АҚШнинг тарихий куни

obama(Туронзамин). Ниҳоят АҚШда сайловлар тугади ва Демократик партиянинг номзоди Барак Обама қора танлилардан чиққан биринчи президент бўлди.

Бу илк навбатда америкаликларнинг зеҳниятида жуда катта ўзгариш бўлганини исботлади ва уларни қора танлиларга нисбатан адолатсизлик қилиб келаётганликда айблаётганларга кучли зарба бўлди.

Америка имкониятлар ўлкаси. Бу ерда африкалик оддий муҳожирнинг боласи ҳам эркин сайловлар йўли билан энг олий мақомга сайланиши мумкин.

Америка халқи демократия бобида яна бир марта дунёга дарс берди.

Лекин бугунги оғир шароитда ва Бушдан қоладиган култепа меърос билан Обаманинг нима қила олиши мумкинлигини айтиш мушкул. Шунингдек, унинг Ўзбекистонга яқин орада ва амалий таъсир қилишини ҳам тахмин қилиш мумин эмас.

Келаси йилнинг январ ойидаги қасамёддан кейин ишга бошлайдиган янги президентни унинг рақиби Жон Маккейн ғалаба билан қутлади ва Америка бу кунни байрам қилмоқда.

Шуни илова қилиш керакки, бутун Конгрес ҳам Демократик партия назоратида ва АҚШда битта партиянинг тўла ҳукмронлиги даври бошланмоқда. Бу эса бугунги иқтисодий мушкулотлар даврида уларнининг ҳокимиятлари кейинги сайловда ҳамма камчиликларнинг балогардони бўлиши ҳам мумкинлигидан дарак.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: