Ризо Обид: Она тилим-буюк хазина!

23.Инсоннинг умри қанча?

Шу савол атрофида кўп фикр-мулоҳазалар айтилган, илмий фаразлару кузатувлар натижалари эълон қилинган.Аммо ҳануз инсоннинг умри қанча деган савол атрофидаги мунозараларга якун ясалмаган.

Бир китобда ўқиганим бор эди.Унда ёзилишича:”агар чанг-гард бўлмаганда эди инсон минг йил умр кўрар эди” дейилган.Ҳар гал инсон умри қанча деган саволга дуч келганимда дастлаб ўша айтилган “…гард бўлмаганда эди…” сўзлари хаёлимни чулғайди.

Лекин энг ҳайратланарлиси шундаки заминнинг ўзи тупроқдан яралган, инсон ҳам шу гарддан, шу заминдаги унсурлардан бинога келганку асли.Ҳа, майли бу ўринда чуқур илмий тадқиқот олиб бориш учун мнда малака йўқ.Инсон умри ҳақида ўзим кўрган-билганларим асосида озроқ сўз айтаман холос.

Ичкилик соғликка зиён, кашандалик умр заволи.Бу кўп йиллик тиббий кузатувлардан маълум бўлган хулосалар.Лекин…

Узоққа бормасдан бир умр ёнма-ён яшаган қишлоқдошлар мисолида умр йўллари қай тарзда кечгани ёҳуд кечаётганига разм солсак.

Масалан Меҳри холанинг эри Абдувоҳид домла мактабда илмий бўлим мудири эди.Ичмасди, чемасди.Йўлнинг бир четидан мактабга пиёда бориб, пиёда қатнар эди.Тўғри гоҳо бир юмуш билан кечикадиган бўлса велосипедини ғизиллатиб қоларди.Велосипедда ҳаракатланиш ҳам аслида инсон соғлигига ғоят фойдали.Афсуски Абдувоҳид домла беш фарзанди энди вояга етаётган кезда 40 ёшга етмасдан оламдан ўтди.Сабаби пилла қуртига азонлаб даладан барг келтириш учун тут дарахтига чиқиб шохларни кесаётиб пастга йиқилган.Натижада орқа мияси лат еган экан дўхтирлар унинг ҳаётини сақлаб қолиша олмади.Ҳа, буку энди бахтсиз тасодиф…

Лекин Боқивой аканинг ўғли Шодмонқулчи?У энди 35 ёшга кирганди.Кўчада маҳалладошлар билан гурунглашиб турган ёш йигит бирданига оёқ-қўлини узатиб юборган..У ичмасди, чекмасди.

Ҳозир тўқсон ёшни қоралаган, ҳалиям қўлига асо тутмайдиган Нўъмон амаки эса ичадиям, чекадиям.Юзларидан қон томиб туради.У узоқ яшаяпти-ю аввалги тўртта хотини бирин-кейин оламдан ўтишган.Бешинчисидан ҳозир беш боласи бор.Ўзидан қирқ ёшлар чамаси ёш хотинига қараб туриб 75 ларга кирган кампир бўлса керак дейсиз.

Онахон холанинг эри Мурод амаки “дўхтирлар хотинингиз узоқ яшамайди дейишди, жуфти ҳалолимдан айрилиб қоламан шекилли” деб қайғуриб юрганди, кўп ўтмай ўзи бандаликни бажо келтирди.Онахон хола мана ҳозир 80 ёшдан ошиб невара-чевараларини қаноти остига олиб умргузаронлик қилмоқда.

Айтмоқчиманки инсон умрини билиб бўлмас экан қанчалигини.Бугун бормиз, эрта эса йўқ.Бунинг таажубландиган жойи йўқ.Лекин қанча умр кўрмасин бир инсон шу умри давомида нимадир хайрли ишлар қилиб қолишга шошиларкан, бошқа яна бир тоифалари эса аксинча фақат ўзигагина нафи тегиши мумкин бўлгангина юмушга шўнғир экан.

Кимгадир нафи тегади ё тегмайди бу ҳам ҳар бир инсоннинг ўз истак-ҳоҳиши, аммо ҳамиша зиён етказиш билан машғуллар борлигичи?

Бу бевафо дунёнинг синовларидан ўтиб бораётиб бир зум ортга боқиб қараб қўйчи.Нималар қилдинг?Қисқа умринг сарҳисобини қилганда ҳеч бўлмаганда ўзинг каби одамзотга қарши ножўя ҳаракат қилмадим дея оласанми?

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: