ДАДАХОН ҲАСАН: Муҳаммад Солиҳ деган бир олифтага(1)

dadaxonhasanЁҳуд муҳолифатчи ҳам, сиёсатчи ҳам бўлолмаган ўша-ўша қўғирчоқ партиянинг қўғирчоқ раиси бўлиб қолган бир кимсага аччиқ тарсаки будир.

Солибой эшит!

Сен майдага аччиқ қилиб мен ҳам майдалашадиган бўлдим.

Дўст ачитиб гапиради, душман кулдириб, танқид келажакнинг меваси тарзида сени озгина ҳаққоний танқид этган эдим, сен уни кўторолмай жириллабсан. Тўғри сўз шунақа, ҳеч кимга ёқмайди. Аслида, мени сенга сираям хусуматим кин-кудуратим йўқ эди. Сен мени тушунмабсан, эй, аттанг! Мана энди ўзингдан кўраверасан.

Сен мени маломат қилибсан, тўғрироғи менга қараб хурибсан. Ит хураверади, карвон ўтаверади деб сенга жавоб хати ёзмоқчи эмас эдим. Чунки сен менинг жавоб ёзишимга ҳам арзимас эдинг. Аммо сен мени сан-санлаганинг менга таъсир қилди жаҳлимни чиқарди. Сўнг қалам тутдим.

Хўш сен айтчи ўзинг кимсан? Отанг тенги одамни нега санлайсан? Тарихларда қамишзорда яшаганлар шунақа ота-онасини ҳам санлайди-да а? Сен яна ўша олифта гаплар ила ёзипсан. Инсониятга ҳеч қачон ҳеч нарса бўлаётгани йўқ фақат сени ўзингни жин урибди. Инсониятда виждон ҳали ҳозир эрозияга учрагани йўқ.

Ҳали ҳозир бус-бутун. Фақат сенда виждон аллақачон тугаб битган. Уни, бундан йигирма йил муқаддам Олий кенгаш раислигига сотиб юборгансан. Виждон борасида гапиришга айникса сени сираям маънавий ҳаққинг йўқ. Халқини юртини ор-номусини Ватан келажагини сотган элига хиёнат қилган уни жаҳаннамга қулатган сендайин юзи қорага ким қўйибди виждон ҳақида ўйлашни, гапиришни.

Агар менинг рост гапларим сенга ёлғон туюлган бўлса, демак сен рост билан ёлғонни ажратолмай қолибсан, эй афсус! Сен ўзинг эмасми, бутун дунёни ёлғон гапириб дунё қулоғига “лағмон осиб” алдаб келаётган. Эрк партиясининг раисиман демократман ўзбекман қочқинман президентлик сайловида менинг овоз олишимга И. Каримов йўл қўймади тўсқинлик қилди менга ёрдам беринглар деб ўзингни шоу қилиб фақат қаллоблик фирибгарлик билан шуғулланаётган. Эрк партиясини сен эмас, И.Каримов тузиб берганку, сенга офис ажратган мошина берган газета чиқариб берган сени қўғирчоқ партиянинг қўғирчоқ раиси этиб танлагани эсингдан чиқдими. Қўғирчоқ партиянинг қўғирчоқ раиси ўлароқ унинг нонини емоққа уялмайсанми (уятинг бўлса агар).

Сенга бор хақиқатни сўзлаб қилган хато ва қаллобликларингни жиноятларингни қандай бўлса шундайлигича юзингга айтганлар шонтажчи тухматчи бўлдими? Мени ёзганларимни сен нотўғри тушунган бўлсанг, демак сен тескари туғилган экансан. Сенга пахта қўйиб кўкларга кўтариб анави ака-ука Бобожоновлар каби шар қилиб иширишим керакмиди? Ўшанда сенга яхши кўринармидим сенга ёқармидим, “мақтов ширин оғу ширин ўлдирар”лигини билмайсанми.

Аслида шонтажчи тухматчи иғвогар ёлғончи уюштирувчи гап тўқувчи сенми, менми? МХХга мутлақо алоқаси бўлмаган анави болани ёллаб тайёрлаб эркдан чиққан, эркка кирмаган эркдаги нохақликларга қарши курашган хақиқатгўйларни, эркни ёқламаган, сенга пахта қўймаганларни “қулоқ”қа чиқазиб уларни рўйхатини туздириб ўз сайтингда ўша бола номидан эълон қилдирасан. “Озодлик” радиоингда уни сайратасан, ўзингдаги ва шотирларингдаги фисқу-хужур иғво тухматларни барчасини мавзу қилиб валдиратасан сиру асрорларинг очилиб қолгач сувга тушган кесакдай ўчасан қоласан. Шу қилмишларинг билан сен тоза тўғрисану мен шонташчими.

Демоқчиманки барча кирдикорларинг хатти харакатларинг фириб ишларинг қаллобликларингнинг барчаси менга аён . Сени менчалик яхши биладигон хатто Хоразимда йўк ўзингни афту ангоринга бир боқсангчи кимлигингни назорат этсангчи нимага ўхшаб қолганлигингни тахлил этсангчи. Мени айтганларимни ёзганларимни хайрон қоларли жойи йўқ. Хаммаси бор хақиқатдир.

Тўғри 1991-йили мен сенга мени ишончли вакил қилиб олгин демаганман. Сен ўзинг мени танлаб рўйхатингни бошига ёзиб қўйгансан менга телефон этиб мен билан Фарғонага борасиз сиз меним водий бўйича ишончли вакилимсиз деганингда мен бироз хайрон бўлганман. Сени ёлғиз қолиб дўсту- душман ичида ўксимасин деб рози бўлганман. Ўшанда мендан бошқа биронта ҳам ишончли вакилинг йўк эди.

Сени овоз олиб ғалаба қозонишингга ишонмаган эдим. Аммо бу жараёнлар сени чиниқтириб шакллантиради деб ўйлаганман . Келажакда сифатли курашчи бўлиб етишади деб орзу қилганман. Сенга ишончли вакил бўлиб қанчадан қанча таъна маломатларга қолганман Мархамат тумани деҳқон бозорида аёллар бизга ташланиб бизни тошбўрон қилишганида Дилором иккимиз мени машинамда қочиб кетиб жон сақлаганмиз.

Қанчадан қанча одамлар менга бу тоторни нега олиб келдинг уни президент қиламан деб етаклаб юрибсан. Ўрисдан қутилиб тоторга тутиламизми дейишган эди. Сени “камтар” шахсинга бағишлаб 1996 йили эмас сени миллий қахрамон деб эмас 1999-йилда (сенга конфет бериб) сенга атай қўшиқ битмаганман “кабутарим” деган қўшиғимни “миллий курашчимиз МС га бағишлайман” деганман. Сени қайси курашларинг қайси жасоратинг қайси мардона харакатларингни қадрлаб сени қахрамон дейман эй лодон.

Сени қўшиқдан тасирланиб жонланса керак деб фараз қилган эдим. Бироқ сенга қўшиқ ҳам таъсир этмади кучланмадинг шайланмадинг курашмадинг. Чунки сен эски кесак экансан. Сени йигирма йил кузатдим. Курашчига, сиёсатчига чинакам тоза мухолифатчига айланмадинг айланмадинг. Эл дардига озгина малҳам бўлмадинг. Бугун энди пичоқ бориб суякка қадалди. “Афсус сабрни ҳам сўнги бор экан” деган қўшиғимни яна айта бошладим. Сабр бардошим тугаб битди. Ниҳоят хатоларингни жиноятларингни ким эканлигингни юзингга айтиш пайти етиб келди. Ҳаётингда ҳеч қурса бир бора тўғрисини айт. Тан ол хоинмисан сотқинмисан айт, айт, айтмасанг дўзоққа дўмбра бўласан.

Мени сенга сираям хусуматим ёмонлигим йўқ. Мени санлаб ҳамма ғовғони ўзинг бошладинг. Энди мендан қутилмайсан. Мен ёмон одамман “яхшига ёғман ёмонга доғман”. Сени нега танқид қилиб бўлмас экан? Жиндай танқидимни кўторолмай шаталоқ отибсан сени танкид килиб бўлмайдими? Нима сен япон императоримисан ёки Англия қироличаси Елизаветамисан. Нимасан? Одам устозини ҳам санлайдими? Диққат қил менга ҳар доим устоз устоз деб мурожоат этардинг.

Бугун энди жиндай танқидим учун санлаб қолибсан. Сотқинни сотқин хоинни хоин дейманда оқни оқ қорани қора дейманда. Сен эса “бирлик”ни бўлгансан, сотгансан ўзбекнинг такдирини хал килиши мумкун бўлган намойишларни тўхтатгансан. Одамларингни телеэкранга чиқазиб 10-сенябрдаги намойиш тўхтатилди. Намоишга келманглар деб халқимизга мурожаат қилдиргансан. Ўзинг ҳам телеэкрандан туриб митингчиларни хақоротлар айлаб ёмон отлиққа чиқариб сайрагансан. Ва мен ўшанда сени бу хоинлигингни баён айлаб “хоинни кўринг” деб қўшиқ тўқиганман. Уни сен эшитгансан. Мана ўша қўшиқнинг матни:

ХОЙИННИ КЎРИНГ

Хойинни кўринг зангори кўзгуда кўринди,

Мен насли аслман дея осуда кўринди.

Гўё эл учун ғам ила қайғуда кўринди,

Хойин ичимизда-хойин ўзимиздир.

Хойинни кўринг афтида ёруғ юзи йўқдур,

Бизларга боқиб турувчи ёрқин кўзи йўқдур.

Эрман десада аслида эрлик сўзи йўқдур,

Хойин ичимизда-хойин ўзимиздир.

Айтган эдима бир куни сен фош бўласан деб,

Ул аҳли Сарой Қавмига кўз қош бўласан деб.

Эл юртни сотиб ғанимга ўйнаш бўласан деб.

Хойин ичимизда-хойин ўзимиздир.

Токай бу бўлинган юртни такрор бўласан сен,

Босқинчи бу ғаним зотлара дўст ёр бўласан сен.

Токай беимон бедину беор бўласан сен,

Хойин ичимизда-хойин ўзимиздир. (Д…Х 1989-йил октябр).

2008 йил ноябр

Давоми бор.

Тошкент.

2 Responses

  1. […] Ҳасан: Муҳаммад Солиҳ деган бир олифтага(1) https://turonzamin.org/2008/11/21/dhasan/ Дадахон Ҳасан: Муҳаммад Солиҳ деган бир олифтага(2) […]

  2. […] Ҳасан: Муҳаммад Солиҳ деган бир олифтага(1) https://turonzamin.org/2008/11/21/dhasan/ Дадахон Ҳасан: Муҳаммад Солиҳ деган бир олифтага(2) […]

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: