Ризо Обид:Она тилим – буюк хазина!

24.Тан олинадими ё бериладими?
Сўздан сўзнинг фарқи бор.Айримлар бирор-бир қойилмақом ишингиз ё сўзингиз учун “қойил, тан бердим” деб қўйишади.Мен бу каби эътирофни кўп эшитганман ва уни эшитиб ғоят кўп ўнғайсиз ҳолатга тушганман.Ҳозир ҳам шундай.

Нега десангиз ” тан бердим” дейилган калимани эшитган заҳотим ўзбекларда шаърий никоҳ ўқилаётган палла ёдимга тушади.Унда тахминан шундай сўзлар бор:”…фалончининг ўғли пистончи, фалончининг қизи пистончини тан маҳрамликка олдингизми?…” Сўнгра куёв бўладиган “розиман” ёки “ҳа” деган розилик аломатини билдиргач, келин бўлгучидан сўралади:”…фалончининг ўғли пистончига танангизни бахшида қилдингизму?…”

Икки жинснинг розиликлари олингач эр-хотин бўлиб қовушишлари ислом динида шаърий ҳисобланади, яъники ҳеч ким томонидан улар жуфтлигига монелик йўқ.

Ҳа, айтмоқчи никоҳ тўғрисда бу ҳолат ҳақида сўз айтиш билан унинг қандай ва қай кўйда адо этилиши ёки у ё бу томонга бир эътироз ёҳуд эътирофим ҳам йўқ.Айтмоқчи бўлганим мутлақо бошқа ҳолат.

1975 йиллари Тошкентадаги олийгоҳларда студент бўлганларнинг ( студент деб бежиз ёзмадим, чунки талаба дея мустаққиллик йиллари атала бошланди ) кўпчилиги балки билади, балки билмайди.Чунки у пайтлар ҳозир мен айтмоқчи каби воқеалар ҳақида кўпчилик билмай қоларди.ОАВ бундай воқеалар ҳақида ахборот ё хабар бермасди.

Хуллас ўшанда, яъни 1975 йили Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти студенти бўлган ғоят гўзал қиз ҳеч бир ўзбек йигитига қиё боқмай қора танли йигит билан шакаргуфторлик қила бошлаган.Бундан албатта орланган ўзбек йигитлар қора танли йигит ва ўзбек қизнинг бошини кесиб олиб институтнинг киравериш дарвозаси ёнига майсалар устига ташлаб қўйишган.Даҳшат..Даҳшат..Тасаввур қилинг, олийгоҳга машғулотлар учун келаяпсизда кираверишда бир ўзбек миллатли гўзал қиз ва қора танли йигитнинг бошлари узилган кўйи оёқ остида турибди.

Юқорида бир мисол келтирдим.Кейингиси эса хушбичим сухандон Мирзоҳид Раҳимов автомашианси ўриндиғида ғоят гўзал бир қизнинг танасидан жудо этилган бошини топишган.Бу ҳам даҳшат.Сухандон 7 йил қамоқда ўтириб чиққан дейишади…

Энди, бугунги кун манзараси.Тошкентдаги балконда тўрт кекса аёл чой ичиб, елпинишиб ўтиришибди.Уларнинг ўзаро суҳбати:

-Вой, эгачи мани куёвим Илҳомжон ўзи англиз бўлган билан бирам яхши, бирам меҳрибон манга , ҳар ой ойижон деб телефон қилиб дўллар жўнатади.

Асли исми Уильям бўлган инглиз миллатли куёвни Илҳомжон куёвим деяётган аёл ўзбек …

-Вай, нима девоссиз, мани Қаҳрамонжоним ( асли инглизча исми Ковеннаар ) ҳар ой икки юз доллар жўнатади, ҳар йил таътилда Ўзбекистонга келса қизим билан эмас мен билан ётиб-туради.Сиз менинг онажонимсиз дейди.

Қаранг-га, бундан чорак аср аввал бошқа миллатга турмушга чиқиш тугул мулоқот қила бошлаган қизалоқ жондан кечган бўлиши керак эди.Бугунчи?Бугун ўзбек йигити:”ака сизга тан бердим” деб ҳар икки гапининг бирида ялтоқланиши, ҳатто ижодкори ҳам бир шаҳарлик шу каби таниш аёлининг бошқа миллатга турмушга чиқанидан фахрланган кўйи Ўзбекистонда демократия учун сафарбар этилган ОАВ орқали узун суҳбат қуришини қандай тушуниш керак?

Ҳа, майли демократия бу.Лекин ўзбекона ор-номус қани? Ҳамшаҳар аёлинг бошқа ажнабий миллатга турмушга чиққанидан фахрланиб сўз айтяппсан,демак ажнабийга тан берибсанда-а йигит?Эртага қизингни фарангга узатиб, ҳар ой олиб турадиган нафақадан фахрлансанг ҳам ажабланмай қўявераман.Аммо сен кабиларнинг уруғи қуримагунча афсус ўзбекистонликларнинг барчаси сенинг касринг уриб бири икки бўлмай қолаверади…

Э, сенлар қанақа йигит, ўша ҳамшаҳаринг бузуқилар билан суҳбатлашишдан ор қилмаган сендай муртадларни йигит эмас урғочи маҳлуқ дейишга ҳам арзимайсанларку…

-Ҳа, йигитлар тан бермасликлари, балки тан олишлари керак. Кези келганда ҳеч бир нарсага қурблари келмай қолганини айтишса унда бошқа гап…

Ахир сўздан сўзнинг фарқи бор…

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: