“Ўзбекка, Ўзбекистонга нима бўлди?”- БАҲС (2)

2.Нега ўзимиз демайсиз?

Демак профессор Ботир Норбой “ўзбекка нима бўлди?” деб берган саволига жавобни олди деб ўйлайман. Фақат бир нарсани қўшимча қилиш керакки, ўзбек бундай бўлиб қолди ёки шундайга айланиптида, деган адаш ҳаёлга бормаслик керак.Ўзбек ҳамма вақт шундай бўлгани учун ҳам, шундай бўлишликни ўзи учун нормалний ҳисоблагани учун ҳам ана шу кўринишда қолаяпти. Яъни демоқчиманки, одам ҳамма вақт калласида бўлган мантиғига суяниб иш қилади, тўсатдан у ёки бу ҳолатни танлаб юбормайди, уни инстинкт деган нарса бошқаради. Ўзбекнинг инстинкти эса дунёдаги энг нотабиий инстинкт!

Ҳеч ким ахир бу қадар аҳмоқона мантиққа суянмайди-да. Бир ўтиришда, “Ўзбекистондаги вазият яхшиланиб, ривожланиш бошланиши учун нима қилмоқ афзал” деган мавзуда бахс бошланиб кетди. Ўтирганлар ўртага ташлаётгани ғоясига кўра икки гуруҳга бўлинди, бирлари “Россия билан дўст тутишиб, ўзаро олди-берди ва борди-келди” қилиш керак деса, иккинчилари худди шу ишни АҚШ ва Европа билан қилиш керак дерди. Уларнинг мантиқига кўра, айнан ўша ердаги алломалар ва йирик молия эгаларигина, сал туртиб юбориш, кўрсатиб юбориш билан бизни ботқоқдан чиқара олар экан. Туртилганимиз боис, туртилиб туришни яхши кўриб қолганмизда.

Шунда адашмасам чечен миллатига мансуб қиз, “нега энди улар-булар деяверасиз, нега ўзимиз демайсиз, сиз нима ҳеч нарсага ярамай қолган қавммисиз?” деб қолди. Ҳамма бирдан жим бўлди. Ўзимни тута олмай кулиб юбордим, қиз ҳайрон менга қаради, узр сўраб “биз ўзимизга ўзимиз ишонмаймиз, ҳатто маҳаллада бирор инсон уйида ремонт қилдириб, мақтанса, уста ким эди, русми ўзбекми деймиз, бордию ўзбек бўлса мақтанишининг устидан куламиз, негаки иш пуҳта бўлмайди, шунга ўхшаб, бир ишни режалашда ҳам ўзбекка ишонмаймиз, яхшиси инглиз, япон, хитой, карис, ўрис боринг ҳатто армани ёки грузин бўлиши керак” дедим. Бу сафар қиз ҳам кулиб юборди, “у ҳолда узр, ҳалиги айтишадию, билганингизни қилинг” деди…

Биз ана шундай ким келади, ким беради деб ўтирганимиз бир пайитда Ўзбекистонда йирик миқёсдаги геноцид амалга оширилиб бораяпти. Мен буни аввалги суҳбатимизда ҳам айтиб ўтган эдим. Ҳозир ҳам такрорлайман, аммо бошқаларга ўхшаб шунчаки хом мисоллар билан мас, аниқ, қонунан тасдиқланган далиллар билан исботлаб бераман. Бунинг учун Ўзбекистон жиноят кодексининг 153-чи моддаси (Геноцид)га мурожаат қиламан. Зеро геноцид бўлаяптими йўқми аниқ билиб олишда, бу модда айни муддао экан, қолаверса жавобан ташланиши мумкин инсонларни ҳам шаштидан қайтаришга ёрдам беради.

Демак 153-моддада айтилишича: “Геноцид, яъни миллий, этник, ирқий ёки диний мансублигига қараб, бир гуруҳ шахснинг жисмонан тўла ёки қисман қирилиб кетишига олиб келадиган турмуш шароитини қасддан яратиш, бундай шахсларни жисмонан тўла ёки қисман қириб юбориш, бола туғилишини зўрлик билан камайтириш ёхуд болаларни ана шу одамлар гуруҳидан олиб, бошқасига топшириш, шунингдек, бундай ҳаракатлар содир этиш тўғрисида буйруқ бериш” геноцид дейилар экан.

Ана энди профессор Ботир Норбой саволига жавобан айтганим жараённи ана шу модда ёрдамида исботлаб берсам. Қозоқ оғамиз, Ботир Норбойга атиги ўн беш минг танга (Ўзбек пулига салкам 150минг сўм, АҚШ пулига эса атиги 100 доллар) эвазига иш қилиб хурсанд қайтган ўзбекларни айтиб ўз ҳайратини изҳор қилган.

Демак ўша пул учун, атиги 150 минг сўм учун уч кишими, тўрт киши тер тўккан. Агар улар уч киши бўлган тақдирда ўзаро бўлишганларида 50минг сўмдан (45 АҚШ доллари) олади, агар тўрт киши бўлган тақдирда 37.500 сўмдан олади (таҳминан 34 доллар).

Айтайлик, улар Шимкентдан (агар ўша томонда ишлаган бўлишса) Черняевка ёки Майскийгача 1000 танга (10 минг сўм, 9 доллар) сарфлайди (ҳар бири), демак бу ҳолда ватандошлар анави бўлишиб олганлари пулдан 10 минг сўмдан йўқотишади, демак уч киши бўлса қўлларида 40 минг сўмдан, тўрт киши бўлса қўлларида 27 минг сўмдан қолади. Тасаввур қилайлик йигитлар Андижондан бўлса, ҳар бири уйига етиб олиш учун 15 минг сўмдан сарфлайди, жиззахлик бўлса 7-8 минг сўм, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Бухородан бўлишса 20 минг сўм сарфлашади. Демак шўрликлар уйига неча пул олиб бориши маълум.

Айни мана шу ҳолат, биз мисол қилиб олганимиз модданинг “миллий, этник, ирқий ёки диний мансублигига қараб, бир гуруҳ шахснинг жисмонан тўла ёки қисман қирилиб кетишига олиб келадиган турмуш шароитини қасддан яратиш” деган қисмига тўғри келади. Яъни йигитлар ана шу орттириб колганлари 4-5 минг сўмга ҳам рози бўлиб ҳўв томонларга боришларига асосий сабаб, уйида нон йўқлиги, гўшт йўқлиги, борингки оила аъзоларининг инсон организми учун зарур бўлган моддаларга бой таомларни ейишга имкони қолмагани учун, тўғрими? Агар бутун мамлакатда шу аҳвол бўлганида эди, айтайлик ҳўв теппада ўтирган тўралар ҳам деярли ўшандай вазиятда бўлганида эди, бу ҳолатни геноцид эмас дер эдик.

Республикамизнинг кўпчилик вилоятларида ва айниқса Фарғона водийсида чақалоқларни қасддан себсисми-е деб аталувчи дардга мубтало қилиш уринишлари бор. Сабаби, бир пайтлар ана шундай дард сезилганда Соғлиқни сақлаш вазирлиги каттанинг розилиги билан бир дунё бу дардга қарши дори олиб келган. Энди уни сотиб, у учун сарфланган пулни қайтариш керак. Энг даҳшати дори қурғур 80 минг сўмдан бошланади. Табиий ҳамма ҳам уни сотиб ололмайди, айниқса анави қозоқ оғамиз эслаган йигитлар, уйларига олиб борувчи 10 минг сўмига точно ололмайди, натижада… Бу эса анави модданинг “бундай шахсларни жисмонан тўла ёки қисман қириб юбориш, бола туғилишини зўрлик билан камайтириш” қисмига тўғри келади.

Ҳа, айтганча моддада “миллий, ирқий, этник ва диний мансублигига қараб бир гуруҳ шахс”ни деган эслатма бор. Сал қолса унутибман. Хўп, келинг бу томонини ҳам кўриб чиқамиз. Мана шу жойида хурматли профессор Ботир Норбойдан ёрдам сўраймиз, Ботир ака, айтингчи Қозоғистонда одатда Ўзбекистондан борган ўзбеклар мардикорлик қиладими ёки бошқа миллат вакиллари ҳам борми? Аминманки, руслар, корейслар, армани, грузин, яҳудий, татар, қозоқ, украин, немис, чечен, араб ва ҳоказо миллат вакиллари учрамайди. Нега? Сабаби улар учун Ўзбекистонда ҳам тузуккина иш бор.

Нидои Мазлум.
(ДАВОМИ БОР)

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: