Ризо Обид:Ошқовоқ уруғидан тарвуз унадими?

rizo1Энг калласи катта аҳмоқ ҳам юқоридаги саволга:”йўқ, албатта ошқовоқ уруғидан тарвуз унмайди”, дея жавоб бериши аниқ.Шунинг учун ҳам доно ҳалқимизда “нимани эксанг шуни ўрасан” деган нақл бор.

Шулар ҳақда ўйлар эканман ўзимча мулоҳаза қила бошладим.Юз марта фоҳишалик қилиб, ҳамма қўлини бигиз қилиб кўрсатадиган ғарнинг инсофга келгани ҳақида эшитиб қолсангиз, унинг иболи-иффатли дея айта оласизми?

Бу савол албатта.Лекин бир бор эгри йўлга кирган кимса яна ўша йўлдан юрмаслигига ким кафолат бера олади?Ҳеч ким.

Мана энди кечаги зулмбошга хизмат қилиб юрган, одамларнинг қонини ичган қонҳўрнинг кучуги бугун чиқиб:”мен топ-тозаман, мен фалончи оғамнинг кучуги бўламан энди” деса сал ғалати туюлмайдими?

Бутун бошли халққа, элу юрт бошига қирғин солиш учун зулмбошнинг ёрдамчиси бўлган одам “мен ҳақиқатчиман, адолатпешаман ва ҳакозолар…” десачи?

Жуда қизиқ, шундай ҳаромзода жосуснинг айтганларини маъқуллааётган ва унинг чизиғидан юра бошлаган “даҳо” ким бўлади?Мантиқан қаралса иккисининг зулмбошга хизмати бирга ўхшамайдими?

Яна ҳайратланарлиси шундаки “даҳо”ликка даъвогарнинг “мухолиф” деб аталувчи “фирқача”сини орқа қилаётганлар асли пойдевор йўқлигини била туриб унга аъзо бўляптилар.Чунки уларнинг асосий мақсади тирикчилик учунгина экани маълум.Ундайлар шу “фирқача”га аъзо бўлиб, қочқин мақомини олишса бас.Лекин бу мақомни олганлардан “фирқача” жузъа талаб қилиши турган гап.

Шу жузъа ҳисобига тирикчилик қилиб юрган “даҳоча”лар аввалроқ битта ё иккита эди, энди уларнинг сафи кенгайиб, “фирқачаларнинг қозонча”лари ҳам кўпайди.Энди у қозончаларни қайнатиш учун янги-янги қурбонларни қидиришмоқда.Афсуски айрим эчкисифатлар ундайларнинг қозони қайнаши учун маърашиб ётибди.

Лекин йигирма йил зулмбошнинг оёғини ялаган бу каби кучуктабитали эчкимижозлар “мухолиф даҳо”нинг хизматини садоқатла бажаради деб кафолат бера оладиган киши борми?Мабодо бўлса у аҳмоқдан ўтиб тушган аҳмоқ эмасми?

Бу ҳол юқорида айтганимиз бир умр фоҳишалик қилиб инсофга кирган ғарни эслатмаяптими?Ёки бўлмаса ошқовоқнинг уруғидан тарвуз унишини кутиш каби бемаъни хаёлпарастлик эмасми бу?

Яна ўзбекларда гап бор.”Дўстинг кимлигини айт, мен сенинг кимлигингни айтаман”.Демак жосусни, хоинни дўст тутган ким бўлади?

ZAMONDOSH

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: