Алишер Юсуфжон ўғли: Каримовга Жаҳон банки берадиган пул етмайдими?!

2008 йил 13 июль куни бизнинг Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги ҳовлимизга Бухоро вилояти Суд ижрочилари келган. Улар опам Ферузага Суд ижрочилари эканликларини, Машраб Юсуфжон ўғлига тегишли бўлган мулкларни давлат ҳисобига ўтказилиши кераклигини айтишган. Улар опамдан Машрабга тегишли бўлган мулкларнинг рўйхатини беришни талаб қилган. Опам Суд Ижрочиларига:

Сенлар Машрабнинг ўзини йўқотиб энди яна мулкини талайсизларми. Сенларда иймон борми ўзи бир оилани қайта қайта талашга, 2007 йил 10 декабри куни ҳамма нарсани талаб кетгансизлар. Ҳеч нарса қолмаган, олиб кетган нарсаларингнинг юздан бирини ҳам рўйхат қилмагансизлар. Қачонгача зўравонлик қиласизлар. Бу зўравонликларнинг чегараси борми, — деб айтган.

Суд Ижрочилари:

Бу бизга келган буйруқ, бизга нима дейсан. Биз бажарувчилар холос, — деб жавоб беришган. Улар Машрабнинг мулклари мусодара қилиниши тўғрисидаги қарорни опам Ферузага топшириб, бир ҳафтадан кейин ИИБ ходимлари билан келишларини, мулкни мажбуран тортиб олишларини айтиб жўнаб кетганлар.

Суд қарорида Машраб Юсуфжон ўғлига тегишли бўлган икки миллион саккиз юз қирқ беш минг сўмлик мулк давлат ҳисобига ўтказилсин деб ёзилган экан.

Диктатор Каримов ҳукумати бизнинг оиламига қарши ҳар доим ноқонуний зўравонлик қилиб келаяпди. Бизнинг оиламизга қарши қилинаётган ҳар бир ҳаракат Диктатор Каримовнинг назорати остида уюштирилмоқда. Бунга сабаб Диктатор Каримов дадамни ўзининг шахсий душмани деб билади. Дадамни ҳозирда шахсан Каримовнинг кўрсатмаси билан Дунёнинг энг даҳшатли турмаси деб ном чиқарган Жаслиқ турмасига юборишган. Укам Машрабни бедарак йўқотди. Бир укам Бобур эса жаллод Каримовнинг кўрсатмаси билан Тоштурма рахбари (Тошкентда ҳибсга олинган куни шахсан Тоштурма раҳбарининг ўзи укам Бобур ва дадамни ўз кабинетига киргизиб калтаклаган) ва Отабек Собировга ўхшаган фашист садистлар қўлида соғлигидан айрилиб чиқди. Ҳозирда ҳаттоки оғир аҳволда бўлишига қарамай даволанишига тўсқинлик қилишгани сабабли яширинча даволанишаг мажбур бўлмоқда

Бизнинг оиламизга нисбатан ўтказилаётган зулмлар учун шахсан Каримов жавобгардир. Ўзбекистонда диктатор Каримов ҳукумати ҳукмронлик қилар экан бизнинг оиламизга нисбатан таъзиқ ва таъқиблар тўхтамайди.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: