда бугун сен номер биринчи маддоҳ бўлиб, ҳанузгача иссиқ қучоқда бўлардинг. Абдулла Орифлар қаторида юқорининг ишончини оқлаш учун не-не “қанд”ларни еб юрардинг. Сен жамоатчилик олдида ҳатто тарих олдида ўзингни оқлаб, ўз билганингча тарих ёзган бўлишинг мумкун. Бу сенинг ишинг. Аммо ўн саккиз минг олам сени кимлигингни яхши билади. Сен ўзингча вақиллаб, ўзингни оқлайверасан, ўзбек эса сени шунчалик қоралайверади. Тарихга сен ўзбек халқи бахти-саодатининг кушандаси бўлиб кирдинг. Сени нимангни ҳимоя қилиб, қайси курашларинг учун сени томонингда туриб сени ҳимоя қилай. Сенда 20 йилдан буён сира кураш бўлмадику, курашмаган партия лидари албатта танқидга учрайди-да. Танқид қилишга эса менинг тўла хаққим бор. Билмасанг билгин!

Сен ану итларингни номидан ўз майлингча валдирайверасан валдирайверасан. Қанча кўп валдирасанг ўзингни шунча фош этаверасан. Сен шунақа бетовфуқсан, пичоқ ҳам, болта ҳам кесмайдиган, итга ташланса ҳатто ит ҳам еяолмайдиган “қассобнинг бези”сан.

Сенинг ёзганларинг, тўқиган уйдирмаларинг барчаси рост ва тўғри бўлиб тарихда шундоғича қолади деб ўйлайсан-ми? Через-чур мутафаккир бўлиб кетибсан-ми?

Менга анча натация ўқибсан. Афсуски, тарих аллақачон ёзилиб бўлган. Қара, илон ҳатто тўғри йўлда тўғри юролмайди. Чунки у қилмишлари билан илонда. У заҳар сочади, сени илондан нима фарқинг бор? Сен шу феълинг, шу хунук турқинг, шу муомиланг, шу фитнакорлигинг билан биронта ҳам одамни ўзингга эргаштираолмадинг. Партиянг ҳеч қачон оёққа туриб жонланмади. Партиянгни, сени эл-юртга танитган, жонбозлик кўрсатиб харакатларда бўлган фидоиларни ҳам сен тан олмайсан. Эътибор қилмайсан, аксинча уларни ҳам маломатлар айлаб қоралайсан, соткинга чикарасан, қулоқ деб атайсан ва албатта бу қилмишинг билан бузуқ аёлга ўхшайсан…

Сен шунақа кўрнамаксан. Жумладан “бирлик”да ҳам, “эрк”да ҳам жонини фидо айлаб ўз садоқати билан эл учун ҳалол хизматлар этган тоза бир аёлни сен бузуққа чиқариб аллакимларга ўйнаш қилгансан. Уни хукуматнинг агенти дегансан… Сен бу гапни менга Истамбул шахри, Левент маҳалласидаги ўз уйингда, 1993-йил декабр ойида айтгансан.

Ўтган йигирма йил мабойнида сени курашингни кўрмаган эдим, бугун энди анови говбош котибингни валдираши бўйича курашни қайтадан бошлар эмишсизлар. 20йил курашмай текин еб ётдинг. Ҳамма имкониятларни бой бериб, қуруқ сомон қопи бўлиб қолганингда энди курашгинг келиб қолдими? Нотовон кўнгил деганлари шуда. Айни курашиб, ҳатто хокимиятни қўлга киритиш ҳам мумкун бўлган ўша 80-йиллар охирида юқорининг қўйнида эдинг. Сен ўшанда ҳамма имкониятларни бой бериб бўлгансан. Бугун ёнингда 4та янги аъзо пайдо бўлса, қолган барча содиқ аъзолардан воз кечасан. Ёнингдагилар сени кимлигингни билиб бадбўйингга дош этолмай сендан нари кетсалар яна ўша қадимий дўстларга думингни ликиллатиб ялина бошлайсан. Сенда заррача тутуруқ ҳам, эркакча принсип ҳам йўқ. Одамларни, айниқса, талантли  одамларни, устозларни қадрлаш сенинг табиатингда йўқ.

Ҳатто бир шаҳарда яшаб туриб устоди аввал Вали Қаюмҳон отани бир бор йўқламадинг.

Сен 1990-йили Абдурауф Мақсудийнинг меҳмони бўлиб АҚШ га борганингда сени кўргани Боймирза Хайит Оврупадан Америкага учиб борди сен эса Германияда ёнма-ён шаҳарларда яшаб туриб, ундан юз бурдинг. 2 йил бетоб бўлиб ётди, вафот этгач эса ҳатто жанозасига қатнашмадинг.

Сулаймон Мурод 1 йил мобойнида касалхонада ётиб амалиёт бўлди. Бир бора телефон этиб, ундан хол сўрамадинг. Сен лидармисан? Сен арбобмисан? Сен ҳам одаммисан? Сатқаи одам кет-е. Сен анави ака-ука Бобожонларинг ишириб осмонларга учирган шар эдинг, бугун ёрилиб кетдинг, лидар ҳам арбоб ҳам бўлмадинг.

Онадан қуруқ олифта ёки сомон тиқилган қоп бўлиб туғилдинг ва шундай қотдинг. Мухолифатнинг лидари бўлсанг эдинг, роҳат – фароғатлар истаб хорижга қочиб кетмас эдинг. Юртда қолиб мухолифатни бошини қовуштириб, Ватан фарзанди ўлароқ имкон қадар курашардинг. Халқнинг дардига шерик бўлардинг. Афсус сенда Ватан туйғуси йўқ эди. Шу боис жонингни хузурини кўзлаб қуённи сурдинг. Сен бир куни юртга Ҳумайний бўлиб қайтаман деб ўйладинг чоғи. Афсус ва надомадлар бўлсинки, сен Ҳумайнийнинг эски пайтаваси ҳам бўлолмадинг. Айтмоқчи, бундан 3 йиллар аввал юртда шундай бир миш-миш тарқалди. Эмишки, ”АҚШ сенга Ҳумайнийнинг уст-бошини кийдириб олиб келиб, оқсаройга ўтқизиб кетар эмиш.” Шу гап ростми? Рост бўлса, ҳеч иккиланмай келавер. Унда менга сен билан олишувим янада осон кечади. Мен ўшанда ҳам одатдагидай башарангга туфлаб-туфлаб жиноятларингни эслатиб, ичган қонларинг хакида айтавераман. Лекин Ц.Р.У  бир томонда турсин сени, ўша хоразмликлар ҳам бугун бир тийинга олмайди. Ёнингдаги кланларинг ўзларининг иштонлари ечилиб қолмаслиги учун доим  сени олдинга сурадилар. Сени шарманда қилган ўшалар. Шуни ҳам тушунмайдиган даражада ахмоқсан.

Сен ёзган хатингда “Зеро, ёвуз мақсадли инсонгина бизни, ҳаётига хавф туфайли мамлакатни тарк этганларни, жиноятчи деб аташи мумкин.” дебсан. Сен ўзи аслида кимсану, сени ҳаётингга хавф туғилади. Сени ҳаётингга ким ҳам хавф солиши мумкун? Ахир сен ўшанда юртни каттасининг любовниги эдинг-ку!

Сени у ҳеч қачон жабру жафоларга мубтало этмас эди. Ҳеч қурса митингларни, “Бирлик”ни йўқотиб берганинг учун қилган барча буюк хизматларингни хисобга олар эди. Кўксинг орден ва медаллар билан тўлар эди. Мадҳиябозликда Абдулла Ориф билан кимўзарга бахслашардинг.

Демак сени ҳаётингга хавф туғилгач қуённи сурдингми? Демак сен президент учун жуда катта дахшатли даражадаги рақиб экансанда ўшанда. Сени шу қадар хавфли жиддий бир рақиб эканлигингни кўрмадикку. Сен ўшанда ҳам, ҳозир ҳам ҳечсан, пустушкасан. Сен фақат қуруқ аравани олиб қочасан .

Сенда халқ, Ватан туйғуси бўлганда эди ҳар қандай шароитда ҳам юртни тарк этмас эдинг. 20 йил бадалида хорижларда юриб сен ўзингни ҳар мақомга солиб кўрдинг. Луттибозлик, риёкорлик, мунофиқлик қилдинг. Мўлтони бўлиб ҳар кимларга ёпишдинг. Бугун энди аҳлатга айланиб, сачраяпсан. Барибир кимдир айтганидек “сиёсий мурда” эдинг, бугун чириган мурда бўлиб қолдинг. Тирилмадинг, тирилмадинг.

Ахир сен мухолифатчи бўлиб курашмасанг, мен сени қандоқ қилиб ҳимоя қилай? Юртда ҳам барча аъзоларинг ҳам сендан юз ўгирган. Сени ёқловчи котибинг ва яна бир Нуриддин исмли қариндошинг қолган холос. Қамалмаган эркчи кам қолди. Қамалганлар ҳам сендан безиб кетганлар. Қамоқда ётган бир эркчи эсон-омон қамоқдан чиқсам, умримни охиригача М.Сга қарши курашаман дебди.

Ҳатто, Мурод Жўраевнинг умр йўлдоши поезд кирага пулим йўқ, эрим оғир касал, мошинангиз мени Олмалиққа ташлаб келсин деганда, Отаназаринг унга мошина йўқ деб жавоб берган. Ваҳоланки, ўшанда уйида яп-янги “Ласетти” турган эди. Бухородаги 2та эркчи қамалаётган пайтда бош котибинг уларга ҳатто адвокат гаплашиб бермаган. Уларнинг оиласидан бир бор ҳам хабар олмаган. Кўксига Муҳаммад Соли деган ёзувни осиб кўчада юрган Андижонлик Исроилжон Холдоров қамоққа тортилаётганда бош котибинг унинг ўзидан, оиласидан хабар олмаган, хол сўрмаган. Қамалаётган 2та эркчини холидан хабар ола билмаган, химоясига адвокат жўната олмаган партия рахбарлари қандай қилиб миллионлаб ўзбек халқини химоя қила олади? Унинг муаммоларини хал қилади? Сенинг “эрк” партиянг одамхўр партияга айланди. Аслига тортди.
Мен сени андишасизлик билан сотқинликда айбламадим, мен бор хақиқатни бир қисминигина очдим. Ҳали очиладиган жиноий қатларинг бузилмай турибди. Мени инсон бўлишга чорлабсан, мен инсон эканлигим учун она юртда ҳеч қандай маломатларга қолмай, юртимга хизматлар айлаб яшамоқдаман. Юзим ёп-ёруғ. Сен эса ҳали-ҳануз одам статусини олганингча йўқ. Шоир дўстларинг сенга таҳаллус (лақаб) қўйиб, атаганларидай “Соли эшак” лигингча юрибсан.

Сен ўз хатингда “Худо мени имтихонимни осон қилди, мен ўз дўстларимга айбни тўнкамаганман” дебсан. Намоз ўқиб, диний китоблар таржима қиляпман дейсану, оддий ақидани англамайсан. Бу дунёдаги барча имтихонлар бекор. Имтихонни чинаками у дунёда бўлади. Миллатга қилган жиноий ишларинг учун, 1999-йилдаги Тошкент портлашларида халок бўлганлар учун у дунёда жавоб берасан. Сен чиндан ҳам терорчисан томомми. Сени барча имтихонларинг ҳали олдинда.

Сен мен ўтирган ер тўлада ҳеч қачон ўтирмагансан. Қамоқда ётган бўлсанг бир кеча ёруғ хонада ичиб кайф қилиб ўтирган бўлишинг мумкун.Чунки сен ўшандаям юқорини дўсти эдинг.

1991-йили парламентдаги мухолиф фраксияга қараб президентимиз ёмон одам эмас деб уни жон-жаҳдинг билан ҳимоя қилгансан.

Мени Турғут Ўзал қамоқдан чиқазди деб карнай чолармишсан. Аксинча сени озод қилиш учун имзо йиға бошлаганимиздаёқ сени озод этган эдилар. Сени мободо хибсга олган тақдирда халқ учун қилган қайси хизматларинг учун қамар эди. Сен фақат ўшанда Оқсаройга хизмат қилгансанку! Бир кеча қамалганингни ҳалиям достон қилиб, дунёга жар солиб юрибсанми? Уятсиз. Ўшаям қамалиш бўлдими? Яна менга шаккоклик айлаб бир неча ўгитлар берибсан. Аввал ўзингга боқ, сўнгра бировга.

Дарбадарлик ёмон эканда. Одамни чирита бошлар экан. Мен инсонлигимни йўқотмаганим боис Худонинг меҳрига созовор бўлиб, ўз юртимда элим билан ҳамнафас, ҳамдард бўлиб умр ўтказмоқдаман. Худога шукр. Сен эса аллақачон Худонинг қахрига, элнинг қарғишига учрагансан. Шу боис дарбадарсан. Менинг бахтим шуки, мен ўз юртимда эл ардоғидаман. Эл дардига шерикман. Дардим эл дардига қўшилиб кетган.

Асраса кимни Худо, анга балонинг иши йўқ,

Роҳатин кимга насиб этса жафонинг иши йўқ.

Сен эса қилмишингга яраша жазони олиб, эшикма-эшик, юртма-юрт саргардон бўлиб сарғайиб юрибсан. Бу Худо сени имтихонингни осон қилганими?

Дунё пайдо бўлганидан буён ўзбек халқига ҳеч ким сенчалик хиёнат қилган эмас. Сен ана шундай ҳадсиз ҳисобсиз ҳиёнат, жиноятлар қилдинг. Яна яшаб юрибсана, қоиле сенга! Чўкаётган одам чўпга ҳам осиларкан, омон қоларманми деб. Сен бугун дўстларни собикка чикариб, хойин соткин деб алжиллаб, хоинларни эса дўст этиб нимага эришасан, кечагина Абдирахим хам хаммани, сени хам хойин, соткин дер эди, бугун сени ўзинг Абдирахим бўлиб колибсан, ўлаётган одам тирикларга караб рашк киларкан. Шу кунгача тош ҳам парчаланиб кетарди. Сен эса шунчалар тавқу-лаънатни кўтариб, уни хазм қилиб, ҳануз яшаб, семириб, ялтиллаб, турланиб-тусланиб, харом еб, харом яшаб, бўкиб юрибсан. Яна бир бор қоил сенга. Сенга харом ёқар экан.

Элу- юрт қадрини ким хор айласа,

Ул ўзи хору-гадолар бўлғуси.

Сенга барибир раҳмим келади чунки мен одамманда.

Афсуски сенга рахмим келиб сайловда сенга ишончли вакил бўлиб хато килган эканман. Аммо, сенга ишончли вакил бўлмаганимда ўша 12 фоиз овозни хам козона олмасдинг, ўшанда иссиқ қучоққа кирганинг, пайдар-пай хоинлик, сотқинлик қилганинг, қисқаси “кўнгли бўшлик” қилганинг учунгина бугунгидай тош бўронда колдинг, шундай кунларга қолдинг. Ўзингдан кўраверасан энди…

Сен ҳеч қачон мухолифатчи ҳам, сиёсатчи ҳам, курашчи ҳам бўлмадинг. Бўлолмадинг, чунки сен Аристотил айтганидай вахшийсан, варварсан-да, сенда сиёсий маданият нима килсин! . Кружилин билан ади-бади айтишганинг бу кураш эмас. Сен “озодлик”даги қариндошларинг таъбирича, ўзбек мухолифатининг гоҳ лидари, хоҳ арбоби бўлсанг, демак барча ўзбек мухолифатчилари ҳам сенинг каби яъни лидари каби хоин ва сотқин бўладида.

Сенга сўнгги саволим шудир. Сен мени нима учун санладинг? Сен кимсан ўзи? Сен мен учун Қодирий, Чўлпон бўлсанг, Усмон Носир ё Фитрат ёки Рауф Парфи бўлсанг мени санлашга ҳаққинг бўларди. Мен буни қабул қилардим. Сен эса замонамиз учун мен учун ҳосу-ҳашаксан, совуқ бир изғиринсан. Бизнинг озодлик учун қилган харакатларимизга қўнган пашшасан, ўзинг ҳам бугун пашшалаб қолибсан, шекилли. Биласанми ўладиган одамни пашша ўраб қолади. Демак у одам ўлади.

Аллоҳ ҳамиша мен билан бирга эканлигини билмайсанми?

Қуръони Каримдаги “Ватанни севмоқ иймондандир”, деган оятни ўқимагансанда. Ватанни фақат иймонлилар севади деганидир бу. Сенда иймон бўлса, Худо бўлса Ватанга шу қадар хиёнатлар айлаб Ватанни бугунги кечмишига сабабчи бўлатуриб, жанг майдонини ташлаб қочиб кетган дезертир бўлармидинг? Мамлакатда халқ аллақачон сенга “вишка” берган. Сенда юрт борми, иймон борми, сен муртадсанку. Бугун энди атрофингга 3-4та ялақи хажиқизларни тўплаб олиб Ватандагиларни хоин, сотқинга чиқариб, қулоқ деб рўйхат тузиб, лайчаларингни аккиллатишларинг сени курашларинг-ми? Бугун курашни шу шаклига ўтдингми? Бу кураш эмас, бузуқ аёлнинг ишидир тамом.

Аввалги мақоламда ёзганим каби мени аллақачон хоин сотқинга чиқариб қулоқлар рўйхатига қўшгандирсан? Менга қарши хужумлар уюштириб сайтларингни мақолалар билан тўлдиргандирсан албатта. Бугун сени шундан бошқа ишинг қолмади-да. Сен ҳам ёзавер, ёздиравер. Мен ҳам ёзавераман. Барибир мен сени енгаман. Чунки мен Ватандаман, мен хакман. 28 миллион ўзбак мен билан бирга. Сени эса 4-5та ўзинг каби дарбадар, кафангадо, мишиқи чурвақаларингдан бошка киминг бор? Ҳаммангни хом терингни шилишга кучим етади. Сенлар мен ҳақимда нима ёзсанг ёзавер. Аммо мен ўша-ўша Дадахонман. Мени она-юртим яхши билади ва севади. Сенлар эса чет элга курашгани эмас, халқнинг дардини куйлагани эмас, Ватан келажагини ўйлагани эмас, фақат фисқу-фасот, иғво тарқатиб, уйдирмалар тўқиб Ватандаги ва хориждаги ҳалол мухолифатни бўлиб, парчалашда давом этиб, уларга мағзава ағдариб, уларни ёмон отлиқ қилишга ўлиб-тирилиб харакатлар қилиб, демак Ватанга хиёнатлар қилиб юрган сенлар Ватан душманларисан, хорижда доллар йиғиб юрган тиламчи-гадойларсан, вассалом. Хакка олмани емай ундан қурт қидиради. Қарға қағ этади, ўз вақтини чоғ этади. Қарға аҳлат титиб ахлат ейди. Солибой сени бугунги кунда қарғадан нима фарқинг бор?

(Давоми ҳали кўп).

2 Responses

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: