Ризо Обид:Вазир азоб бермоқда

Ўзбекистонда яшашнинг ўзи азоб, бунинг устига аввал Тошкент шаҳар ҳокимлигида ишлаган яқинда маданият ва спорт вазири этиб тайинланган Рустам Жавдатович Қурбонов деган санъатдан мутлақо йироқ кимса бизларни мустақиллик майдонида очиқчасига азобламоқда.

Мана бугун Тошкентда 42 даража иссиқ, майдондаги бетон эса 50 даражадан баланд албатта.Миямизни офтоб тешаман деса, оёғимизни бетон куйдираман дейди.Биз эса мустақиллигимизни шарафлаб қўшиқ куйлаб, рақсга тушишимиз керак.
Мен вилоятдаги олийгоҳлардан бирида санъат ишлари бўйича мутассаддиман.Очиғи шунақанги байрамлар жонга тегди.Кимга кераги бор бунақа байрам?Ҳаммаси бўлиб бу байрамда 4 ярим минг киши иштирок этади.Ўн икки ёшгача бўлган болажон санъатчиларга айниқса азоб.Улар лагерга жойлаштирилганлар.Вилоятлардан келган 200 раққоса қизларга қараб туриб раҳмингиз келади.Улар ҳам лагерга жойлаштирилганлар.Хуллас биз то Мустақиллик деб аталадиган байрам ўтгунча юқоридагиларга қулликка топширилган маҳкумлардаймиз.Ўзимизнинг изнимиз ўзимизда эмас.

Ўзбекистонда ҳар йили Мустақиллик деб аталадиган майдондаги томошалар учун аллақанча миллионлаб маблағни ўзлаштириш учун санъаткорлару спортчилар азобга тортиладилар.

Менга юқоридагиларни ҳикоя қилиб бераётган кишидан сўрайман.

-Қўшимча ҳақ тўланса керак майдондаги машғулотлар учун?

-Сиз Ўзбекистонда қандай тизимлигини ёдингиздан чиқарган кўринасиз.Беш кишининг ишини қилсангиз ҳам, кечаси-кундузи ишласангиз ҳам ўша бир хил маош.Ғиринг деб қўрингчи, мустақилликни кўролмаётган ғаламис деб ё қамалиб кетасиз, жуда омадингиз келса ишдан қувиласиз.Мен ҳақиқат учун курашадиганларданман.Шунинг учун ҳам ишхонамдан қувишнинг ҳамма усулларини қўллашди.Эплаша олмади.Мен анча қайсар одамман, ҳеч ким билмайдиган соҳани ўқиб-ўргандим.Лекин дарс соатларимни қисқартириб ташлашди.Ўзбекистонда шунақа тирик қолиш учун фақат курашиш керак.

Шу ўринда бир янги латифа айтиб берайми, балки эшитгандирсиз?

-Ҳа, майли айтингчи, Ўзбекистонда янги бўлса эшитмаган бўлсам керак.

-Бўлмаса эшитинг:гўнг қўнғиз ота билан бола гўнгни титиб ёруғликка чиқишибди.Бола отасидан сўраяпти:”ота, ҳов анов олисдаги яшиллик нима?”Ота жавоб беряпти:”Уми болам ўрмон”.Сўнг бола юқорига боқиб:”ота ҳов анов мовий ранг нарса нима?”Ота:”Уми болам осмон”.Бола яна сўраяпти:”Мана бу биз турган жой-чи?Намунча сассиқ?”Ота эса:”Болам бу -Ватан”.

Бу латифа биз ҳақимизда.Шундоқ кунларда яшаяпмиз.

Суҳбатдошнинг бу эътирофини эшитиш ғоят оғриқли…Нимасини айтасиз?

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: