Яқин тарих

ФАХРИДДИН ХУДОЙҚУЛОВ

Уялмаган одамлар ёхуд афтингизга чарм юзкоп кийинг

Ёв кочса кахрамон… деганларидай, кун утган сайин узини бир амаллаб машхурликка тикиштириб, тарихда ном колдириш касалига йуликкан юртдошларимиз борлигидан бир хафа буласан, бир кулгинг келади.
Бу шахсан сенга йуналмаган булса куласан табиий…

Куни кеча интернетда бир нарса кидириб туриб, хеч кутмаганим анча маълумотга дуч келдим.

Аксарияти “Бирлик” нинг ташкил этилишидаги мен хали билмаган “кахрамонлар”имиз ва уларнинг 1987 йилдан бошлаб килган “кахрамонона” ишлари экан:

1. ШУҲРАТ ЮСУФ АҲМАДЖОН ўғлининг “БИРЛИК”ЧИЛАР, АСКАРЛАР ТОБУТЛАРИ ВА ОРОЛ ДЕНГИЗИ МУАММОЛАРИ китобидан:

Шоир ва ҳофиз Д. Ҳасан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан кўп йиллардан бери яқин алоқада бўлган. Уни 1987 йил июнь ойида ушбу уюшмага аъзоликка қабул қилишган. 1987-1988 йилларда Д. Ҳасан Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси сифатида кўпгина ёзувчилар ва шоирлар билан учрашиб суҳбатлашарди ва улардан: «Қачон биз ҳам шундай Халқ фронтини тузамиз?» деб сўрарди. Шу таклифни шоир Муҳаммад Солиҳ (Салой Мадаминов)га айтганида у: «Бундай Халқ фронтини тузиш учун аввал низом ва дастур ёзишимиз керак» деган. Д. Ҳасаннинг таъкидлашича, у шоир Рауф Парфи билан биргаликда дастлабки йиғилишга таклиф этилувчилар рўйхатини 1987 йилдан туза бошлашган.

Журналист Ислом Холбоев 1988 йилда Тошкент Давлат университети журналистика факультетининг кечки бўлимини тугатган. И.Холбоевнинг айтишича, у Халқ ҳаракати уставини 1988 йил баҳоридан ёза бошлаган. У 1987-1988 йилларда «Гулхан» журналининг хатлар бўлимида, Фахриддин Худойқулов эса «Муштум» журналида журналист бўлиб ишлаган. Иккаласининг ишхонаси ўша пайтлар «Шарқ» Матбаа концернининг 11-12-қаватларида жойлашганди. Иккаласи биргаликда Ўзбекистонда тузилажак Халқ ҳаракати учун дастур ва низомнинг қоралама нусхасини яхлит кўринишда ёза бошлашган. Унга «Ўзбекистон табиати, маънавий ва моддий бойликларини муҳофаза этиш ҳаракати. Ҳаракатнинг шартли атамаси – Эътиқод» деб ном қўйишган. У дастлаб 3-4 бет бўлган. Ф.Худойқулов ўша 3-4 бетлик қоралама нусхасини ёзувчи Зоҳир Аъламга 1988 йил август охирида берган.

Шухрат Ахмаджон (гарчи узини эслай олмаган булсам хам) вокеаларни тарихлаштириб куйиш учун хайрли бир ишга кул урган, аммо у киши мурожаат килган манбалар нотугри маълумот берган.
Хусусан, Ислом Холбоевнинг на Эътикоднинг тузилишида на да Низомининг ёзилишида хеч бир иштироки, хатто хабари хам булган эмас. Исломни танирдим, бирга тушликка хам чикардик, аммо, факат Зохир Аъламнинг тавсияси билан, 1988 йил ёзида унга Эътикоднинг борлигини айтганман…
Агар у хакикатан хам муаллифга шу гапларни айтган булса, унга сузимиз шулдир:
Исломбой, нима мамлакатда уят колмадими?? Ёки биров сизга мени утиб кетди дедими? Бизга ёрдам берганингизни ёзгандик, тарих учун бу хам етарли…

2. Абдуманноп Пулатов (Абдурахим Пулатовнинг укаси) нинг “Бирлик”нинг тузилиши, илк қадамлари ва бўлиниши: баъзи маълумот ва фикрлар сухбатидан:
http://isyonkor.ucoz.ru/news/2006-05-07-276
А. П.: -Ўша пайтларда Муҳаммад Солиҳ (бундан кейин, баъзан – М.С.) билан халқ жабҳаси тузиш масаласини 2-3 марта муҳокама қилганмиз. Ёзувчилар уюшмасида, унинг хонасида. М.С. фақат мен билан эмас, яна бошқа бир неча кишилар билан ҳам бу ҳақда фикр алмашаётганини мен билар эдим. Ҳаракатнинг биринчи дастур лойиҳасини ўша пайтда “Муштум” журналида ишловчи Фахриддин Худойқулов ва унинг бир неча дўстлари, ҳамфикрлари тайёрлаган. М.С.нинг тавсияси билан мен бир неча маротаба Фахриддин билан учрашиб, дастур лойиҳасини муҳокама қилганмиз. Ноябрнинг бошларида М.С. менга “яқин орада йиғиламиз, Рауф ака Сизга хабар қилади” деган эди.
Абдуманнопбой, сиз мен билан Мухаммад Солихнинг тавсиясига кура эмас, акангизни керак билганим учун сизни Университетдан телефонда кидириб топганимда учрашгансиз (Эсланг, “Кук гумбазлар” чойхонаси.). Ва мен сизга акангизга беришингиз учун Низомдан кучирма берганман. Сиз Мухаммад Солих билан бу ишларни мухкама килолмагансиз, сабаби, у киши сизни Дадахон аканинг уйида таниди….
Мен сиз билан хеч качон хеч нимани мухокама килмаганман, ёзганман вассалом. Мен ёзган Низом то 1990 гача деярли узгаришсиз колган, кейин билмадим.
Дадахон ака хакида айтганларингиз тугри.

3. Сафар Бекчоновнинг У ВХОДА НА ТОТ СВЕТ китобчасидан (Укувчимиздан узр сурайман, узбекчасини топа олмадим. Топганлар булса, илтимос, жунатсалар… )

В тот год Фахриддин Худайкулов, Салават Умурзаков, Кудрат Бабаджанов, художник Курбанбай Маткаримов и я собрались выпускать независимую газету. Мы хотели выпускать её раз в неделю на узбекском и русском языках и распространять во всех республиках Туркестана. Задача газеты состояла в просветительстве и пропаганде единства народов Туркестана. Однако основной вопрос -финансирование – был не решен. Было ясно, что государственные банки денег на такую газету не дадут. Кто-то из знакомых посоветовал обратиться за помощью к Анвару Тилляназарову. Мы встретились с ним и объяснили свою цель. Он согласился дать нам кредит на условии, что одна страница газеты будет выделена под рекламу фирмы “Предприниматели Узбекистана”, а также “Анварбанка”, которыми он руководил.

Разрешение на издание газеты “Муносабат” (“Отношение” -прим.перев.) Фахриддин Худайкулов получил в Госкомпечати в Москве. Первый номер шестнадцатистраничной “Муносабат” был издан тиражом 100 тысяч экземпляров в Чимкентской типографии. Мы успели выпустить 4 номера. Правительство Узбекистана, не имея возможности закрыть газету, которую разрешила Москва, нашло другой способ расправы. Ночью был подожжен офис газеты и все оборудование сгорело. Нас вызвали в Комитет по печати Узбекистана, где сказали: “Если не прекратите выпускать газету, ответственность за пожар будет возложена на вас”. Это означало, что каждому из нас грозит от трех до пяти лет лишения свободы. Таким способом нашу газету ликвидировали.

Сафарбой, сизнинг газетадан хеч хабарингиз йук эди-ку?? Газета чиккандан кейин мен сизни таркатувчи килиб ишга олдимми ёки сиз мени мухаррир ва сохиб килиб сайлаганмидингиз??
Узи хотирага хам ишонч колмаяпти бу замонда…

Кичик бир эслатма: Яна бошка талабгорлар бор булса, илтимос, ариза ёзиб келишсин. Тепасига “Ха, шу хам бор эди, хатто мендан олдинрокдайди” деб ёзиб, кул куйиб бераман.

Чукур хурматлар билан, Фахриддин Худойкулов.

(www.munosabat.com)

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: