Ризо Обид:Ҳожибой Тожибоев ўлдирилган-ми?

Кулгу устаси Ҳожибой Тожибоев оламдан ўтди деган хабарни эшитгач, наҳотки дея ишонгим келмади очиғи. Чунки у эндигина 53 ёшга кирган навқирон ёшда эди ва унинг соғлиги ҳақида шубҳалар тарқамаганди.

Шу боис ҳам Ўзбекистонда “театралний институт” деб номи чиққан олийгоҳда ишловчи танишимга қўнғироқ қилиб, Ҳожибой Тожибоев қандайдир жигар касали билан оламдан ўтди деган хабарларни эшитяпмиз, дея айтдим.Танишим эса:

-Ҳожибой Тожибоевни ўлдиришди.Унинг жигарини эзиб ўлдиришди.Чунки у сўнгги саҳна чиқишларида мамлакатдаги бугунги сиёсий-ижтимоий ҳолатни кескин танқид тиғи остига олган, кулгулари остида ҳукумат назарида унга хавф туғдира бошлаган шахсга айланди. Албатта Ҳожибой Тожибоевни экстремист ё бошқа бир айб билан айблаш кулгули бўлар эди.Шунинг учун ҳам уни тиббий кўрик жараёнида жигарига юқумли инфекция жўнатилиб умри хазон қилинди.

Бу Ўзбекистондаги ватандошнинг тахмини.Балки бу асоссиз гапдир.Лекин Ҳожибой Тожибоев халқ дардида жигари эзилиб бу дунёдан ўтиб кетгани аниқ.Биз эса режим жирканчликлари оқибати қанчалик аянчли тус олаётганини ушбу тахмин бўлмаганда ҳам англаганимиз учун афсусдан бошқа нима ҳам дердик.

Нима бўлганда ҳам таниқли сўз устасини худо раҳмат қилсин…

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: