Ризо Обид:”Келинимнинг гапи тўғрими?”

Ҳар куни у ё бу мухлис ёки таниш-билишлар турли масалаларда мурожаат қилиб фикр алмашадилар. Кеча кечқурун шундай танишларимдан бири сим қоқиб қолди.Вақт анчайин кеч бўлиб қолгани учун унчалик суҳбатга хушламайроқ киришдим.Буни суҳбатдошим овозим оҳангидан сезди – да: майли бемаҳал қўнғроқ қилдим, дея узр сўрагандай ҳижолатланиб қолди.

Ўз навбатида уйқудан уйғониб кетиб унинг сўзларини тинглай туриб энди мен хижолат чека бошладим.Оббо кўнглини оғритиб қўйдим-ми, деган ўй билан:

-Ҳечқиси йўқ , гапираверинг қулоғим сизда.Ахир тинчлик-ми?

-Ҳа, тинчлик.Шунчаки.Келиним ўғлим билан ажралишиб кетишган бўлишсада она-болалардай муносабатдамиз.Келиним яхши аёл.Айб ўғлимда деб биламан.Лекин ҳозир фарзандаларимнинг шахсий ҳаётлари-ю ўзаро муносабатлари ҳақида гапирмоқчи эмасман.Биз келиним билан тез-тез кўришиб турамиз ва она-болалардай муносабатни сақлаб қолганмиз.Турли мавзуларда ҳангомалашамиз.Бугун ҳам у билан анча суҳбатлашдик-да , уни кузатгач айтганларининг айримлари мени ўйга толдирди.Шу боис сизга телефон қилиб, келинимнинг фикри тўғрими ё йўқ билмоқчи бўлувдим .

Телефондаги танишим келинимнинг гапини айтайми, дея ижозат сўрагандай, сўзлашдан тинди.

Мен эса буни сездим ва:

-Келинингиз нима деди? – дея сўрадим.

-Келиним Москов шаҳрилик.У ота-онасини йўқлаб тез-тез Ўрисистонга бориб келиб туради.Бу гал ҳам Москов сафаридан сўнг меникига келди ва Путин ўрисларга кўп енгилликлар бераётгани, ҳаёт яхшиланиб бораётганини айтди.Путинни яхши пошшо деб мақтади.Лекин кгбэшникнинг собиғи бўлмайди у кгбэшник ва шу мақомда ўтиб кетади, бундай кишиларнинг эса яхшиси бўлмайди.

Бундан ташқари мана собиқ иттифоқ республикалари аллақачонлар мустаққилликларини эълон қилишган бўлсада, ҳали-вери кўпчилигининг жиловини қўлида тутиб турибди.Унга ён бермайроқ турган Украина, Грузия каби мамлакатларни ҳар дамда хавфу таҳдидда ушлаб турибди.

Шу ва шу каби яна ҳаммага маълум бўлган бошқа сабабу сиёсатдаги Путин сир-асрорлари билан келинимга у яхши деган ҳукмдор у ўйлаганчалик яхши эмаслигини айтдим.Аммо келиним “барибир Путин яхши, нима қилсаям ўрис халқи яхши яшаяптику бошқаларга қараганда” дея ўз фикрида қолди.Мана шу суҳбат.Энди айтингчи сизнингча келиним айтгани тўғрими?

-Келинингиз айтганлари ҳам ва сизнинг айтганларингиз ҳам тўғри.Келинингиз айтганининг тўғрилиги бошқалар ҳисобига ўз халқи учун озми-кўпми қулайликлар, фаровон ҳаёт учун тиришиб-тирмашиб ётибди.Лекин бошқалар ҳисобига.Унинг бу сиёсатидан , яъни “фақат ўзим бўлай сиёсати”дан бошқа мамлакатлар фуқаролари жабр кўришмоқда.

Бошқа мамлакат пошшолари одамзотга қарши жиноятлари кўплигидан дунёда ғарлар каби ном чиқарган ўрис оғасининг этагидан тутиб жон сақлаб юришибди.Демак уларнинг жиноятларини хаспўшлаётган Путин ҳам жиноятчидир.

Сўзларимни тинглаган суҳбатдошим, ҳа хайрият, демак менинг фикрим тўғри экан.Энди хотиржам бўлдим.Раҳмат.Вақтингизни олганим учун узр, хайрли тунлар, дедида телефон гўшагини қўйди.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: