Каримов ва Мадаминов׃ “Сиам” эгизаклари”

ЖАҲОНГИР МУҲАММАД
Ҳужжатли китоб (Янги боблари билан)

4. ЯККА “ҚИРОЛ”

Ўзбекистонда Олий суд раиси, Адлия вазири, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси бўлиб ишлаган, 1994 йилда Ўзбекистонда демократия оёқ ости қилинмоқда, деган баёнот тарқатиб, АҚШдан сиёсий бошпана олган Муҳаммад Бобур Маликов билан мулоқот

-Бобур ака, маълумки, Мадаминов Туркиядаги лидерларни ўртага қўйиб, Ўзбекистонга қайтиб, бирор мансаб олишни истаган пайтлар ҳам бўлган. Жумладан, у Туркия миллиятчиларининг саксондан ошган лидери Алпарслон Туркаш орқали Тошкентга хат жўнатган.

Мадаминов ўзи ёзиб, Баҳодир Файзи номидан эълон қилган “Мухолифат тарихи” деган китобида шундай хатлардан бирини билиб-билмай келтиради. Ана шу хат Мадаминовнинг миллат ва мамлакатдан устун турадиган манфаатлари борлигини кўрсатади.

Шундай хатлардан бирига жавобан Ислом Каримов Алпарслон Туркашга қуйидагиларни ёзган׃

“Муҳаммад Солиҳ жанобларига келсак, бу киши ҳам бошқалар қатори юртига қайтиши мумкин. Лекин бу қайтиш ҳеч қанақанги талаб ва келишувларсиз, муайян мансаб ва ё имтиёзлар ҳисобига бўлмаслиги керак. Ислом Каримов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Тошкент, 1996 йил, 18 ноябрь И-1973” .(“Мухолифат тарихи”, Исмат Хушев таржимаси).

Шундан кейин ҳам Мадаминовнинг бошқаларни Каримовдан бир нарса кутганликда айблаши худди иштонсизнинг тиззаси йиртиқ устидан кулгани бўлиб қолмайдими? Ўзи ҳам “Мени таклиф қилсин, иш берсин, имтиёз берсин” деб ўртага одамларни қўйиб юрибди-ку?!

-Жаҳонгир, бундай мисоллар кўп. 1995 йилнинг бошида АҚШ Миллий Демократик институти ташаббуси билан Ўзбекистонда ҳукумат ва мухолифат мавзуига бағишланган семинар бўлиб ўтганди. Унга Франкфуртдан Салай Мадаминов ва Истанбулдан Абдураҳим Пўлатов келди. Шунингдек, семинарда Каримов ҳукумати вакили Адлия вазири Алишер Мардиев ҳам иштирок этди. Шу ерда Мадаминов ўзининг эски ошналари Мурод Муҳаммад Дўст, Эркин Аъзамов билан ҳам ярашиш шартларини муҳокама қилганди.

Ҳар қандай сиёсатчи ва сиёсий ташкилот шундай манёверлар қилади. Лекин ўзингга қолганда майли, аммо бошқаларни айблашинг бу сиёсатчининг иши эмас. Кимдир мухолифатга озгина олдин ва кимдир озгина кейин келган бўлиши мумкин. Агар ҳар бирига биттадан айб ёпиштираверса, ким бўлишидан қатъий назар охир оқибат бугун Мадаминов мисолида кўрганимиздек яккаланиб қолади. Мадаминовни ҳали ҳам грaнтлар учун қўлланиб юрган бир иккита шоввоз бор ва у шу боис ҳали яккаланиб қолганининг идрокида эмас. Бунинг устига биз фактлар билан таҳлил қилар эканмиз, улар анонимкачилик билан банд. Жўяли гап айтолмасдан, шахсимизни ҳақорат қилишга ўтиб кетишди.

-Дарҳақиқат “Абдуллоҳ” деган бир номаълум исм остида менга ёзилган саволни келтирмоқчиман. Шунга ҳам муносабат билдиришимиз керак, деб ўйлайман.

“Мухолифатда сизни сайтингиздан бошқа ҳалол инсонлар борлигига ишонасизми? Нима учун мухолифат деганда фақат ғийбат ва кераксиз мақолалар тушуниб қолинмоқда ҳозирги кунда, бунда сизни ҳам ҳиссангиз борлигини тан оласизми? Ва энг асосийси бир-бирларизни камчиликларингизни ҳамма жойда достон қилиб ундан ўз манфаатиз учун фойдаланяпсизлар, бу борада инсонийлик муомала одобларини демократия ниқоби билан қолиплаяпсизлар, келажакда ватанда узларизга нисбатан инсоний ҳурмат топишларизга ишонасизларми? Сиз қачон бирор танқидга жавоб ёзсангиз узингизни Жаҳонгирлигизни таъкидлайсиз .

ЖАҲОНГИРЛИК кечиримлик ва сабрда яққолроқ курингани маъқул эмасми? Ва яна бир савол, аввалда ҳукумат билан ишлаб нафси тилаганча молу-дунёни олиб булгач узини мухолифатда деб эълон қилган М.Маликов билан сизни нима бирлаштиради? Чунки бу ҳукуматда ишлаган ҳар қандай одамни охири қамоқ ёки ўлим билан якунланишини билган бу одам вақтида АҚШда қолган деб уйлайман…”

“Абдуллоҳ” кабилар савол беришдан олдин озгина мутолаа қилишса ёмон бўлмайди. Ғийбат нима? Ғийбат бировни орқаворотдан ёмонлаб гапиришдир. Ўзбек тилини ҳам озгина билиш керак, ахир! Биз орқаворотдан эмас, юзига айтмоқдамиз. “Абдуллоҳ” номининг орқасига яшириниб олганимиз йўқ. Биз камчиликларни очиқ танқид қилмоқдамиз. Иккаламизнинг ҳам лидерликка даъвоимиз бўлмагандан, эҳтиёжимизни тўла қоплайдиган ишимиз бўлгандан кейин қандай манфаат ҳақида гап бормоқда?

Каримовнинг “Ичкаридаги гапни ташқарига чиқарган-хоин” деган сафсатаси нималарга олиб келганини наҳотки кўрмаяпмиз? Биз инсонийлик, муомала одобидан ҳам чиққанимиз йўқ. Сиз эса “Абдуллоҳ” ёзганингизни яна бир ўқинг. Балки унда ўзингизни кўрарсиз.

Маликов масаласига келсак, у киши билан биринчи дўстлашган ва у кишини мухолифатга бошлаб келган одам Мадаминовдир. Бу бундан 13 йил олдин бўлган. Ўша пайтда Маликовнинг қанча пул тўплаганини Мадаминов кўра олмагану бугун энди сиз кўрдингизми? Фолбинлик ҳам эви билан-да, биродар!

-Жаҳонгир яна бир нарсани қўшиб кетмоқчиман. Мен давлат мулкини талон тарож қилганимда эди, ёки порахўр бўлсам эди – Каримов ва унинг лайчалари мени ҳеч қачон тинч қўймас эдилар. Ундан ташқари шундай бўлганда мен АҚШ ҳукумат идорасида ҳеч қачон ишламаган бўлардим. Ёдимда мен сиёсий бошпана сўраганимда собиқ Ташқи ишлар вазири Саидқосимов (Москвада КПСС МК да ишлаб келган) АҚШ ҳукуматига хат юборганида гап тополмай, “Маликов комсомол бўлган” деб ёзганди. Хўш, “Абдуллоҳ” биродарим, сизнинг бу манқурт Саидқосимовдан ортган жойингиз қолдими?

Мустақилликнинг бошларида мухолифат сафларида бўлганлар собиқ коммунистларни ана шундай ёппасига айблай бошлагандилар. Бирдан қарасалар ота-оналари, опа сингиллари, хуллас халқнинг ярми коммунист экан. Бу аҳволда яккаланиб қоладилар…

-Шунда Мадаминов “ЭРК” қурултойида минбарга чиқиб, собиқ коммунистлар бизнинг халқимиздир, дейишга мажбур бўлганди…

-Ундай бўлса, нега бугунга келиб кимнидир бир пайтлар коммунист бўлганликда айблайди? Худди шундай агар бугун ҳукуматда ишлаб, мухолифатга қўшилганларни ҳам айблай бошлашса, бурунларини ковлаб ўтираверадилар. Бир одими ҳеч қачон икки бўлмайди. Бугун 3,5 миллион ўзбекистонлик ташқарида. Мингдан зиёд мухолифатчи ташқарида. Лекин Мадаминов намойиш ўтказса, нега 20 киши ҳам чиқмайди? Ахир орқамда 60 та ташкилот бор дея жар солаётган одам камида 60 кишини чиқариши керак эмасми? Буни ўйлаб кўринг! Нега одамлар сизга эргашмаяпти? Чунки “Абдуллоҳ”лар уларнинг бирини қамамоқчи, иккинчисини ўлдирмоқчи. Сиёсатлари кушандалик бўлса, бундан кейин ҳам яккаланиб қолаверадилар ва ҳатто гапини ўз номидан очиқ айта олмаслик даражасида қолиб кетишади.

-Менга ёзган хатида Мирзоулуғ деган укамиз шундай дейди׃ Мен билган таниқли шахслардан Насрулло Сайид, Содиқжон Йигиталиев, Юсуф Жума, Иброҳим Ҳаққул, Шоди Каримов, Абдулҳай Абдумавлонов, Бобур Маликов, Аҳмад Азам, Холдор Вулқон, Жаҳонгир Муҳаммад, Номоз Нормумин, Гулчеҳра Нуруллаева, Дайнов Ташанов, Самад Мурод, Ойгул Маматова, Имом Файзиев, бошқа-бошқалар ундан юз ўгириб кетганлар.”

Мен бунга Ойбекнинг ўғли Бек акадан таниқли адиб Зоҳир Аъламу Бахтиёр Исабекка қадар яна 20-30 нафар таниқли шахсни қўшишим мумкин. Лекин гап бунда эмас. Гап шундаки, ким ундан юз бурса, ўша одамни “сотқин” деб эълон қилади. Худди мана шунинг учун улардан баъзилари мухолифатга қўл силтаб, ҳукумат томонга ўтиб кетдилар ёки Тошпўлат Йўлдошевдан Шуҳрат Аҳмаджоновга қадар ўнлаб фидойилар анча вақт мухолифатдан хафа бўлиб юрдилар. Кейин англандики, мухолифат номидан айтилган гаплар фақат Мадаминовнинг шахсий гаплари экан

Advertisements

About TURONZAMIN

supporter of democracy
This entry was posted in 1.BOSH SAHIFA, Siam egizaklari, Uzbek. Bookmark the permalink.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out / Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out / Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out / Change )

Google+ photo

You are commenting using your Google+ account. Log Out / Change )

Connecting to %s