Гулноранинг адвокати ўз сирини ўзи очди

Ахмоқона фикрлари билан иккинчи Алдаркўсага айланган Абдураҳим Полат ҳамманинг ҳаром жойига бир-бир осилиб чиққандан кейин, энди Демократик Ўзбекистон Конгрессига, тўғрироғи исмларини айтмаган бўлса ҳам унинг Каримов қизини ҳимоя қилиши каби лўттибозлигига қаршилик кўрсатган Жаҳонгир Муҳаммад ва Бобур Маликовга ташланибди. Лекин Алдаркўса ўз айбини ўзи очгани каби у ҳам Каримовнинг қизига адвокатлик қилганини ўзи эътироф этибди. Айтишадику, ўргимчак ўз оёғидан осилиб ўлади деб. Қуйидаги парчани ўқисангиз бунга ўзингиз ҳам ишонч ҳосил қиласиз.
“Туронзамин”.

“Кези келиб қолганидан фойдаланиб, мулкчиликни тўғри тушуниш билан боғлиқ бўлган яна бир воқеани айтиб бермоқчиман.

Бундан икки йилча аввал ҳозир бор-йўқлиги номаълум бўлган (бор бўлса ҳарҳолда товуши чиқарди) Демократик Ўзбекистон Конгресси ташкилоти фаолларини амалда фаолият олиб бораётган мухолифатга яқинлаштириш учун бир қатор қадамлар қилдим. Хусусан, бу ташкилотнинг Вашингтон атрофида яшайдиган 4-5 аъзоси билан Нью-Йоркка келиб, бу ердагилар иштирокида мажлис ўтказдик.

Нью-Йоркка кетар эканмиз, йўлда, Боҳодир Чириев бошқараётган минивенда, бир масаала устида бахс бўлиб қолди. Улар Ўзбекистоннинг бойлигини президент қизлари ўмариб кетаётганидан катта ташвишда эдилар. Мен бошқача фикр билдирдим: “Биринчидан, Ўзбекистоннинг бойлиги икки қиз ўмариб кета оладиган ўлчовда эмас. Иккинчидан, тан олиш керакки, ҳамма диктатураларда, катталарнинг болаларини пичоғи мой устида бўлган ва бўлади. Аммо, коммунистик режимларда уларнинг хусусий мулки бўлмаган. Ҳозир эса бор. Аммо, улар мулкни ҳеч қаерга ташиб кетолмайдилар. Уларнинг ширкатлари ишлаяпти, у ерда одамлар ишлаяпти, одамларга хизмат кўрсатилаяпти. Мулкни ишлатишдан олинган фойдани ҳам еб-ичиб тугатиб бўлмайди, демак, унинг асосий қисми мулкни кўпайтирига кетади.

Агар улар мулкка ноқонуний етишишган бўлса, вақти келади, мулк қонуний йўллар билан эгасига, яъни халққа қайтарилади. Чет элларда катта пуллари бўлса, Филиппин диктатори Маркосни эслашлари лозим. У ўлгандан кейин ҳукумат Маркоснинг хотини номида бўлган ҳамма пулларни чет эл банкаларидан қайтариб олди. Бизда ҳам шундай бўлади. Шунинг учун биз президент ва унинг қизларини эмас, Ўзбекистон ва миллатимизнинг келажагини нишон/мақсад қилиб фаолият олиб боришимиз керак.Мавжуд режимни ўзгартириш – ўша буюк мақсадимиз йўлидаги муҳим, аммо кичик бир қадамдир, холос”.

Мен ҳозир ҳам ўша фикримдаман. Айни замонда, ўрта асрларнинг судҳўрлигидан мутлақо фарқ қиладиган замонавий банк-молия системаси ислом динига тўғри келмайди, деб ислом дунёсини қолоқликка дучор қилаётган чала муллалар ва мамлакатимизда банк-молия системасини бошқа сабаблар билан ибтидоийликда ушлаб туришга интилаётган исломкаримчиларга қарши курашиш қанчалик муҳимлигини яна бир марта урғулайман”. (ҳаракат)

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s

%d bloggers like this: