Гуноҳим нимайди туғилдим , ундим,
Нечун қўлларимга дунё бердилар?
Ағёр тошлар отса майлига кўндим,
Аммо менинг юрагимни дўстлар едилар.
Ўзим истаб келмадим дунё -ю дунга,
Яна ўзим истамасдан кетаман ундан.
Келиб-кетавериш гар ҳаёт бўлса –
Маъниси нимайкин саволим шундан.
Даҳолар келдилар ва кетишди ҳам,
Қанча гуноҳларни қолдириб меърос.
Энди у гуноҳларни ювмоқчун гадо –
Дорга осилади ё қолар бебош.
Шу бўлса дунёнинг ҳамма ҳикмати,
Мени ҳечда майли одам санаманг.
Майли мени девона атасангиз ҳам,
Илтижойим асло шоир санаманг…
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Uzbek |
Leave a Reply