Ризо Обид: Йилларим ва йўлларим

23.Сурбетлар

Ҳаётда сурбетларга ғоят кўп дуч келдим.Афсусланмайман.Чунки уларга қараб туриб ўзингни ўнглайсан киши.Ҳозир бу галги ёзувларимда шундай сурбетлардан бир-иккитасининг нома-ю аъмоли ҳақида икки оғиз сўз айтаман.

Чет ОАВдан бирида фаолият юритаётган кезларим эди.Водийнинг бир қишлоғилик чол беш боласи-ю кампиридан ҳам воз кечиб, костюмини елкасига ташлаб Наманганга келибди.У мен каби бир қаламкашникида бошпана топган.Уни ўша қаламкаш хонадонида аввал ҳам кўргандим, бу гал кўриб ҳам ажабланмадим.Чунки у кунда-шундаларга ўхшарди-да.

Вақт ўтиб маълум бўлдики чол хонадонидан аразлаб чиқиб кетган, фарзандлари қанчалар таваллолар билан уйга қайтишини сўрашса ҳам оёқ тираб туриб олган.Мен у чол билан кўп бор суҳбатлашиб, кексайганда бу “ҳунар”лар керакмаслиги, ахир эллик йил бир ёстиққа бош қўйган кишисининг ҳурмати бўлмаганда ҳам фарзандларини ўйлашини айтиб инсофга чақирдим чолни.Аммо афсуски чол бир сўзда туриб олди:”шу ёқларда бир офатижонга ўйланаман…”

Чол сурбет эканини кейин билдим.У қўнган хонадондагилар эса унданда сурбет эдилар.Сурбетларга қўшилган сурбет чол сурбет иғволар тарқатиб баъзи сурбет ёшлардан шогирдлар орттирганини мана неча йиллар ўтиб энди англаяпман.

Чунки сурбет чол хат йўллабди менга.Унинг , яъни хатнинг мазмуни қисқача мазмунан бундай.

“Ассалому алайкум акажон ( гарчанд чол балки ҳозир 80 ёшни қоралаб боряпти-ю, лекин ҳурматданми ё бошқа акажон деб мурожаат қилган ) мен ўшанда сурбетларга қўшилиб сизни бадном қилиш учун киришганимдан виждоним қийналиб ушбу хатни ёзяпман.Чунки тўримдан кўра гўрим яқинлашиб қолди.Хатоларимни тан олиб вақтида тавба-тазарру қилиб олмоқчиман.Сиз мени кечиринг, мен ўша оиламни ташлаб юрган кезлар бир-икки сурбетларнинг алдови билан сиз ҳақингизда кўп иғволар тарқатдим.”…

Чолнинг хатини ўқирканман, исмини атамаган бўлсада кимлигини дарров фаҳмладим.Чунки бу ўша чол эди.Менга четдаги ОАВда ҳамкорлик қиладиган киши қўнғироқ қилиб:”бугун Аҳмад седойнинг чойхонасида бир гўзал қиз билан “қиттак-қиттак қилиб ўтирган экансиз” деганидан ўшанда гапнинг очиғи лол қолгандим.Узоқ мамлакатда туриб менинг Аҳмаднинг лақаби ҳақиқатан седой чойхонасида ўтирганимни қаёқдан билдийкан-а ҳамкасб дегандим.Энди билсам, менга “дўстлар” “а” деган бўлсам ёнига “б”ни қўшиб уммоннинг нарёғига узатиб туришган экан.Бу ҳам уларнинг касбий мажбурияти эдими ёки йўқ билмадимкуя, лекин у сурбетларнинг сурбетлигини чол бугун очиб ташлагани ғалати бўлди.

Авваллари эшитгандимки ҳамма қилгуликларингга у дунёда сўроқ бор ва жавоб бериш керак бўлади, деб.Мен эса шу дунёдаёқ сурбетлар ким эканини билиб бораётганим қизиқ.Таажжубланарли эмас.Чунки бу дунё эртага остин-устун бўлиб кетса демакки яратганнинг буйруғи.Сурбетларнинг эса бетлари чармми ё бошқами шип-шийдон кўриниб қолавераркан…

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: