СЎРОВ
-Яна битта сўров ўтказсанг!-деди Алдаркўса Ижтимоий сўровлар ўтказиш бўйича маслаҳатчисига.
-Хўп! Бугуноқ ўтказаман. Қандай саволлар билан?
-Иккита савол қўй: “1.Сиз Алдаркўса томондами?” , “2. Сиз Алдаркўсага қаршими?”
-Менимча фақат биринчисининг ўзи етади.
-Нега?
-Сиз томонда бўлмаганларнинг ҳаммаси қарши томонда бўлади-да!
-Нима, бетарафлар йўқми?
-Бетарафлар ҳам аллақачон қарши томонга ўтиб бўлган.
– Бўпти, ундан бўлса сўровномада бита савол қолсин!
-Иккинчи саволми?
-Ҳозир биринчиси қолсин деб турган эдинг-ку?!
-Агар мақсад ҳар доимгидек 99 фойиз одамнинг “ҳа” дейиши бўлса, иккинчи саволни қолдирганимиз маъқул.
Filed under: 1.BOSH SAHIFA, Latifalar, Uzbek |
Leave a Reply