Ризо Обид:Она тилим – буюк хазина!

22.Бешикдан қабргача илм изла

Болалигимда қулоғимга тушган бир нақл бор.Уни сарлавҳада ўқидингиз.Хўш, бешикдан қабргача илм изла нақли бугун Ўзбекистонда қай кўйда?

Мактаб ёшидаги болалар билан кўп гаплашганман.Ҳозир ҳам гоҳо суҳбатлашиб тураман.Яқинда бир мактаб битирувчиси билан икки оғиз гаплашдим.Менинг билишимча Ўзбекистонда ўрта умумий таълим муддати ўн бир йилдан тўққиз йилга алмаштирилди.Суҳбатдошимдан сўраяпман:

-Қалайсиз, мактабларни тугатдингизми?

-Йўқ амаки, мактабга бу йил ҳам бораман.Аммо очиғи жонга тегди.Бефойда яна бир йил умрим ўтади.Абжаббор домлага вино, сигарет, Аҳад домлага нос, уни хотини Зоҳида ояга ҳар ойда бир ремонтга пул деган баҳонада солиқ тўлашим керак.Тўғри бечора малимларга ҳам қийин.Маошлари тирикчиликка етмайди.Аммо менинг ота-оналаримнинг ҳам аҳволлари уларникидан дуруст эмас.Шунақа гаплар амаки…

Битирувчининг сўзларини тинглагач ҳозир мен яшаётган Оврўпа мамлакатлари, хусусан Холланддаги таълим тизимини ўйдан ўтказдим.

Холландда юқорида ўзбекча нақлда айтилган бешикдан қабргача илм изла сўзлари чин маънодалигини эътироф этиш керак.Мана мен масалан шу мамлакатда яшай бошлаганимга уч йил бўляпти.Шу уч йилдан буён холланд тилини ўрганиш мактабига қатнаяпман.Ҳозир таътил.Сентябрь ойидан бошлаб яна мактабга қатнай бошлайман.Чунки ҳалиям етарли даражада тилни ўргана олмадим.Менимча бу йил тил ўрганишни якунласам керак.Балки…Мабодо бу йил тил ўрганишни муваффақиятли тугалласам, кейин инглиз тилини ўрганишни бошлайман.Бу ўқишларнинг ҳаммаси текин.Ўқитувчиларим эса астойдил илм беришади.Таъмагирлик қилишмайди Ўзбекистондаги каби.Чунки маошлари етарли миқдорда ва уни вақтида олишади .

Бундан ташқари ҳеч ким менга элликка кирдинг, холланд тилини ўргандинг, энди инглиз тилини ўрганмоқичсан, бу ёшда бу тилларни ўрганиб бизга нима каромат кўрсатасан демайди.

Ўзбеклардаги бешикдан қабргача илм изла нақли бу Оврўпа мамлакатларида чиндан ўз маъно мағзини ташийди.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: