МХХнинг жўралари гаштак берди

Ё учта ё тўртта, балки бештадир… МХХнинг жўралари йиғилишиб гаштак беришди. Сонини аниқ айтолмаганимнинг боиси бор.Чунки бирининг овози гоҳ эшитилиб, гоҳ эшитилмай пашшанинг ғўнғиллаши каби ун берди.У балки пашша эди, балки…

Яна бирининг овози эса чийиллоққина ва ожизалар овозига ўхшади, балки у ожиза эди .Шунинг учун уни аниқ билмай туриб МХХнинг жўраси дейиш инсофсизлик бўлади. Балки у МХХнинг дугонасидир. Мабодо шундай бўлса жўраси деган сўзимизни узрларимиз билан бирга қайтариб оламиз.

Майли улар нечта бўлса ҳам МХХнинг жўраси эканликларини гарчанд кўп йиллардан буён  эл кўзидан яширишга уриниб келган бўлишсада кеча ўз орқа этакларини ўзлари очиб кимликларини кўрсатиб қўйишди.

Лекин уларни ҳам тўғри тушуниш керак. Нимасини тўғри тушуниш керак деб одамни хит қилмангда ахир. Саллани кўрсатмай туриб калла қани дейсиз-а…Тавба. одам ҳам шунақа шапира-шупур бўладими анави МХХ жўрасими ё дугонасига ўхшаб.

Ҳа, бир бошдан ҳаммасини айтилади ва сабр билан эшитиш керакда.Аслида мен гапни чўзганимнинг нафи йўқ балки.Чунки карнайчининг дудига қулоқ тусангиз унинг нағмаси нима эканлигини англаб олиш мушкул эмас.Аммо сурнайчиси сурнайини қийқиллатаман деб ғийқиллатиб юборди-да мусиқа дегани аллақандай дам чиқаришнинг қисилиб-бўғилган сасига ўхшаб кетди.

Аммо, ҳали айтганимдай уларнинг устидан кулмаслик керак.Балки улар карнай-сурнай чалишдан аввал одатига кўра бояги кўкноридан уриб олишгандир.Ўрганган кўнгил ўлганда қолади , дейишадику.Шу кўкнорихаёлда ўзлари ҳам МХХчилар орасида ҳамкор жўраларимиз талай деб юборишгандир-да.

Жа, унчалик инсофсизлик ҳам ярамайди.Ахир ўзингиз айтасизку, ким-кимнинг изидан боради, ҳар кимнинг ўзининг шахсий иши, бу дегани демократия деб.Яна уч-тўртта кўкнори МХХга жўрами ё дугонамиз деса дарров оёғидан олмоқчи бўласиз.

Ҳа, бу тил одамларнинг дилидагини чиқариб илинтириб берадиган қассоб гўшт иладиган илмоқ-бутоққа ўхшайди.Кўкнорихаёллар ҳали яна қанча қилмишлари борлигини яна бир гаштак берганда айтиб юборишса ҳеч ажаби йўқ.

Аммо жуда ҳам хаёлга берилиш дўппайиб бош билан пиёланинг устига йиқилиб тушишга олиб келади. Уларнинг хаёлга берилиб, ўликдан пайғамбар ясайман дейишларини тушуниш мумкин. Аммо МХХ билан алоқалари борлигини очиқ айтишлари ва одамларни расман айблай бошлашлари уларни дўппайтириб қўйди. Чунки улар қонунсиз юртларидан кетиб, қонунлар мамлакатидан ҳужжат олганлари сир эмас. Бу кетишда ана шу ҳужжатларидан ҳам айрилиб қолишлари мумкин. Ахир кўкнори хаёлларга қонунлар мамлакатида ўрин йўқда. Лекин буни кўкнори хаёллар қаёқдан билсин! Билмасалар биттаси бир тепиб билдириб қўйиши ҳам ҳеч гап эмас! Масала шунага қараб кетмоқда…

Биздан эса ҳар доимгидек огоҳлантириш, этагингизни вақтида йиғиштиирб олинг, кўкнорихаёллар!

Ризо Обид

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: