Алишер Караматовнинг ҳаёти хавф остида

adabiyotMухбиримизга, 17 ноябрь куни, Сирдарёлик хукук химоячиси Алишер Караматовнинг турмуш уртоги Намуна Караматованинг хабар беришича турмуш ўртоғининг хаёти хавф остида колган.

Карши шахрида жойлашган УЯ.64-49 колониясида сакланаётган Алишер Караматовнинг соглиги ута огирлашгани сабабли, Тошкент бикинида жойлашган УЯ.64-18 даволаниш колониясига 12 октябрь куни олиб келинган. Каршидаги колонияда гишт сехида ишлаётган даврида упка тамондан огзидан кон келган ва колония мамурияти шундан сунгина А.Караматовни Тошкентга жунатишга мажбур булишган.

Караматов, колония мамуриятига соглиги ёмонлашганини куплаб маротаба мурожаат килишига карамасдан даволашмаган. Охир-окибат упкасининг икки жойи тешилиши сабали огзидан узлуксиз кон келиши бошланган.

Хукук химоячисининг аёли Намуна Карамтова, Карши шахридаги колонияга эри билан учрашувга борганда Тошкентга огир ахволда олиб кетишганини айтишган. Шундан сунг, минг азоблар ила Тошкентга УЯ.64-18 калониянисига кайтиб уршашишга эришган.

Мухбиримизга, Намуна куйидагиларни айтган: «Эрим, ута огир ахволда учрашувга чикди. Жуда хам озиб кетган. Факат кок суяклари колган. Эрим гуссали ва баккуват эди. Камокка олишдан олдин 115 кг отрофида эди. Бор йуги 55-60 кг отрофида колибди шурлик эрим. Хар йили, турма рахбарияти Амнистия чикишидан олдин атайлаб «нарушения» (ички тартибни бузищ) ёзишади. 2007 йилда иккита «нарушения» ёзибти. Нима эмиш: «Нега овкатга кечикдинг?», «Нега сочинг усиб кетган? Бу йилда канча «нарушения» ёзган хатто билмаймиз хам.

Каршига, 14 августда, икки кунлик учрашгани борганимда эрим айтдики, колониядаги бир юкори ловозимли назоратчи эримга «Сенинг бу ердан факат улигин чикади, хеч качон бу ердан чиколмайсан» дебти. Бу не бедодлик-а? Бошимни кайга урай энди?

Мухбир акам! Хамма- хаммага етказинг бу кургиликларимни, етказинг албатта».

Намуна Караматова, эртага Яна Уя.64-18 колонияга «сафарга» отланмокда.

Алишер Караматов Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилоят, Мирзаобод тумани раиси эди ва 2006 йилнинг 16 июнида 9 йил қамоққа ҳукм қилинганди.

Ўзбекхон, Тошкент.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: