Ризо Обид:Машрабни ёд этиб…

Машрабку буюк эрди-дорга тик боқиб борган,
Юраги куюк эрди-ёрга кўз тикиб борган.
Мен эса даҳри дунда ҳам ғарибу саргардон,
Ҳолимни на ўзим сўрган ва на аҳли Намангон.

Кетдим ҳаё хуйт, қибла дедим тўрт томон,
Учрамади не бало ва кимса яхши – ёмон.
На нажот, на мажол танда бир дарвешман,
На ўз юртим, на ўзга юртда кимгадир хешман.

Вужуд ёнар самар йўқдир қай ёна ўзим урмай ,
Ўзимдан олис кетмоқ уддаси йўқ кўзим кўрмай.
Яна чунон паривашнинг зада истиғнолари,
Неча ёд этмай, ойдин, қуёшдин ҳолин сўрмай.

Жимирлайди , мавжланади тун қўйнида юлдузлар,
Бесамардир ўтган тун , қаро ҳатто кундузлар.
Сўрсаларчи Ризо бўлсанг қани айтган розларинг,
Потирлашар юрагимда айтилмаган ростларим.

Мен ғариблик ҳолин сўрмоқ истаб шитоб бораман,
Амо асло буюк эмас содда бир бечораман.
Намангондан кетган эди Машраб дашту саҳрога,
Мен эса яна қайтиб Намангонга бораман…

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: